Карп балиқ тури ҳақида

Ўзининг тез етилиши, ўсиши, этдорлиги, чидамлилиги, хўралиги ва бош қа баъзи хусусиятларига кўра бошқа ҳовуз балиқлари орасида биринчи ўринда туради. Бу уларни парваришлаб етиштиришда, айниқса қимматли ва фойдали жиҳатларидир. Кўп юз йиллар давомида бу балиқларни кўпайтириб етиштириш туфайли одамлар карпнинг замонавий турларини яратдилар.
Ялтироқ карп. Унинг ўзига хос хусусияти — ойнани эслатувчи тангачаларининг жуда йириклигидир. Бу тангачалар балиқларнинг орқасида, ёнбош ида ва қорин қисмида
нотўғри қатор тарзида жойлашган. Баъзан бу балиқни «тарқоқ тангачали ялтироқ» деб ҳам атайдилар. Унинг шаклига йирик тангачалари ёнбоши ўртаси бўйлаб узунликда жойлашган ялтирокдар яқин ўхшашдир.
Яланғоч карп. Сийрак тангачалари фақат танасининг дум тепаси қисмида ва жабраларининг атрофидагина жойлашган.Танасининг бошқа қисми тангача билан қопланмаган.

Қалин тангачали карп. Бу турдаги карпларнинг танаси анча йирик тангачалар билан буткул қопланган. Унинг бу ўзгачалиги бош қа турдошларига нисбатан ноқулай ҳаётий шароитларга ҳам бирмунча барқарор тура олишига имкон беради, шунинг учун уни анча совуқроқ минтақада, шу билан бир қаторда иссиқ шароитда ҳам ўстириш мумкин. Бошқа барча туманларда ялтироқ карпларни кўпайтирса бўлади.
Маданий ҳовуз карплари жуда чидамли, қаноатли балиқ бўлиб, юқори даражада етилиши билан характерланади. У қуёшда исийдиган, унча чуқур бўлмаган, сув оқиб чиқмайдиган ёки суст оқадиган, юмшоқ сув ўтлари билан ўртача қопланган ҳовузлардаги ҳаётга мослашган. Ҳовузларда, кўлларда, шоли етиш тириладиган чекларда, сув тўлдирилган баъзи ҳавзаларда кам миқдорли сувларда яхши ўсади.
Кам нордон сувлар бу балиқар учун унчалик маъқул келмайди.
Паст ҳароратли сувда карпнинг ўсиши секинлашади: масалан, 6—8°С ҳароратда озуқани ўзлаш тириши кескин пасайса, 4° Сда бутунлай овқатланмай қўяди, ҳарорат 1-2° Сга пасайганда улар ҳовузнинг чуқур жойига тушиб, деярли ҳаракатланмай қўяди. Шундай ҳолатда у буткул қишни ўтказади.
Карп — ҳаммабоп хушхўр балиқ. У сув ҳавзасидаги ўсимлик ва тирик жонзотдан иборат табиий озуқа базасидан яхши фойдаланади. Карп увилдириғидан чиққандан кейин биринчи йили планктонлар ва дафния, босмин, хидорис, эурицеркус, тубан қисқичбақасимон каби жонзотлар билан озиқланади. Бирмунча вақт ўтгач, карп йирикроқ организмлар — ҳар хил личинкалар, ниначисимонлар , чувалчанглар,
майда моллюскалар, қандалалар ва ҳоказолар билан озиқланишга ўтади. Табиий озуқалардан ташқари у турли қишлоқ хўжалиги ва саноат чиқиндиларини яхши ейди.
Карплар 4 – 5 ёшда, жануб томондаги ҳавзаларда 3 йилда жинсий балоғатга етадилар.
Карп балиқлари май-июнь ойларида, 18°С ҳароратда тухум қўйиб, урчийдилар. 3—5 килограммли карплар 600 мингдан 900 минггача, ҳатго ундан кўпроқ увулдириқ қўяди. Мода карпнинг ҳар килограммига 180 минг атрофида увулдириқ тўғри келаци. 18—20°С ҳароратда икралар 4—6 суткада ривож ланиб етилади. Мода балиқлар ёпишқоқ икраларини ўсимликларга ёпиш тириб қўядилар. Шу ерда икралар ривожланиб етилади. Увулдириқлардан 5—6 мм личинкалар ёриб чиқадилар. Улар дастлабки вақтларда сари қоқси лли халтачада сақланувчи озуқа моддалар билан озикутнади. Увулдириқни ёриб чиққандан кейин 2—3 сугка ўтгач личинкалар майда сув жонзотларини истеъмол қила бошлайдилар. Шу пайтдан бош лаб улар жуда ҳаракатчан бўлиб қоладилар. 5 – 6 кунлик бўлганда личинкалар таш қаридан фаол овқатланишга батамом киришадилар.

Манба: «Балиқ- битмас бойлик» Д.С.Ниёзов

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.