СОҒИН СИГИРЛАРДА УЧРАЙДИГАН МАСТИТ КАСАЛЛИГИ

Маълумки сигирларнинг соғин даврида баъзи бир касалликлари кузатилиши мумкин. Буларнинг энг асосийси ва сигирларнинг маҳсулдорлик даражасига салбий таъсир кўрсатувчи касалликлардан бири сут безлари касаллиги “Мастит”дир. Мастит ўзи нима ва у қандай пайдо бўлади?

Мастит

(Mastitis) юнонча сўздан олинган бўлиб, сут безларининг яллиғланишидир. Мастит ҳозирги пайтда чорвачиликда кўп тарқалган касалликлардан ҳисобланади.

Мастит соғин сигирлар орасида: қўл билан соғишда 20-25%, машина билан соғишда 35-40% учрайди. Сутдан чиқарилган сигирларда 17,5%, соғин даврида 20-23,7 фоизгача етади. Мастит туфайли чорвачиликка катта иктисодий зарар етади:

  1. Олинадиган умумий сут миқдори 15-20% пасаяди ва унинг ёғлилик даражаси 0,8-1% ча камаяди.
  2. Юқори маҳсулдор ҳайвонларнинг хўжаликда фойдаланиш муддати 6-8 ёшгача қисқаради.
  3. Сутнинг санитария сифати пасаяди, яъни бундай сутдан тайёрланадиган сут маҳсулотлари сифатсиз бўлади.
  4. Сигирлар қисир қолади.
  5. Ёш ҳайвонларда диспепсия (ич кетиши) ва ёш болалар истеъмол қилганда скарлатина (қизил қўйлак) каби касалликларни келтириб чиқаради.

Маститларнинг сабаблари ва таснифи. Мастит ҳамма чорва ҳайвонларида, кўпинча сигирларда ва асосан соғин даврининг биринчи ярмида (сут бези зўр бериб ишлайдиган даврда) кўп учрайди. Сигирларда елиннинг кўпинча битта чораги, баъзан икки ва ундан кўп чораги шикастланади.

Маститларнинг сабаблари турлича бўлиб, касаллик кўпинча ҳайвонлар антисанитария шароитларида боқилганда, яъни ва тўшамалар ифлос ва намлик юқори бўлганида, елин яхши парваришланмаган ҳолларда кузатилади. Сигирлар жуда тор молхоналарда сақланганда ва бутали, харсанг тошлар ҳамда тўнкалар кўп бўлган нотекис, ўнқир-чўнқир жойларда ўтлатилганда елиннинг лат ейиши ва жароҳатланиши, нотўғри соғиш, сутни чала соғиб олиш, елиннинг совқотиши ва ҳайвонни сифасиз озиқалар билан боқиш натижасида ҳам маститлар пайдо бўлиши мумкин.

Мастит асосан ҳар хил патоген микроорганизмларнинг (стрептококклар, стафилококклар, ичак таёқчаси, протей, кўк йиринг таёқчаси ва б.) елин тўқимасига кириши туфайли вужудга келади. Микроорганизмлар елинга ташқаридан елин канали орқали ҳамда қон ва лимфа йўллари орқали ўтиши мумкин. Микроорганизмлар қон ва лимфа орқали кўпинча бачадондан унинг йирингли яллиғланиши, унда чириган лохий ва йўлдош қисмлари бўлганда ўтади. Овқат ҳазм қилиш аъзолари, айириш тизими касалликларида ҳам микроорганизмлар елинга ўтиши мумкин. Қинидан, елини ва бошқа аъзоларидан йиринг оқиб турадиган касал ҳайвонлар соғлом ҳайвонлар билан бирга боқилганда маститнинг тарқалиши кўпаяди. Бундан ташқари, сут бези сил, актиномикоз ва оқсил сингари касалликлар оқибатида иккиламчи шикастланиши мумкин.

Елиннинг яллиғланиш сабабларидан бири заҳарланишдир (интоксикация). Токсинлар қон ва лимфа билан елинга тушиши мумкин.

Маститларни келиб чиқишига биологик, механик, климатик, алементар ва термик омиллар сабаб бўлади.

Касаллик асосан организм табиий резистентлигининг пасайиши оқибатида юзага келади. Касалликнинг асосий чақирувчилари 26,9% ҳолларда стафиллакокк, 25% ҳолда стрептококк, 28,2% ичак таёқчаси ва шунингдек, салмонелла, диплококк, протей, коринебактерия ва замбуруғлар бўлиши мумкин.

Микроорганизмлар елинга асосан 3 йўл орқали: елин сўрғичлари орқали (галактоген), қон томирлари (гемотоген) ва лимфа йўллари (лимфоген) орқали ўтади.

Галактоген йўл — елин сўрғичлари орқали микроорганизмлар асосан ифлос пол ва тўшамалар, сийдик орқали тушади. Елинни ифлос сувлар билан ювиш, дезинфекцияловчи эритмалардан фойдаланмаслик, кир сочиқлар билан артиш, тўлиқ соғиб олмаслик, соғиш режимининг бузилиши, елинни совуқ уриши, соғиш аппаратларидан нотўғри фойдаланиш ва бошқа сабаблар оқибатида.

Гематоген йўл — кўпинча ишлаб чиқариш амалиётида касаллик туғруқдан кейин юзага келади, яъни нотўғри озиқлантириш, ошқозон-ичак касалликлари (гастроэнтэрит), йўлдошни ушланиб қолиши, метритлар, нитрат, нитрит, карбомид кабилар билан заҳарланиши оқибатида.

Лимфаген йўл — елин тўқималарининг жароҳатланиши ва терисида яралар, жароҳатлар пайдо бўлиши натижасида микроорганизмлар лимфа йўллари орқали ўтади.

Маститлар ўткир (5-7 кунгача), ярим ўткир (3 ҳафтагача) ва сурункали (20-25 кунгача ва ундан кўпроқ) тарзда кечади.

Маститларнинг А.П.Студенцов бўйича таснифланиши:

1) зардобли мастит;

2) катарал мастит (сут цистернаси, сут йўллари ва альвеолалар катари);

3) фибринли мастит;

4) йирингли мастит (йирингли-катарал мастит, елин абсцесси ва елин флегмонаси);

5) қонли мастит;

6) специфик маститлар (елин оқсили, актиномикози, елин сили);

7) Маститнинг асоратлари (елин индурацияси, елин гангренаси).

Маститларнинг диагностикаси. Маститларни аниқлашда асосан анамнез маълумотлари, клиник ва лаборатор текширишлар натижаларига асосланилади.

Сутда мастит касаллигини лабораторик текширишга тайёрлаш

Маститлар клиник намоён бўлишига кўра, 2 шаклда кечади:

  1. Клиник мастит — клиник белгилари аниқ намоён бўлади.

уриши, соғиш аппаратларидан нотўғри фойдаланиш ва бошқа сабаблар оқибатида.

Гематоген йўл — кўпинча ишлаб чиқариш амалиётида касаллик туғруқдан кейин юзага келади, яъни нотўғри озиқлантириш, ошқозон-ичак касалликлари (гастроэнтэрит), йўлдошни ушланиб қолиши, метритлар, нитрат, нитрит, карбомид кабилар билан заҳарланиши оқибатида.

Лимфаген йўл — елин тўқималарининг жароҳатланиши ва терисида яралар, жароҳатлар пайдо бўлиши натижасида микроорганизмлар лимфа йўллари орқали ўтади.

Маститлар ўткир (5-7 кунгача), ярим ўткир (3 ҳафтагача) ва сурункали (20-25 кунгача ва ундан кўпроқ) тарзда кечади.

Маститларнинг А.П.Студенцов бўйича таснифланиши:

1) зардобли мастит;

2) катарал мастит (сут цистернаси, сут йўллари ва альвеолалар катари);

3) фибринли мастит;

4) йирингли мастит (йирингли-катарал мастит, елин абсцесси ва елин флегмонаси);

5) қонли мастит;

6) специфик маститлар (елин оқсили, актиномикози, елин сили);

7) Маститнинг асоратлари (елин индурацияси, елин гангренаси).

Маститларнинг диагностикаси. Маститларни аниқлашда асосан анамнез маълумотлари, клиник ва лаборатор текширишлар натижаларига асосланилади.

Сутда мастит касаллигини лабораторик текширишга тайёрлаш

Маститлар клиник намоён бўлишига кўра, 2 шаклда кечади:

  1. Клиник мастит — клиник белгилари аниқ намоён бўлади.

консистенцияда бўлади. Ҳайвоннинг умумий ҳолатида айтарлик ўзгаришлар кузатилмайди.

Елиннинг соғлом чорагидан соғиладиган сутга қараганда елиннинг жароҳатланган булагидан сут ажралиши камайиб қолади, шунингдек, сутнинг таркиби соғишнинг бошидагина макроскопик жиҳатдан ўзгарган бўлади. Сут суюқ ва таркибида ивиб қолган казеин лахталари бўлади. Бу лахталар кўпинча сигир соғилганда сўрғич каналидан аранг сиқилиб чиқади. Сут соғиб олинган сари лахталарнинг чиқиши камайиб боради, чунки сут тўғридан тўғри альвеолалардан келади.

Фибринли мастит. Маститнинг бу тури кўпинча катарал маститнинг асорати сифатида вужудга келади ва турли патоген микроорганизмларнинг ривожланиши билан кечади.

Шикастланган елин чорагикатталашган, пайпасланганда унинг оғриқли ва зичлашганлиги маълум бўлади. Шикастланган елин чораги чуқур пайпаслаб кўрилганда фибриоз чўкиндиларнинг тўпланиши туфайли сут цистернаси соҳасида крепитация (ғижирлаш) аниқланади. Лимфа тугунлари катталашиб, тана ҳарорати 41-42,5°С гача кўтарилади ва иштаҳа деярли йўқолади.

Соғиб олинадиган сут миқдори касалликнинг бошиданоқ кескин камайиб кетади, сутда ивима ва бўлаклар кўринишида сариқ рангли фибрин топилади. Фибринли мастит елиннинг катарал яллиғланиши оқибатида бўлса сут йирингли экссудат кўринишида бўлиб, унда фибриндан ташқари, казеин лахталари ва ивималари топилади.

Касалликнинг 2-3 кунидан бошланиб сут ажралиши тўхтайди, ҳайвон соғилганида бироз фибринли зардоб ёки йирингли суюқлик ажралиши мумкин.

Ҳайвон соғайиб кетганида ҳам сут ажралиши тўлиғича тикланмайди, чунки безда капсулаларга ўралган бир неча яллиғланиш учоқлари қолади.

Йирингли мастит. Касаллик йирингли катарал мастит, елин абсцесси ва елин флегмонаси шаклларида кечади.

Йирингли-катарал мастит елинда микроорганизмлар ривожланиши оқибатида, зардобли ва фибриноз мастит кўпинча катарал маститнинг асорати сифатида вужудга келади.

Касаллик ўткир тарзда кечганда елиннинг шикастланган чораги катталашган, пайпасланганда оғриқли ва маҳаллий ҳарорати кўтарилган бўлади. Териси қизарган, тегишли томонидаги лимфа тугуни эса катталашган бўлади. Соғиб олинадиган сут кескин камаяди. Елиннинг шикастланган чорагидан жуда кам миқдорда сарғимтир сувсимон, ивималар ва баъзан йиринг аралаш сут соғиб олиш мумкин.

Касалланган ҳайвонда умумий ҳолсизланиш, тана ҳароратини 41°С гача кўтарилиши, пульс ва нафаснинг тезлашиши ва иштаҳанинг йўқолиши кузатилади. 3-4 кундан кейин ҳайвон соғая бошлайди ёки сурункали тарзга ўтади Йирингли-катарал мастит сурункали тусга ўтиши билан юқорида айтилган белгилар анча йўқолиб, умумий ва маҳаллий ҳарорат меъёрлар чегарасигача пасаяди, елинда оғриқ йўқолади, лекин сутнинг макроскопик таркиби аслига қайтмасдан, соғиб олинадиган сут миқдори кундан-кунга камайиб боради, ёки бутунлай чиқмай қўяди. Без тўқимасининг атрофияга учраши туфайли касалланган елин чораги кичиклашиб қолади.

Қонли мастит. Маститнинг бу турида сут йўллари, шунингдек, бириктирувчи ва без тўқимасига қон қуйилади. Касалликнинг бу тури одатда туғишдан кейинги даврнинг биринчи кунларида пайдо бўлади.

Қонли мастит елиннинг катарал ёки зардобли яллиғланиши натижасида кучаяди. Шунинг учун маститнинг бу турларининг сабаблари қонли маститни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

ДАВОМИ👉… СИГИРЛАРДА МАСТИТЛАРНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

Манба: «ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ШАРОИТИДА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ» МЕНГЛИЕВ ҒАЙРАТ АКРАМОВИЧ

Дўстларингизга ҳам улашинг!