Паррандаларда каннибализмнинг асосий сабаблари

Каннибализмнинг асосий сабаблари қуйидагилар:

  1. Охур, сувдон ва тухум қўядиган жойларнинг кам эканлиги;
  2. Озуқанинг оқсил ва аминокислота моддалари жиҳатидан умуман нуқсонли ёки яроқсиз бўлиши;
  3. Белгиланган жойга нормадан зиёд жўжа ва товуқларнинг қўйилиши;
  4. Асабийлик ва ўта ҳаяжонланиш;
  5. Ўта иссиқлик;
  6. Ўта ёруғлик;
  7. Жароҳатланган ва носоғлом жўжани тўда ичидан олиб қўймаслик;
  1. Баъзи товуқларнинг кетлари ташқарига чиқиб қолиши (плорапсус);
  2. Ҳар қандай стрессли ҳолат;
  3. Гала ичида тухум қўйиладиган махсус жойга эмас, ерга тухум қўядиган товуқларнинг борлиги;
  1. Тухум қўядиган жойнинг ўта ёруғ эканлиги;
  2. Товуқларнинг оч ёки сувсиз қолиб кетиши;
  3. Жуфтлашиш пайтида юзага келадиган яралар ва жароҳатлар;
  4. Фақат сифатсиз ем берилиши;
  5. Ташқи паразитлар ҳосил қилган жароҳатлар;
  6. Турли ёш, зот ва рангдаги товуқлар бир жойда сақланиши.

Манба: «Тухум йўналишида паррандачилик» Тузувчи: А.Х. Холматов – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти “Иммуногенетика” лабораторияси мудири, қ.х.ф.н.

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ