Паррандаларда учрайдиган юқумли ларинготрахеит (ЮЛТ) касаллиги

Юқумли ларинготрахеит (ЮЛТ) – ўткир кечувчи парранда касаллиги, трахея, ҳиқилдоқ ва кўз шиллиқ пардасини зарарловчи юқумли касаллик. Товуқсимонлар отрядига мансуб паррандалар юқори контагиоз вирус касаллиги, трахея, ҳиқилдоқ шиллиқ пардаси яллиғланиши, конъюктивитлар кузатилади.

Касал қўзғатувчиси Herpesviras оиласига кирувчи юқори контагиоз вирус ҳисобланади.
Ушбу касалликка товуқлар, куркалар, қирғовуллар, айниқса 1 ёшгача бўлган ёш паррандалар мойил ҳисобланади.
ЮЛТ кўпинча аэроген йўли билан ўтади, шу билан бирга озуқа, сув, парвариш қилиш буюмлари орқали ҳам ўтиши мумкин. Қисқа вақт ичида ушбу касаллик барча паррандага тарқаб кетиши мумкин.
Клиник ҳолат – инкубация даври 6 – 10 кунни ташкил этади ва парранданинг табиий резистентлигига, вируснинг вирулентлигига ва боқиш шароитига боғлиқ бўлади. Ўткир
(кучли), ўртача, сурункали ва симптомсиз касаллик кечиш формаларига бўлинади.
Ўткир формасида фибринозли – геморрагик яллиғланиш оқибатида нафас олиш қийинлашади. Ринит, синусит, конъюктивит, панофтальмиялар тез – тез учраб туради. Тухум маҳсулдорлиги кескин 30 – 50 фоизга тушиб кетади (касалликнинг оғир кечишига қараб). Нафас бўғилишидан ўлиш ҳолатлари 50 фоизни ташкил этади.
Ўртача формасида клиник белгилари яққол бўлмайди, конъюктивит, йўтал, аксириш ҳоллари кузатилади.
Даволаш ва профилактика – секундар инфекцияни ривожланишини олдини олиш учун кимёвий препаратлар (йод кристалл кукуни ва алюмин упаси, йодинол, йодтриэтиленгликоль) билан аэрозол қилинади.
Охирги пайтлар касалликдан ҳоли бўлмаган хўжаликларда ЮЛТ га қарши вакцинация тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилган. Бунда вакцинация схемасига кўра риоя қилиш керак бўлади. Паррандада иммунитет ҳосил қилиш учун 2 марта эмланади, лекин иккинчи эмлаш 4 ҳафтадан кеч бўлмаслиги ва тухум бериш даври бошланмасдан олдин бўлиши керак.
Вакцинани ишлатиш қўлланмасига асосан эмлаш учун фақат соғлом парранда олинади, нимжон, кучсиз ва касал парранда саралаб ташланади.
ЮЛТ га қарши вакцинани қўллаш усуллари кўп бўлгани билан (клоакага, аэрозол, кўз коньюктивасига, сув билан) энг ишончлиси кўз коньюктивига томизиш ҳисобланади. Шу усулда, масалан Юқумли ларинготрахеитга қарши лиофилизилланган тирик вакцина Nobilis ILT («Интервет») қўлланилади.
ЮЛТ дан холи бўлмаган хўжаликларда унга қарши “ВНИВИП” штаммидан қуруқ липосомал вирусвакцина махсус профилактик тадбирларда қўлланилади. Клиник соғлом бўлган паррандани аэрозол услуби билан 16 – 20 кун интервал билан,
окуляр услубда 20 – 30 кун ва клоака услубида 30 кун интервал билан эмланади.
Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина: “Vectormune FP+LT” (Чечак+Ларинготрахеит), СЕВА, Франция, кучли иммунитет хосил қилади.
 

Манба: Тухум йўналишидаги товуқларни парваришлаш бўйича тавсиялар / Республикаси “PARRANDASANOAT” уюшмаси; раҳбар П.Э.Рахматуллаев; тузувчи: Х.И.Нармухамедов. – Тошкент : 2013