
Маржонтовуқ – Гвинеятовуғи – Цесарка – Сесарка – Numida meleagris – хонаки сесарка товуғи – товуқсимонлар туркимининг сесаркалар оиласига мансуб парранда бўлиб, Ғарбий Африкада яшайдиган ёввойи кул ранг канга -сесаркалардан, дастлаб қадимги Юнонистон ва Римда хонакилаштирилган. Европада генефалами-Гвинея товуғи, Италияда эса – фараона товуғи деб аталади. Танасининг узунлиги 40-75 сантиметр, бўйни калта, бўйнининг устки қисми ва боши патсиз. Бошида жигар ранг тожи ва оқ-қизғиш шокиласи бор. Тумшуғи эгикроқ, узунлиги ўртача, ёнлари сиқиқроқ. Қанотлари қисқа, думи калта. Патлари танасига ёпишиб туради. Кўк, оқ, кул ранг ва бошқа тусларда бўлади. Жуда ҳаракатчан, уча олади ва тез югира олади. 10-15 йил яшайди. 6-8 ойлигида жинсий етилади. 26-28 кунда тухумидан чўжалар очади. Йилига 80-120 та тухум қилади. Тухуми 42-45 грам бўлиб, оддий товуқ тухимидан кичикроқ бўлади, деярли барча мамлакатларда тарқалган. Тухуми ва гўшти истеъмол қилинади.
Паранда гўштини ишлаб чиқаришни оириш манбаларидан бири маржонтовуқ – сесарка боқиб кўпайтиришни ривожлантиришдир. Бу товуқни боқиш учун ўзига хос алоҳида шарт-шароитлар талаб қилинмайди. Оддий товуқни боқиш технологияси маржонтовуқ учун ҳам тўғри келаверади. Қиш ойларида хоналарнинг иситишнинг ҳожати йўқ, хона ичидаги ҳаво ҳарорати 0 градусдан юқори бўлса кифоя қилади.
Сесарка асосан гўшти учун боқилади. Уларни кўпайтириш учун аввало наслдор сесарка тўдаларини вужудга келтирилиб, улардан инкубация қилинадиган тухум олинади. Наслдор маржонтовуқ яхши боқилганда 120 тадан ортиқроқ тухум қилади. Тухумдан жўжа чиқиш сифати юқори бўлиб, уруғланган тухумдан 85-90 фоиз жўжа олинади. Сесаркачилик ривожлантириш учун йилнинг ҳамма фаслида жўжа очиришни ташкил этиш мумкун. Бунинг учун инкубацион тухум олиш мўлжалланган 5-6 груҳ товуқлар ҳар хил фаслда очириб ўстирилган товуқ билан расалаш керак. Бунда ҳар бир тўдага мансуб наслдор товуқлар йилнинг маълум фаслида тухум қилади. Олинган тухум инкубаторларга жойлаб, жўжа очирилади. Очиб чиққан жўжалар соғлом, тетик бўлиши, яхши сақланиб қолиши ва жадал ўсиб ривожланиши учун тухум таркиби озиқ моддаларга бой бўлишига боғлиқ. Катта ёшдаги маржон товуққа паранда учун тайёрланган омихта емга, хамиртуруш ва балиқ уни билан қатиқ зардобига қориб берилса товуқлар сермаҳсул бўлиб, касалликларга чидамли бўлиб бориши тажрибаларимизда исботланди. Юқорилардагидан ташқари уларнинг олдиларида майда шағаллар бўлиш лозим. Уларни ҳар куни икки марта эрталаб ва кечки пайтда икки соатдан дала четларда саёҳат қилдириш керак. Чунки улар:
- Дала четидаги энди ривожланаётган экин зараркунандаларини йўқ қилади, чунки улар зараркунандалар ва уларнинг тухумлари билан озиқланишни ҳуш кўришади;
- Касаллик тарқатувчи каналарни, шира, трипис ва ўргамчикканаларни қириб ташлайди;
- Заҳарли илон ва ўргамчакларни қўрқитиб туради;
- Паранда ва чорва учун хавф туғдурувчи йиртқичларни ҳайдашда самарали “табиий ҳимоячи” вазифаларини бажаришади.
Истеъмол қилган озуқанинг 75-80 фойизи ҳашоратлар ва зараркунандалар бўлганлиги учун уларнинг тухумлари ва гўшти жуда экологик тоза ва каллорияли бўлиб, уларни истеъмол қилган инсонлар касаллик ва ҳасталикларга чидамли ва имунитети юқори бўлади. Айниқса ёш болаларга ҳар куни эрта билан 2 донадан тухуми ва 50 грамдан маржонтовуқнинг сувга қайнатилган гўштидан истеъмол қилиб борилса, уларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатидан бошқа (тухуми ва гўштини емаган) болаларга нисбатан кучлироқ ва ақллироқ бўлиб вояга етишганлиги ҳаёт исботлаб турибди.
Хулоса. Тобора ўсиб бораётган халқ эҳтиёжини паранда гўшти ва тухуми билан тўлароқ таъминлаб бориш учун, сердаромад Маржон – Сесарка товуқларини кўпроқ боқиб, улардан икки кара фойдаланишимиз зарурдир. Биринчиси – экилаётган қишлоқ хўжалиги экинларини ҳар ҳилги зарарли ҳашорат ва зараркунандалардан сақлаб қолиш учун ва иккинчиси – тўйимли ва маззали паранда гўшти ва тухумиларидан ўз соғлиқларимизни тиклашга ўз ҳиссаларимизни амалда қўшишга чақираман.
Фойдаланилган адабиётлар.
- Л. Н. Вейцман. “Цесарки”, Москва – 1970 г.
- Р. Л. Бёме, В. Е. Флинт. «Пятиязычный словарь називаний животных, птицы. Латинский, русский, английский, немецкий, французский. Москва – 1994 г.
- Б. М. Тожибоев, И. Е. Хошимов. “Қишлоқ хўжалик чорва молларини озиқлантириш” , Тошкент – 2008 йил.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, ихтирочи-велосаёҳатчи, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фа олият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.




















