Шафтолининг фойдали хусусиятлари

Шафтоли – Persica vulgaris Mill.
Раьногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб, бўйи 3-8 м. га етадиган дарахт. Барглари кетма-кет эллипссимон – ништарсимон ёки чўзиқ ништарсимон, ўткир учли, аррасимон
қиррали бўлиб, банди билан поя шохларида кетма-кет ўрнашган. Қўш жинсли, гулларининг ранги оқиш, пушти, қизил баьзан оқ бўлади. Гуллари шохларида йирик беш бўлакли якка-якка ҳолда жойлашган. Меваси чўзиқ тухумсимон, эллипссимон ёки
думалоқ ясси, ранги оқиш-сарғишдан тўқ қизилгача, серсув ёқимли мазали, сершира, данакли, тукли ва туксиз ҳўл мева. Шафтоли барг чиқармасдан олдин Ўзбекистоннинг жанубий районларида март ойининг учинчи, декадасида ва апрель ойининг биринчи
декадасида гуллайди. Унинг эртапишар, ўртапишар ва кечпишар навлари мавжуд. Меваларининг оғирлиги навлари ва етилиш даражасига кўра ўртача 60 г. дан 410 граммгача бўлади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган
қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрида келтирилишича, юртимизда шафтолининг 25 нави экилади, шулардан 17 навини Ўзбекистон селекционерлари яратишган, 8 нави эса хорижий давлатлардан келтирилиб, Ўзбекистонда интродукция қилинган.
Шафтоли Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экилади. Унинг экин майдонлари Фарғона водийси ва Зарафшон воҳасида, шунингдек, республикамизнинг жанубий ва ғарбий районларида кенг тарқалган.
Гомологик навлари бўйича шафтоли териси тукли ва туксиз гуруҳларга бўлинади: а) пўсти тукли шафтолилар – уларнинг мевасидаги данаги этидан эркин ажралади; б) пўсти тукли шафтолилар – уларнинг мевасидаги данаги этидан эркин ажралмайди; в) пўсти туксиз шафтолилар – мевасининг данаги этидан эркин ажралади, улар нектарин дейилади; г) пўсти туксиз, данаги этига ёпишган бўлиб, эркин ажралмайдиган шафтолилар, улар брюньонлар дейилади.
Шафтоли мевалари бошқа мевалардан таркибидаги кимёвий моддаларининг ўзига хос мавзунатлиги, серсув эти ҳамда Ўзбекистонда ўстириладиган навларнинг ўзига хос
кўриниши, мавзунатлиги, ҳиди ва истеьмол қиймати, физик-кимёвий хоссалари билан фарқланади. Шафтоли мевасининг истеъмол қиймати унинг органолептик ва физик-кимёвий таркибидаги моддаларининг сифати ва миқдор кўрсаткичлари билан фарқланади. 100 г. шафтоли меваси этининг таркибида ўртача сув 86,5%, қуруқ модда13,5 мг/%, оқсиллар 0,9 мг/% бор. Аминокислоталар 100 г. шафтоли эти ҳисобига, ҳисоблаш коэффициенти 6,25 мг/%, бунда алмаштириб бўлмайдиган
аминокислоталар 154 мг/% бўлиб, шулардан: валин 35; изолейцин 11; лейцин 25; лизин 27; метионан 7; треонин 24; триптофан 9; фенилаланин 16; алмаштириб бўладиган аминокислоталар 392 мг%. Булар: аланин 35; аргинин 15; аспарагин кислотаси 82; гистидин 15; глицин 14; глутамин кислотаси 127; пролин 44; серин 30;
тирозин 22; цистин 8; Шафтоли меваси таркибидаги аминокислоталарнинг умумий миқдори 546 мг%. Шафтоли меваси таркибидаги витаминлар 100 г. мевага мг. ҳисобида: β – Каротин 0,50 мг, Витамин £ 1,50 мг, Витамин С 10 мг, Витамин В6 0,06 мг, Биотин 0,40 мкг, ниацин 0,70 мг, Пантотен кислотаси 0,15 мг, Рибофлавин 0,08
мг, Тиамин 0,04 мг, Фолацин 8,0 мкг.
Шафтоли мевасидаги умумий углеводлар 10,4%, органик кислоталар 0,7% ташкил этади. Углеводларнинг сифат кўрсаткичлари 100 г. Маҳсулотда (г. ҳисобида) – моноса-
харидлар: глюкоза 2 г./%, фруктоза 4,7 г./%, дисахаридлардан: сахароза 6,0 г./%, полисахаридлар: гемицеллюлоза 0,2 г./%, клетчатка 0,9 г./%, пектин 0,7 г. %. Органик кислоталар (олма кислотаси ҳисобига) лимон кислотаси 0,3 г. %, щавел кислотаси 0,01 г. %, олма кислотаси 0,3 г %.
Шафтоли меваси таркибидаги минерал моддаларнинг кули 0,6% 100 г. маҳсулот ҳисобида – шулардан макроэлементлар мг. % ҳисобига: калий 363; кальций 20; кремний 10; магний 16; натрий 30; олтингугурт 6; фосфор 34; хлор 2. Микроэлементлар мкг. ҳисобида: алюминий 650, темир 600, йод 2; литий 3; марганец 140; мис 50; никель 4; фтор 22; хром 14; қўрғошин 100. Энергетик қиймати 44 ккал/ 184 кДж ни ташкил этади.
Гомологик навлар бўйича шафтоли меваси ГОСТ 21833-76 талабларига кўра олий навли, биринчи ва иккинчи навларга бўлинади ҳамда улар тўлиқ шаклланган ва етилган, касалликка чалинмаган, тоза бўлиши лозим. Сифатли маҳсулотлар олиш
учун шафтоли мевалари дарахтидан пишиб етилишига қараб қўлда икки, уч марта терилади.
Шафтоли данагини йиғиш ва тайёрлаш, уларни қайта ишлаш, айниқса, мевасини қуритиш корхоналарида кўпроқ амалга оширилади.
Шафтоли меваларини қуритишда сифатли маҳсулот тайёрлаш учун мева пўсти олинади. Бунинг учун сараланган мевалар 0,5% ли сода эритмаси қўшилган қозонда қайнаб турган сувга 20-25 секундга корзинкага солинган мева бланшировка қилинади.
Сўнгра корзинкадаги мевалар совуқ сувда совутилади, пўстидан тозаланади ва мева ўртасидаги чуқурчадан пичоқ орқали қирқиб, икки паллага ажратилади ҳамда данаги олинади, паллалар патнисларга терилади.
Баьзи шафтоли навларининг данаги этига ёпишган бўлади, булардаги данак махсус учи қайрилган пичоқ орқали ажратилади. Шафтоли меваларидан ажратиб олинган данаклар очиқ ҳавода қуритилади ва қоғозли қопларга 12-15 кг. дан жойлаб, товар этикеткаларини ёпиштириб сақлаш хоналарида стеллажларда сақланади. Вақт-вақти билан уларнинг кўриниши ва сифатини ГОСТ 21833-76 талабларига кўра текшириб
туриш лозим. Шафтоли данагидан ёғ олиш учун уруғи ажратиб олинади.
Шафтоли уруғининг пўсти силлиқ, оч қўнғир рангда бўлиб, ўртача узунлиги 2-2,2 см, эни 1,3-1,6 см. Иссиқ сув билан намланганда пўсти бироз бўкиб, осон кўчади. Уруғи икки палладн иборат ҳидсиз, намлаб ҳовончада эзилганда цианид кислота ҳиди келади. Синган уруғлари сақлаш даврида ҳаво таъсирида оксидланиб, ранги бироз ўзгаради. Мой олиш учун уруғ махсус айланувчи барабанларда қовурилади ва машинада пўстидан ажратилади ва тегирмонда майдалаб, совуқ пресслаш усули билан
мойи олинади. Шафтоли уруғининг таркибида 54-58% мой, 0,4-0,8% эфир мойи, амигдамин гликозиди, эмульсин ферменти ва бошқа биологик актив моддалар бўлади. Мойнинг зичлиги – 914-0,920, рефракция сони – 1,470-1,473, совунланиш сони 187-
195, йод сони 90-103, кислота сони 2,5 дан ошмаслиги керак. Шафтоли мойи -100С даги ҳароратда қотмайди, аммо мойнинг устида юпқа парда ҳосил бўлиши мумкин. Ранги сариқ, қуюқ суюқлиқ бўлиб, мазаси ёқимли ва ўзига хос кучсиз ҳидга эга. У кам
ёруғ тушадиган хоналарда стеллажларда сақланади. Шафтоли мойи қуйидаги витаминларни сақлайди 100 г. маҳсулот ҳисобига: витамин € 85 мг, х токоферол 5, β+¥ токоферол 77 мг, б-токоферол 3 мг , стеролы 0,37 г, кампестерол 0,02 г, β-итостерол
0,35 г. Умумий липидлар 6 г 100% маҳсулотга 43,00 г, триглицериды 42,00 г, β – ситостерин 0,18 г, ёғли кислоталар (сумма) 40,11 г, тўйинган 3,57 г, шулардан: С8:0 (каприл) 0,17 г, С10:0 (каприн) 0,08 г, С14:0 (миристин) 0,08 г, С16:0 (пальмитин), С18:0 (стеарин) 0,72 г, монотўйинган 27,09 г, шулардан: С16:1 (пальмитолеинли)
0,59 г, С18:1 (олеинли) 26,50 г, тўлиқ тўйинган булардан С18:2 (линолеинли) 9,32 г.
Шафтоли мойининг таркиби бодом мойига ўхшаш, уни бодом мойи ўрнида ишлатса бўлади. Шафтоли данагининг пўсти ёқилиб, кўмир қилиниб, тегирмонда майдаланиб, 0,20 мм капрон элакдан ўтказилиб, кўмир таблеткасини тайёрлаш мумкин.
Абу Али ибн Сино шафтоли мевасини иштаҳа очиш ва ичакни юмшатиш учун қўллаган. У 3-даражали иссиқ ва қуруқ. Ибн Сино шафтоли мойи билан қаттиқ бош оғриғини
ва қулоқ оғриғини даволашган . Қуритилмаган барг ва гул ширасидан киши организмидаги гижжаларни туширишда фойдаланган. Шафтоли баргларининг шарбати ва қайнатмаси ревматизм, бош оғриғи, ошқозоничак хасталикларини даволашда
фойдаланган. Халқ табобатида шафтоли баргларидан тайёрланган ванна экземага қарши ишлатилади.
Шафтоли уруғидан тайёрланган мой фармацевтика амалиётида суюқ суртма дорилар тайёрлашда ҳамда баъзи дори моддаларини (камфора ва бошқа) эритишда қўлланилади.

Султон ШАРИПОВ, т.ф.н., доцент, Суръат САЛИХОВ, б.ф.д., профессор, Дилшод РАХИМОВ, к.ф.д., профессор (ТХТИ), Сайёра ШЕРМУХАМЕДОВА, ТошДАУ.

Манба: «AGRO ILM» 2021 йил, 5-илова (75)-сон