Интенсив усулда африка лаққа балиғини

Интенсив балиқчилик–бу балиқни кичик сиғимларда, ҳавзаларда, балиқхоналарда ва 0,5 га.гача каталикдаги ҳовузларда, шунингдек, ёпиқ сув таъминоти қурилмаларида етиштириш. Балиқ ҳосилдорлиги интенсив балиқчиликни экстенсив балиқчиликдан ажратиб турувчи асосий омил ҳисобланади. Агар экстенсив балиқчиликда 30 ц/га.гача балиқ олинса, интенсив балиқчиликда 1м³ сувдан 50 кг ва ундан кўп балиқ етиштирилади. Одатда, балиқни интенсиветиштиришдаҳавзалардан фойдаланилади. Ҳавзалар кубатураси 8 куб/м ва ундан юқори бўлиши мумкин. Ҳавзаларни бетондан, шлакоблоклардан, металлдан тайёрлаш, шунингдек, Самарқанд заводига шишапластик ҳавзаларни буюртма қилиш мумкин. Бунда ўртача ҳосилдорлик 1 куб/м.дан 40 кг.ни ташкил қилади. Африка лаққабалиғийиртқич балиқ ҳисобланиб, озуқа рационининг асосини қисқичбақасимонлар, сув қўнғизлари ва майда балиқлар ташкил қилади. Шунингдек, у ўсимликлар ва ҳар хил чиқинди махсулотлардан ҳам ҳазар қилмайди. Бу эса ўз навбатида шундай хулоса қилишга олиб келадики, сув ҳавзаларида ушбу балиқни ўстириш юқори рентабел балиқчилик хўжалигини юзага келтиришда долзарб аҳамият касб этади. Томорқада ўстирилган балиқларга балиқ ва товуқларнинг чиқинди қолдиқлари (потроха), ёмғир чувалчанги ва бошқа хашоратларнинг (масалан, колорада қўнғизининг) личинкалари билан боқиш ҳам мумкин. Ушбу балиқ тез қўлга ўрганади ва овқатберилаётганда сувнинг устига чиқади. Африка лаққабалиғининг гўшти юқори озуқа қийматига эга. Тез ўсади (юқори сифатли озуқа билан боқилганда 6-7 ой мабайнида 1 кг массага эга бўлади), юқори зичликда экилганда ҳам ўстириш имконияти юқори (табиий сув ҳавзалариларида 400-600 кг/м³, сунъий сув ҳавзалариларида эса 20 ва ундан кўпроқ кг/м3),ўстириш жараёнида махсус шароит талаб қилмайди, узоқ масофаларга ташиш жараёнида ўта чидамли (сувсиз нам шароитда ва ҳарорат 14-25ºС дан кам бўлмаганда 1,5-2 кун давомида тирик қолиши кузатилади), касалликларга чидамли. Африка лаққабалиғининг бирдан-бир камчилиги шундан иборатки, у нисбатан юқори бўлган ҳароратни хуш кўради. Сувнинг ҳарорати узоқ муддат давомида 15ºС дан кам бўлганда балиқ нобуд бўлиши кузатилади. Парваришлаш: африка лаққа балиғинипарваришдашда сувнинг ҳарорати цельций бўйича 10° дан 35° градусгача, кўпайиш пайтида 18° дан ортиқ, озиқланиб ўсиш даврида эса 20° градусдан ортиқбўлиши керак.Африка лаққа балиғифаол ҳолда атмосфера кислородидан фойдаланади. Ҳаво кислороди йирик балиқларни 100% қониқтириши мумкин; кислородсизлик шароитига ўта чидамли, лойқа сувда ўзини яхши хис қилади.Фермер хўжаликларида 1 м³га 500 – 800 дона балиқ чавоғи ташланади. Сув ҳавзаларида Африка лаққабалиғини узлуксиз ўстириш учун ўзига хос сунъий иситиладиган илиқ сувли ҳовуз, УЗБ ёки бошқа сув ҳавзачаларига (УЗВ, садоклар, бассейнлар)ўтқазилади. Ушбу сув ҳавзаларининг балиқ етиштириш махсулдорлиги 2-5 кг/м², яъни 20-50 т/га атрофида бўлади.

Манба: «Томорқа – даромад манбаи»