Тошбақаларнинг биологик таьрифи. ТОШБАҚА – Черепаха – Cheloniea – судралиб юрувчилар синфининг бир туркумига мансуб бўлиб, тошбақаларнинг гавдаси устки қалқони – карапакс (юнонча – устки тош) ва остки қалқон – пластрон (юнонча – пастки тош) дан тузилган суяк коса ичига жойлашган. Вояга етган тошбақаларда Карапакс – 13 та, пластрон – 16 та катакларга бўлинган бўлиб, уларда борозкалар хосил бўлади, борозкалар сонига қараб тошбақаларни ёши аниқланади. Бош, оёқ – қўллари ва думи тангачалар билан қопланган, улар суяк коса ичига тортилади. Тишлари йўқ, жағининг олдинги ташқи қисми шоҳ – қин билан қопланган. Ҳозирги замон тошбақалари энг йириги – терили тошбақанинг оғирлиги 400 килограмгача, 2 туркуми: яширин бўйинли – 220 килограмгача ва ён бўйинли тошбақалар – 250 килограмгача учрайди, булар асосан сувда яшайди. Сув ўсимликлари билан озиқланадилар.
Қуриқликда, асосан дашт ва чўлларда яшайдиган Ўрта Осиё тошбақаси бизнинг юртимизда кўплаб учрайди. Дашт тошбақаларнинг узунлиги 15 – 20 сантиметр, оёқлари 4 та, хар бир оёқларида 4 тадан бармоқлари мавжуд, оғирлиги 5 килограмгача, баьзиларники 8 килогача борди. Асосан ўсимликлар билан озиқланадилар. Улар куздан хаво харорати 5 градусдан пасайганда қиш уйқуга кетадилар, эрта бахорда тупроқ харорати 15 градусдан ошганда уйқудан туриб хаёт кечира бошлайди.
Кўклам келиб, кунлар исиши бошланиши билан қишки карахтлик холатидан чиқиб, озиқланишни бошлайди. Февраль – май ойларида эркак ва урғочи ташбақалар қўшиладилар, қуриқликда қумларга урғочи тошбақалар 180 тагача тухум қўядилар. Тошбақа болалари 75 – 80 кунда тухимдан чиқади. Туҳимдан чиққан тошбақалар, дастлаб тухимдаги қолган озиқ – овқат билан, кейинроқ майда сув ўтлари, бир хужайрали ҳайвонлар, микрооранизмлар билан озиқланадилар. Ўрта Осиё тошбақасини эркаклари 5 – 6 йилда вояга етиб, 20 – 25 йил яшайди, урғочилаи эса 3 – 4 йилда вояга етиб 8 – 10 йил яшайди, шароитга қараб, яшаш шароитлари яхши бўлса 35 – 40 йилгача яшаши мумкин.
Тошбақаларни халқ хўжалигидаги ахамияти. Тошбақаларни ер юзида 20 дан ортиқ тури аниқланган. Ўзбекистонда улардан чўл тошбақаси кенг тарқалган. Улар қишлоқ хўжалигига зарар етказадиган ҳашоратларни ва ёввойи ўсимликларни поялари, барглари ва уруғларини еб қишлоқ хўжалиги махсулотларини хосилдорлигини оширишга ўзларини беьминнат хиссаларини қўшиб келадилар. Улар бир кунда зараркунанда хашоратларни(чивинлар)ни ва уларни туҳумларини, ҳамда ёвойи ўсимликларни уруғларини мингдан ортиғини истеьмол қилиши билан фойда келтиради. Тошбақадан тиббиёт ва биология лабараторияларида тажрибалар ўтказишда ва бошқа сохаларда кенг ишлатилмоқда ва фойдаланилмоқда.
Шундай бўлса хам, Тошбақаларнинг хаёти, устки ва пастки тошлари қандай моддалардан ташкил топганлиги, териси, гўшти ва мойини таркиби ва улардан қандай фойдаланиш кераклигини фан томонидан, медицина томонидан тўлиқ ўранилмаган.
Бир неча ўн йиллардан бери, Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида Ўрта Осиё тошбақалари устида илмий тажрибалар ўтказиб келмоқдамиз. Фермер хўжалигимизни экин майдонларининг чет қисми қумлик бўлганлиги учун эрта бахордан Тошбақалар кўпайиш учун шароитлар яхши бўлганлиги учун Тошбақалар кўпайиб кетади. Таҳлиллар шуни исботламоқдаки, Тошбақалар овқатланиш вақтида чиқарган шилимшиқ моддани таркибида йод элементининг миқдори кўплиги сабабли, йод элементи тупроқдаги зарарли моддаларни зарарсизлантириб, тупроқ таркибини яхшилар экан.
Натижада ушбу Тошбақалар ёрдамида тозаланган тупроқ билан экинларни суғорганимизда пахта ҳосилдорлиги 8 – 12, буғдой ҳосилдорлиги 20 – 25 центинерга ошганлиги, ҳамда тупроқни унумдорлик даражаси 5 – 7 балга ошганлиги исботланди. Шу билан бирга қишлоқ қўжалиги экинларига катта зарар келтирадиган ёввойи ўтларни уруғлари дала четида сезиларли даражада камайганлиги кузатилди. Тошбақаларнинг ёрдами катта бўлмоқда.
Тошбақалардан инсон саломатликларини тиклаш учун халқ табобати асосидада даволаш. Халқ табобатида тошбақалардан касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда тажрибали табиблар қадимдан кенг фойдаланиб келишган, тошбақалардан чиллашир касаллигини даволашда, хар ҳилги буқоқ касалликларини даволашда, камқонликни даволашда фойдаланиб келишган, лекин улардан қандай қилиб фойдаланилганлигини афсуски кам ёзиб қолдирилган, шунга қарамай табиблар ўз шогирдларига қандай фойдаланиш йўлларини ўргатиб кетишган.
Тошбақалардан табобат йўли билан даволаш усулларини мен ўзимни бобом ва энамдан ўрганган усулни Сизлар билан бахам кўрмоқчиман. Улар менга иккита фактни мисол келтиришган: нима учун қуввати йўқ, юраолмаётган ва қадам босаолмаётган болаларга тошбақа сўрвасини беради, уларни истеьмол қилган болалар узоқ умир кўришади, нима учун ҳовуздаги сув доим, санитар холатда тоза ичимлик сув хисобланади, ундан истемол қилган буқоғи бор хасталар даво топишади. Сабаби шуки тошбақа ва бақани терисидаги шилимшиқ модда ишлаб чиқарадиган безлар кўпроқ йод моддаси ишлаб чиқарар экан, таркибида инсон, хайвон ва парандалар учун яхши синтез бўладиган йод моддаси мавжуддир, йод организмда етишмаслиги оқибатида бир қанча касалликлар келиб чиқиши медицинага маьлумдир.
Эрта бахорда тошбақалар кўпайиши олдидан, уй шароитида 80х40х40 хажмдаги сетка – катакга 4 – 5 дона тошбақалардан солиб, бир ой давомида парваришланади, парвариш вақтида туҳумни пишириб майдалаб тошбақаларга бериб борилади, боқилган тошбақани косасидан айриб, гўштини 8 соат мабойинида паст оловда қайнатиб шўрво тайёрланади, шўрводан хар куни уч – тўрт махалдан, бир пиёладан 150 – 200 грамдан, овқатланишдан 20 – 30 минут олдин, сузилган шўрва сувини истеьмол қилади, бу биринчиси. Иккинчиси, боқилган тошбақаларнинг устки ва пастки суяк қисмини махсус ускунада майдалаб, тошбақа суяк унидан кунига нахорда икки ош қошиқда кап отилади. Пиширилган тошбақа шўрвасини ва унини ўзим тайёрлаб, ўзим доимо истеьмол қилиб бордим, натижаси жуда яхши. Ушбу муолажаларни 1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда яхши натижа бермоқда. Касалликларга ва шамоллашларга қарши имунитетини оширмоқда.
Тошбақа шўрваси ва унинг суяк уни қуйдаги касалликларга шифо бўлишлигини ва олдини олишга яхши фойда бермоқда:
– Чиллашир касаллиги билан туғилган болаларни даволашда;
– Даун синдроми бор болаларни даволашда;
– Буқоқ касалликларини даволашда;
- Бош, тиш ва қулоқ оғриқларини қолдиришда;
- Қанд миқдорини меьёрлашда;
- Қон бошимини меьёрлашда;
- Умуртқа чуррасини даволашда ва олдини олишда;
- Ўт пуфаги, ошқозон хасталиклари ва қабзиятни олдини олишда;
- Оққон ва мизоз сустлигини олдини олишда;
- Юрак қувватини оширишда;
- Хотирани мустахкамлашга ёрдам беради.
Хулоса. Келажакда Тошбақачиликни ривожлантириш учун чора – тадбирлар кўриш лозим. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиланинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар. Бундан соф экологик табиат яратилади. Томорқа эгалар ўз хўжаликларида бу доривор неьматни етиштирса ўзларини йилни исталган фаслида, яьни, ёз, куз, қиш ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади. Келажак учун 10 – ҳазинани ривожлантиришга ҳиссамизни биргаликда қўшайлик. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги




















