Карп балиқлари касалликлари

44
карп балиқлари касалликлари ва уларни даволаш бўйича маълумотлар келтирилган.


Ҳовузларда ва табиий сув ҳавзаларида балиқларнинг барча касалликлари ўз табиатига кўра иккита асосий гуруҳга бўлинади: юқумли ва юқумсиз. Юқумли касалликларга қўзғатувчилар томонидан юқтириладиган касалликлар киради. Юқумсиз касалликлар қўзғатувчиларга эга эмас ва улар ташқи муҳитнинг ноқулай таъсири, жароҳатлар, заҳарларниш, сифатсиз озуқалардан фойдаланиш натижасида пайдо бўлади. Юқумли касалликлар ўз навбатида инфекцион ва инвазион касалликларга бўлинади. Инфекцион касалликларни вируслар, бактериялар ва замбуруғлар келтириб чиқаради. Инвазион касалликларни сода ҳайвонлар  (бир хўжайрали организмлар,хивчин оёқлилар, миксоспроидиялар, микроспоридиялар, инфузориялар ва б.) гельминтлар (тремотодлар, моногенеялар, лентасимон чувалчанглар, зулуклар ва б.), қисқичбақалар(эшкакоёқли ва тенг оёқли қисқичбақалар), моллюскалар келтириб чиқаради. Мазкур қўлланмада фақат республикамиз ҳудудида кенг тарқалган касалликлар кўриб чиқилган.

Асфикция — Сувда кислород танқислиги (йўқлиги) заморга олиб келади ва балиқлар асфиксияси (буғилиш, нафас қайтиши)ни келтириб чиқаради. Кислород танқислигига унинг сув манбасида етарли миқдорда бўлмаслиги, ҳовузларнинг яхши тайёрланмаганлиги, балиқларни ҳаддан зиёд тиғиз ўтқазиш ва ҳ.к.лар сабаб бўлиши мумкин. Бунда яхши семирган балиқлар кам миқдорда нобуд бўлади. Кислород танқислиги чоғида балиқлар оқимларга тўпланиб, ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас ола бошлайди. Касалланган балиқларнинг ойқулоқлари оқиш ва шишган бўлади. Балиқ шалпайиб қолади ва яхши озиқланмайди. Мадорсизланган балиқни шамол қирғоқларга олиб чиқариб ташлайди ва бу ерда у нобуд бўлади.

Сув таркибида кислороднинг меъёрдан ортиқча бўлиши ҳам қон томирларнинг кислород пуфакчалари билан тиқилиши натижасида балиқларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Кислород миқдори керагидан ортиқча бўлган сувда узоқ ушлаб турилганда балиқлар безовталана бошлайди ва талвасаланиб ҳаракат қилади.

Амурларнинг бактериал энтерити — Pseudomonas f бактерия касаллик қўзғатувчиси ҳисобланади. Intestinalis – бир хивчинли қисқача ҳаракатчан таёқча. Бу касалликка бир йиллик ва икки ёшли оқ ва қора амурлар тез чалинади.   Касалликнинг энг ривожланиши йилнинг энг иссиқ даврида, сув ҳарорати 22-260С бўлган вақтга тўғри келади ва балиқларнинг 90 фоизигача нобуд бўлиши билан кузатилади. Касалланишнинг авж олишига сувнинг юқори ҳарорати ва озуқанинг етишмаслиги сабаб бўлади.

Касалланган балиқ озуқани оғзига олмайди, қирғоқларга яқинлашади, осон тутилади. Танасининг устки қатлами диярли қоп-қора бўлади. Ташқи тешик атрофида шишик ва қизаришлар кўзга ташланади. Қорнидан босилганда ташқи тешикдан қоннинг тўдалари ва сариқ шилимшиқлар ажралиб чиқади. Касал балиқни ёришда қорин бўшлиғида экссудат тўдалари қайд этилади. Жигар ва талоқ гиперемирланган. Ичаклар кучли яллиғланган ва қизил-бинафшарангда бўлади.

Диплостомоз – балиқлар кўзларига жойлашиб олувчи Diplostomum турига мансуб трематод личинкалари келтириб чиқарадиган касаллик. Диплостомознинг бир неча шакллари маълум. Кўз хрусталигига жойлашиб олувчи метацеркариялар томонидан юқтириладиган паразит катаракта кенг тарқалган. Диплостомоз қўзғатувчилари ҳовуз балиқларининг барча турларида паразитлик қилади, лекин карп бунга энг кам, оқ дўнгпешона ва оқ амур энг кўп чалинади. Касалланган балиқларда хрусталикнинг қисман ёки тўлиқ хираланиши (оқариши) қайд этилади. Кучли зарарланиш ҳолларида балиқлар кўр бўлиб қолади. Баъзан экзофтальмия (кўзнинг чўччайиши), хрусталикнинг тушиб қолиши кузатилади.

Зарарланган балиқ сувнинг устки қатламида туради, унинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш бузилган. Метацеркарияларнинг паразитлик қилиши балиқларда кўрликни келтириб чиқаради. Касал балиқларда ўсиш суъатлари ҳам пасаяди, узунлиги ва танасининг вазни камаяди. Зарарланган балиқ балиқхўр қушлар ва йиртқич балиқлар учун осон ўлжага айланади. Касаллик балиқларнинг оммавий қирилиши билан кузатилиши мумкин.

Амурлар қизилчаси — Касаллик 2 та мустақил касалликка бўлинади: геморрагик септицемия ва ярали шакл. Геморрагик септицемия ҳамма жойда тарқалган ва ярали шаклга қараганда тез-тез қайд этилади. Геморрагик септицемиянинг қўзғатувчиси бўлиб Pseudomonas fluorescens бактерияси ҳисобланади. Бу бир хивчинли, калта ҳаракатчан узунлиги 0,7-0,75 мкм бўлган айлана учли таёқча.

Геморрагик септицемияда айниқса қорин қисмида тери қопламаларининг гиперемияси кузатилади. Зарарланган жойларда тангачалар тушиб кетади. Сузгичлар гиперемирланади. Айрим ҳолатларда сузгичлар некрохи кузатилади.

Ярали шаклнинг клиник белгилари абсцессларнинг ҳосил бўлиши билан тери ва мускул тўқималарининг шамоллаши кўринишида намоён бўлади, бунда абсцесслар ёрилганидан сўнг танада яралар ҳосил бўлади. Сузгичлар гиперемияси қайд этилади.

Лигулез — Касалликни чучук сув балиқларининг кўплаб турлари, айниқса карп балиқларининг тана бўшлиғида паразитлик қилувчи Ligula туридаги ремнецлар келтириб чиқаради. Жинсий етилган зотлар балиқхўр қушларнинг ичакларида яшайди. Ҳовуз хўжаликларида касаллик асосан оқ ва чипор дўнгпешоналарда, оқ амурда қайд этилади. Қўзғатувчилар  Ligula intestinalis туридаги плероцеркоидлар – узунлиги 10-120 см бўлган оқ рангли йирик, мускулли қайишсимон гельминтлар. Ремнецларнинг ривожланиши мураккаб ва иккита оралиқ хўжайиннинг иштирокида кечади. Инвазиянинг манбаси бўлиб балиқхўр қушлар ҳисобланади. Ҳовуз хўжаликларида  балиқнинг зарарланиши 40-100 фоизга етади. Карп ва оқ амур зоопланктон билан озиқланадиган чавақ ёшида ремнецлар билан касалланиши мумкин. Агар улар каттароқ ёшда ушбу касалликка чалинса, бу ҳовузда зообентоснинг етишмаслигидан ёки сунъий озуқаларнинг мавжуд эмаслигидан ва шунинг учун зоопланктон билан озиқланишга мажбурликдан далолат беради. Бу ҳол оқ амурга ҳам тегишли бўлиб, у катта ёшида юқори сув ўсимликларини истеъмол қилади. Касалликнинг авжга чиқиши ва балиқларнинг нобуд бўлиши одатда баҳорда ва ёзда қайд этилади, чунки бу вақтда плероцеркоидлар жуда фаоллашади. Касалланган балиқнинг қорни дамлаб, ушлаб кўрилганда жуда қаттиқ бўлади. Касал балиқлар сувнинг юзачига сузиб чиқади, озиқланмай қўяди ва вазни бўйича соғлом балиқлардан ортда қолади. Ремнецларнинг балиқларга асосан механик таъсир этади, яъни бунда хўжайиндан озуқа моддаларининг бир қисми сўриб олинади,   углевод-мой алмашуви бузилади, қон таркибида ўзгариш юз беради, жинсий безлар ривожланмай қолади. Тана бўшлиғига мослашиб ва у ерда катталашиб, плероцеркоидлар ички органларга зиён етказади, айниқса жигар, сузгич пуфаги, жинсий безлар функцияларини бузади, бу кўпинча ички органларнинг дистрофиясига олиб келади, бунинг оқибатида паразитар кастрация юзага келади. Кўп ҳолларда кучли инвазия вақтида балиқ танасининг девори ёрилади ва плероцеркоидлар сувга тушади. Механик таъсирдан ташқари гельминтлар алоҳида органлар ишлаши ва моддаларнинг умумий алмашувини бузган ҳолда организм фаолияти маҳсулотлари билан интексикацияни келтириб чиқаради.

Балиқларнинг шамоллаши — Ҳаддан ташқари совуб кетиш иссиқни севувчи балиқларда қиш даврида асосан шу йилги зотларида кузатилади. Узоқ вақт мобайнида паст ҳароратлар (0,20С дан паст) таъсири остида шу йилги балиқлар ҳаракат мувофиқлашувини йўқотади, ёнбош бўлиб сузади, бунда балиқ танасининг устки қатлами хиралашади ва тери юзасида ясси яралар ҳосил бўлади. Ойқулоқларда  шишиш кузатилади. Ҳаддан ташқари совуб кетган, музлаган участкаларга (кўпинча бошнинг юқори қисмида, ойқулоқларда) паразит замбуруғлар, бактериялар ва бошқа паразитлар жойлашиб олади.

Карплар аэромонози — ( карплар қизаммиғи, геморрагик септицемия, инфекцион қорин истисқоси (водянка), люблин касаллиги) —  карп туридаги балиқларнинг инфекцион касалликлари,тери қопламасининг яллиғланиши, қон қуйилиши ўчоғлари, истисқо, тангаларни хўрпайиши, кўзнинг чақчайиб туриши, мушак тўқимаси ва барча ички органларнинг гидратацияси билан характерланади. Шарқий ва Ғарбий Европа, Жанубий Америка ва Осиёнинг барча давлатлари сув ҳавзаларида рўйхатга олинган. 

Этиологияси. Қўзғатувчи  — Aeromonas hyrophila — қисқа, томонлари юмолоқланган, кокко кўринишидаги, кўчиб юрадиган грамманфий таёқча, қобиқ ҳосил қилмайди. МПБ ўсиши даврида сув тубида бир текис хиралашиш, силкинганда парча-парча муар тўлқинлар,  оқ- кулранг чўкма ҳосил  бўлади. Муҳитнинг юқори қисмида юпқа парда ҳосил бўлади.

Эпизоотологик белгилари. Касалликка карплар, сазанлар ва уларнинг гибридлари шу йилги чавоқларидан тортиб она балиқлар тўдасигача мойил бўладилар. Инфекцияни қўзғатувчи манба – касал балиқлар, уларнинг ажратмалари ва ўликлари, ҳамда микроб ташувчи балиқлар. Сув ҳавзаларига инфекция қўзғатвчилари сув, касал балиқ, сузувчи ва балиқхўр қушлар билан ҳамда ов қуроллари, инвентарлар ва идишлар билан олиб келинади. Балиқ жароҳатланган териси, жабраси ҳамда алиментарлар орқали касалликни юқтиради; касаллик зулуклар, паразит қисқичбақасимон-аргулюслар орқали ўтиши мумкин. Касалликни кенг тарқалиши (эпизоотия) баҳор-ёз ойларида юқори бўлади, кузда касаллик сўнади ва сурункали кўринишга ўтади. Аэромоноз билан касалланган балиқ нисбий иммунитет ҳосил қилади.

Симптомлари. Инкубация даври 2 — 30 сутка, ўткир, ўткирости ва сурункали кечади. Ўткир кечиши асосан икки-уч ёшли карпларда алоҳида участкаларни ёки тери қорламасини тўлиқ геморрагик яллиғланиш, қорин ва умумий истисқо, кўзларни чақчайиши ва тангаларини хўрпайиши билан характерланади. Касал балиқ кам харакат бўлиб, қирғоқ яқинида сув юзасига яқин туради, ташқи таъсирчанликни кам ёки умуман сезмайди,  сўнгра унинг ҳаракат координациясида бузилиш пайдо бўлади ва балиқ 2-4 ҳафтада ҳалок бўлади. Ўткирости кечишида – касал балиқларда бир вақтнинг ўзида истисқо, тангалар хўрпайиши, асцит, кўзининг чақчайиши, ва ҳар-хил ўлчам ва шаклдаги яралар пайдо бўлади. Секин кечиш даврида (масалан қиш ойларида) яра атрофида оқ тусдаги ҳалқалар пайдо бўлади, интенсив потологик жараёнда –қизил. Айрим ҳолларда яра ўрнида йирингли микрофлора ривожланади ва мушакларнинг чуқур никрози юз беради. Кўпинча сузгичлар никрози кузатилади. Касал балиқлар камҳаракат бўладилар, тоза сув қуйилиш жойига келадилар, ёнбошга ётадилар ва шу ҳолатда  ҳалок бўлади. Касалликнинг ўткир ости даври 1,5 — 3 ой давом этади. Сурункали кечиш   сузгич ва терида очиқ яраларни пайдо бўлиши ҳамда  яралар ўрнидаги уларнинг битиши ва чандиқланишидан сўнг  пайдо бўлган қўшимча тўқималар кўк-сиёҳ рангли чандиқлар билан намоён бўлади. Касаллик 1,5 — 2,5 ой давом этади; балиқлар соғайиб кетадилар.

Патологоанатомик ўзгаришлар. Ўткир кечилишда  тери қопламининг серроз-геморрагик яллиғланиши, скелет мукулатурасининг шишиши вам ум кўринишидаги некроз, ичакларнинг катараль ёки геморрагик яллиғланиши, энцефалит, ҳамда ички органлар ва қорин гиперемияси кузатилади. Жигар шалвираган конситенцияда қора ёки тўқ-кулранг, айрим ҳолларда тўқ-яшил тусда бўлади. Ўт қопи сафро билан тўлган. Талоқ катталашади, тўқ қизил рангда бўлади. Сузиш қопчаси қон томирлари кенгайган, қон билан тўлган. Перекардда нуқтасимон қон қуйилишлари кузатилади. Қорин бўшлиғи шаффоф ёки қонга ўхшаш суюқлик  билан тўлган,   айрим ҳолларда кўланса ҳидли илвираган масса билан тўлган бўлади. Шунга ўхшаш ўзгаришлар, аммо камроқ ифодалинган ҳолда ўткир ости кечишда кузатилади. Сурункали кечишда ички органлар ва тўқималарда ўзгаришлар кузатилмайди.

Диагноз эпизоотологик, клиник ва патологоанатомик белгиларга асосан ва бактериологик текширув натижаларига асосан қўйилади.

Даволаш ва профилактика. Применяют ванны с левомицетинли (300 мг/л  12 соат ва ундан ортиқ вақт сақлаб турилган), синтомицинли (600 — 1000 мг/л шунча муддат сақланган) ҳамда метил кўки (50, 75, 100, 200 мг/л сақлаб туриш муддати тегишли равишда 12 — 16, 7 — 10, 4 — 6 ва 2 — 4 соат).

Ўстириш ҳовузларида шу йилги карп балиқларига метил кўкидан ҳар бир балиққа суткасига 1 — 2 мг озуқа билан бирга 8 — 10 сутка давомида ёки синтомицин 1 — 2 мг дозада.  Икки йиллик балиқларни яйлов ҳавзаларида ўша препаратлар билан қуйидаги дозада берилади: метил кўки 3 — 5 мг. синтомицин 2 — 3 мг суткада ҳар бир балиққа. Она балиқлар ва уларни тўлдирувчи балиқлар гуруҳини ҳар бирини алоҳида ишлов берилади, левомицетинни қорнига 20 — 30 мг/кг дан икки марта, карпларга оғзи орқали биомицинни 50 мг/кг дан 2 — 4 сутка давомида берилади. Интерваллар ўртасида озуқага 1 кг озуқага нисбатан метил кўки 3000 мг дан ёки синтомицин 50 мг 1 кг балиқ оғирлигига ҳисобида қўшилади. Барча ёш гуруҳидаги карпларга озуқа билан 10 кг озуқага 6 г нисбатда фуразалидон қўшиб беш кунда икки кун танаффус қилиниб 10 кун берилади. Профилактика мақсадида фуразолидон 10 кунлик курсда икки кунлик танаффус билан қуйидаги нисбат билан, 10 кг озуқага: она баликлар ва тўдирувчилар гуруҳига —  0,4 г дан; икки йиллик карпларга  0,3 г гача; 1 йиллик карпларга, оғирлиги 50 г гача — 0,4 г дан; шу йилги карпларга — 0,З г.

Яйлов ва она балиқлар ховузларида профилактик озиқлантириш баҳор ойларида сув ҳарорати 14 оС кўтарилганда бошланади. Такрор озиқлантиришни ёзга – касаллик авж оладиган даврга белгиланади. Шу йилги карп балиқларига профилактик озиқлантиришни биринчи омухта ем билан озиқлантириш вақтига белгиланади. Июлнинг иккинчи ярмидан то октябрь ойигача даволовчи препаратлар билан ҳар 2-3 ҳафтада озиқлантириш такрорланади. Ўз вақтида ветеринар-санитария ва балиқчилик-мелиорацияси тадбирлари ўтказиб борилади. Асосий эътиборни ҳавзаларни профилактик дезинфекция ва дезинвазиясига, ўстирилаётган балиқларни врач назорати ва хўжаликка олиб келинаётган она балиқларни карантининлашга қаратиш лозим. Айрим ҳовуз хўжаликларида карплар аэромонози профилактикаси учун ҳовузларни даврий ёзлашга қолдириш қўлланилади.

Кураш усуллари. Карплар  аэромонози  пайдо бўлган хўжаликлар ва табиий сув ҳавзаларига карантин қўйилади. Кўнгилдагидек бўлмаган ҳовузларга доимий ишчилар бириктирилиб уларган алоҳида иш ва ов қуроллари ажратилади. Ўлган балиқларни овлаб олиб ҳавзадан узоқроқ ерга чуқурлиги камида 1,5 м бўлган ҳандакка аввал 20 фоизли хлорли ёки сундирилмаган оҳак солиб кўмилади. Тирик ҳолдаги касал балиқлар овлаб олинади ва ветврач хулосасига кўра техник утилизация қилинади; уни қайнатилган ҳолда паррандалар озуқасига қўшиш мумкин.

Санитар баҳолаш. Карплар аэромонози қўзғатувчиси инсон ва этхўр ҳайвонлар учун ҳавфли эмас.  Касал балиқни агар у товар кўринишини йўқотмаган бўлса ва озуқа сифатига жавоб берса, инсонлар овқати учун чекланмаган миқдорда рухсат этилади. Товар кўринишига етмаган балиқларни ветеринар врача-ихтиопатолог кўрсатмасига асосан паррандаларга қайнатилган ҳолда ёки балиқ уни учун қайта ишлашга жўнатилади.

Шохимардонов Дилмурод

agromart.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!