Зиравор ўсимликлар – таомларга лазат киритувчи ва хушбой ҳид берувчи ўсимликлар бўлиб, кўп йиллик, икки йиллик ва бир йиллик турларига бўлинади, уларга Зира, Зирк, Зиғир, Зиғирак, Мурч ва бошқа ўсимликлар киради.
1.Зира(Эрон зираси, ажгон, зираи кирмоний) – Биниум персидский – Bunium persicum L.– соябонгулдошлар (соябонгуллилар оиласи)га мансуб бўлиб, кўп йиллик хушбўй зировор ўсимлик, илдизи туганакли, бўйи 40 – 60 сантиметр, поясини яримидан юқорисидан шохлаган, тўпбарглари узун бандли, поядагилари бандсиз, барги ипсимон бўлакларга бўлинган. Гуллари оқ майда, ҳар бир соябончада 20 – 30 тадан, июнда гуллайди, уруғи июлда пишади. Уруғи майда, чўзиқ, қорамтир – жигар ранг, сирти тарам – тарам, жуда хушбўй. Таркибида 2.7 – 11.0 фоиз эфир мойи, 25 – 32 фоиз ёғ, 15 – 17 фоиз оқсил ва бошқалар мавжуд. Ўрта Осиёни қир – адирларида ёввойи холда учрайди, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоқистонда кўплаб махсус ўстирилади. Уруғидан кўпайтирилади.
2.Зирк(қорақанд) – Барбарис обыкновенный – Berberis vulgaris L. – зиркгулдошлар (зиркгуллилар оиласи)га мансуб, бўйи 4 метргача етадиган тиканли бута бўлиб, икки паллали ўсимликлар синифига мансуб, барглари қалин, қисқа бандли, пояси ва шохларида банди билан кетма – кет жойлашган. Сариқ рангли гуллари оддий, шохланган рўваксимон шингилга тўпланган. Меваси – зиравор, чўзиқ, тескари тухимсимон, қора – бинафша ёки тўқ – қизил рангли, нордон, кўп уруғли, сершира мева. Шимолий ярим шарда 194 тури, жумладан, 45 тури иқлимлаштирилган, Ўзбекистонда 5 тури учрайди, 3 тури, яьни, Оддий зирк, Қора зирк ва Қизил зирк турлари кенг тарқалган. Уруғидан, илдиз бачкиларидан ва қаламчаларидан кўпайтирилади.
3.Зиғирак(қорамуғ) – Льнянка обыкновенная – Linaria vulgaris mill L. – лабгулдошла (лабгуллилар оиласи)га мансуб, кўп йиллик ўт бўлиб, бўйи 60 – 80 сантиметр, барги наштарсимон, гули қисқа бандчаларда 2 – 3 тадан жойлашган, гултожибарги бинафша ранг, узунлиги 11 – 12 миллиметр, меваси юмалоқ – учбурчак, ранги қора. Май – июнда гуллаб, июнь- сентябрда меваси етилади. Оддий зиғиракни икки тури мавжуд. Барглари саримсоқ пиёзни баргларига ўхшайдига ўтсимон ўсимлик, илдизи кичкина ва думалоқ шаклида бўлиб, илдизларидан 5 – 6 поя чиқаради. Ўрта Осиёни қир – адирларида учрайди. Уруғидан кўпайтирилади.
4.Зиғир – Лён посевной – Linum usitatissimum L. – зиғирдошлар (зиғиргуллилар оиласи)га мансуб, бир йиллик ўсимлик. Дунёда 200 турдан кўпроқ, МДХ давлатларида 45 тури, Ўзбекистонда 5 тури, 80 – йилларгача 12 хил нави кенг миқёсда экилиб келган, хозирда экилмай келмоқда, асосан толаси ва мойи учун экилади. Пояси 30 – 180 сантиметр, ингичка, юқори қисмидан шохлайди, барглари майда, наштарсимон, бандсиз, гуллари майда, ҳаво ранг, пушти, ўзидан чангланади, меваси беш уяли, думалоқ кўсакча, уруғи майда, ясси, силлиқ, ялтироқ, серёғ – таркибида 42 – 49 фоиз ёғи мавжуд. Апрель май ойларида гуллаб, июль ойидан пиша бошлайди. Уруғидан кўпайтирилади.
5.Мурч – Чёрный перец – Piper nigrum – мурчдошлар (мурчгуллилар оиласи) га мансуб бўлиб, илашиб ўсувчи кўп йиллик ўсимлик – лианна. Поясининг узунлиги 25 метргача, диаметри 8 – 10 сантимергача, барги кенг, тухумсимон, найза учли, гуллари майда, сарғиш, тўпгули шингилсимон, меваси бир уруғли – қизил, пишгач сарғайади, пишмагани қуритилса қорайиб бужимайади. Дунёни барча давлатларида экилади, Ўзбекистонда экилмайди. Қаламчаларидан кўпайтирилади. Қаламчалари кўкаргандан кейин 2 – 3 йилда гуллаб мева беради. Йилига икки марта гуллаб, икки марта мева беради, хар тупидан, хар гуллаганда 2 – 4 килограмгача ҳосил йиғиштириб олинади, 10 ёшидан кейин хосилдорлиги йилдан йилга ошиб боради.
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Зира – Озиқ – овқат, парфимерия, фармацефтика саноатида ва медицина ишлатилади, эфир мойи таркибида гижжа ва бактерияларга қарши тез таъсир этувчи тимол перепарати олинади. Мевасидан тайёрланган гален перепарати умумий қувватга киргизадиган, қон тўхтатадиган, талоқ ўсмалари ва стомотитга шифо бўладиган васита сифатида ишлатилади.
Зирк – Озиқ – овқат, парфимерия, фармацефтика саноатида ва медицина ишлатилади. Уруғи таркибида витамин С, каротин, қандлар, органик кислаталар, буёқ, алкалоидлар мажмуаси ва берберин хлорид мавжуд бўлиб, қон ивишини, қон босимини пасайтиради, хроник гепатит, холецистит ва бошқа жигар касалликларида, ҳамда ўт пуфаги касалликларида ўт ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади.
Зиғирак – Озиқ – овқат, парфимерия, фармацефтика саноатида ва медицина ишлатилади. Юқори сифатли қимматбахо эфир мойи олинади.
Зиғир – Зиғир техник ўсимлиги бўлиб, асосан толаси ва уруғи учун экилади. Унинг пўстлоғидан лента шаклида тола ажралиб чиқади, автомобиль, авиация, резина ва пойабзал саноатида, уруғи эса озиқ – овқат саноатида фойдаланилади.
Мурч – меваси озиқ – овқат саноатида ва ошпазликда ишлатилади, мевасини юмшоқ эти билан қуритиб – қора мурч, мевасини этидан тозалаб – оқ мурч олинади ва майдаланиб истеьмол қилинади.
Халқ табобатида ишлатилиши. Зира – меъда касалликларни даволашда, сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Сурункали гастирид, энтероколит, сариқ касалиги, буйрак – тош касалликларини олдини олишда кенг фойдаланилади.
Зирк – халқ табобатида илдизи, барги ва уруғидан тайёрланган димлама ва қайнатмалари иситмани пасайтирувчи, ич кетишини тўхтатувчи, юракни мустахкамловчи ва қон такибидаги қанд миқдорини меъёрловчи васита сифатида қўлланилади. Зирк илдизини дамламаси юрак – томир, меъда касалликларни, бод ва истмани туширишда қўлланилади.
Зиғирак – халқ табобатида илдизи, барги ва уруғидан тайёрланган димлама ва қайнатмалари ичак ярасидан келиб чиқадиган ич кетишда, шишларни қайтаришда, оловда куйган жойларига қўйса терини тезроқ битишига ёрдам беради.
Зиғир – халқ табобатида зиғирни ёғидан балғам ҳайдовчи, зотилжамда, нафас йўллари шамоллаганда, қуланж, қабзият, ични юмшатувчи енгил сурги сифатида, буйракларда, қовуқда тош ҳосил бўлганда ва уларни шамоллашида, ўт йўллари ва ўт қопи шамоллаганда, бавосирда, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраларида, қандли диабетни даволашда қўлланилади.
Мурч – ўсимликни илдизи, барги, гули ва меваси халқ табобатида кенг ишлатилади. Асосан мевасини қуритилиб – майдалангани, хамма овқатга қўшиб истеьмол қилиб борилса, инсонни куч – қуввати кучайиб боради. Жисмоний жиҳатидан кучли ва баққуват бўлиб боради.
Муолажалардан тавсиялар. Зирани уруғидан 100 грамини 1 литр сувга солиб паст оловда 30 минут қайнатилади. Ҳосил бўлган қайнатмадан кунига 50 миллиграмдан уч махал учиб турилса, бўғимларда туз тўланишини, буйрак, ўт ва сийдик йўлларидаги тошлар тўпланишини олди олинади.
Зирк мевасини уч маҳал бир чой қошиқдан истеъмол қилиб борилса, гипертония (хафақон) касалигини даволайди.
Зиғирак меваларидан 50 грамини олиб, термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйиб дамлаб қўйилади. 8 соатдан кейин сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 50 миллиграмдан ичилса, нафас қисишини ва ҳансирашни бартараф қилади.
Зиғир мойидан кунига икки чой қошиқдан истеьмол қилиб борилса – простата бези аденомасига даво бўлади, зиғир уруғини куйдириб, тутунидан бурун орқали нафас олинса грипп ва тумовга шифо бўлади.
Қора мурч толқонидан ҳар овқатланишда, бир чой қошиқдан овқатга қўшиб истемол қилиб борилса, инсонни куч – қуввати кучайиб, жисмоний жиҳатидан кучли ва баққуват бўлиб боради.
Юқоридаги зиравор ўсимликлар Ўзбекистонда 1990 йилдан бери камайиб, ҳозирги вақтга келиб бутунлай экилмай қолди. Натижажа 150 дан ортиқ касалликлар ривожланиб, кўпайиб бормоқда. Келажакда касалликларни қисқартириш учун Зира, Зирк, Зиғирак ва Мурчдан кунига 20 грамдан ва Зиғир мойидан 50 грамдан истемол қилиниб борилса, 150 дан ортиқ касалликларни олдини олишга имконият яратилади.
Хулоса. Зиравор ўсимликларни йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик табиат яратилади. Томорқа эгалар ўз томорқаларида бу зиравор ўсимликларни етиштирса ўзларини ва оила аъзоларини йилнинг хамма фаслларида витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.




















