Паррандаларнинг биологик хусусияти

Паррандачилик чорвачиликнинг сердаромад, серпушт ва тез етилувчан тармоғи ҳисобланади. У халқимизга кўплаб сифатли парҳез таом — тухум ва парранда гўшти етказиб беришда катта аҳамиятга эта. Айниқса, товуқ, ўрдақ ғоз ва куркачилик билан шуғулланувчи тармоқлари қишлоқ хўжалик паррандачилигининг асосий ва етук соҳаси ҳисобланади. Улардан қисқа вақт ичида кўп миқдорда мазали гўшт олинади. Парранда гўшти тез ҳазм бўлиш хусусиятига кўра барча турдаги чорва моллари гўштидан устун туради. Таркиби ҳар хил кимёвий элементларга бой. Жумладан, 2 ойлик жужа гўштида 20% -га якдн оқсил, 10-12% бўлади. Тухумида 13% оқсил, 11% ёғ, 1% минерал моддалар ва витаминлар мавжуд. Туйимлилиги жиҳатидан 10 дона товуқ тухуми калорияси 0,8 кт. мол гўшти калориясига тўғри келади. Тухум таркибида 85% га яқин сув бўлиб, қолгани оқсил, витамин ва ферментлардан иборат. Тухум сарики 52% сув, 32% ёғ ва 16% га яқин оқсилдан иборат.

Паррандачилик жуда тез етиладиган, тез кўпаядиган ва семириши учун кам озуқа сарфланадиган чорвачилик тармоги ҳисобланади. Масалан, товуқ жужалари 5-6 ойлигида тухумга киради, биринчи йилда 150- 200 та тухум беради.

Гўшт учун боқиладиган товуқ жужалари 55-60 кун ичида 1,5-1,8 кг. семиради, 1 кг. семириши учун ўртача 2,6-2,8 кг. озуқа сарфланади.

50 кунлик ўрдаклар вазни 2 кг.га етади, бир йилда 100-150 дона тухум олиш мумкин.

Ғозлар 65-75 кунлигида вазни 4-4,5 кг.га етади, Ҳар 1 кг. семириши учун 4-4,5 кг. озуқа сарфланади. Ҳар бир бош ғознинг йил давомида берган насли ҳисобидан 70-75 кг., куркалардан эса 200 кг. гўшт етиштириш мумкин. Уларнинг жужалари 6 ойлигида 5-6 кг., баъзан 8-9 кг. ва ундан ҳам оғирроқ бўлади.

Паррандаларнинг серпуштлиги уларнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб, бу бир қанча омилларга боғлиқ. Масалан паррандаларнинг тури, зоти, ёщи, боқиш усуллари, йилнинг фасли ва индивидуал хусусиятлари шулар жумласидан.

Паррандаларнинг тухум қилиши қиш ойларида камаяди, баҳорда эса жадаллашади. Қиш вақтида олинган тухум сонини аникдаш мақсадида 4 ой (ноябрь-февраль ойлари) мобайнида етиштирилган тухумлар ҳисобга олинади. Паррандаларнинг биринчи тухум қилган кунигача ўтган вақт физиологик етилувчанлик даври деб аталади. Бу давр турли паррандаларда турлича. масалан, тухум йуналишидаги товукдарда 120-150 кун, гўшт- тухум йуналишидаги товуқларда 150-180 кун, куркаларда 220-320 кун, гўшт-тухум йуналишидаги ўрдакларда 200-260 кун, гўшт йуналишидаги ўрдакларда 280-330 кун, ғозларда 250-330 кун бўлади.

Паррандаларнинг туллаш вақтига қадар берган тухум сони тухум бериш цикли деб аталади.

Парранда тухумларининг вазини уларнинг турига кўра ҳар хил бўлади. Масалан, товуқ тухуми 55-62 гр., ўрдак ва курка тухумлари 80-100 гр., ғозники эса 110-180 гр. бўлади.

Паррандаларнинг вазни алоҳида ва гуруҳ қилиб, тарозида тортиб, аниқданади. Лекин тухум йуналишидаги жужалар 150 – кунлигида, гўшт йуналишидагилари эса асосий гуруҳга ўтказиш ёки гўшт учун суйиш вақтида аникданади.

Паррандаларнинг гўшт махсулдорлиги уларнинг куйидаги кўрсаткичлари асосида аникданади: танаси шаклй — формаси, кўкрак ва оёк, (сон)ларинйнг гўштдорлик хусусияти; гўштнинг сорти ва сифати, танадаги гўшт ва суяк ҳамда уларнинг ўзаро нисбати, гўшт учун суйилган вақтдаги вазни, ана шу даврга қадар бўлган ўсиш тезлиги ва бошқалар.

Сифатли парранда гўшти етиштиришда ихтисослаштирилган паррандачилик фабрика ва комплекслари салмоқли ўрин эгаллайди. Бу борада бройлер (гўштбоп) жужа гўшти етиштириш муқим аҳамиятга эга. Бройлер гўшт йуналишидаги зотдор тур ҳисобланиб, мазаси ва парҳезбоплиги билан катта аҳамиятга эга. Тухумдан чиққан жужа 55-65 кунлигига қадар жадал усулда боқилса кифоя. Улардан 1~кт гўшт маҳсулоти олиш учун 2-2,5 кг. омихта ем сарфланади.

Товуқларни гуруҳларга бўлишда уларнинг асосий махсулоти ҳисобга олинади. Масалан, тухум йуналишидаги товуқларнинг вазни 1,8- 2,2 кг, тухум-гўшт йўналишидагиларники 2,5- 3,5 кг, гўшт йуналишидаги товуқларники З,9 кг. ва ундан кўпроқ булади.

Манба: «Паррандачилик сирлари: Уй паррандалари – товуқ, ўрдак, ғоз, курка парваришлаш ва тухум етиштириш» / Тўплаб, нашрга тайёрловчи: Рустам Қурбонов.