Бройлер жўжа стресс олса нима бўлади

Иссиқ ёз ойларида бройлер жўжалар сақланадиган хоналарни ҳароратини назорат қилиш жудаям муҳим.
Иссиқлик стресси тез ривожланаётган қушларда, кўп холларда, тана вазни тушишига сабаб бўлади. Ортиқча иссиқликдан қутулиш учун бройлер жўжалар тумшуқларини катта очиб нафас оладилар. Бунинг натижасида улар катта миқдордаги карбонат ангидрид газидан ҳалос бўладилар, бу эса жўжалар қонида кислота-ишқорли баланс бузилишига олиб келади. Ўз навбатида, номутаносиблик юрак мушак ва товуқ оёқларига таъсир қилади.
Иссиқлик стресси, шунингдек, ошқозон-ичак тракти бораётган фаолият, ич кетиши хавфини ошишига сабаб бўлади. Голландияда қушлар саломатлик маркази мутахассислари буни шундай изоҳлашади: бу ҳолат жўжаларда электролитлар юқотилишига ва юрак-мушак тизимига салбий таъсир кўрсатади.
Бройлер жўжаларни иссиқлик стрессидан ҳалос этиш учун 10 тавсия:
1. Ҳаво ҳарорати ўрнатилган мақбул даражадан ошмаслигини доимий назорат қилиш, зарур вазиятда вентиляция тизимини созлаш.
2. Куннинг иккинчи ярмида қушлар томонидан озуқа истеъмолини чеклаш. Шу билан бирга жўжаларни силласи қуришига йул қўймаслик керак, чунки бу
ҳам уларни стрессга тушишига сабаб бўлади.
3. Жўжаларни нимқоронғу ёруғликда озиқлантириш уларнинг жисмоний фаоллигини секинлаштиришга ёрдам беради. Бройлер жўжалар кўпроқ тез-тез
сув ичиб туришлари учун, вақти-вақти билан сувдонлар ёруғлигини ошириб туриш зарур.
4. Бройлерлар сақланаётган хонада вентиляция тизимини шундай ишлаши керакки, бунда ҳарорат ҳаво оқими тезлиги мутаносиб бўлиши керак.
5. Ҳонада ҳаво оқими ҳаракатини таъминлаш учун, дарчаларни тўғри жойлаштириш зарур. Ҳаво оқими йўналишини махсус тутун чиқарувки мосламалар
билан текшириб кўриш мумкин.
6. Баъзи ҳолларда вентиляторлардан фойдаланиш мумкин, бу қўшимча ҳаво ҳаракатини таъминлайди.
7. Товуқхоналарда ҳаракатсиз «ўлик зоналар» шаклланишини олдини олиш зарур. Агар иложи бўлса, доимий ҳаракатланувчи ҳаво оқимини ҳосил қилиш
учун хонани қўшимча вентиляторлар билан жиҳозлаш мақсадга мувофиқ.
8. Тушдан кейин жўжалар учун сув истеъмолини чегараламаслик керак ва сувдонларда доим тоза сув билан таъминлаш зарур.
9. Иссиқлик стресси бройлер жўжаларда 20 кунлигидаёқ содир бўлиши мумкин. Шунинг учун, олдиндан хонада максимал ҳаво намлиги ва шамоллатиш
тизими тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилинг.
10. Совуқ ҳаво оқими жўжаларга тўғридан-тўғри таъсир қилишига йул қўймаслик керак. Ҳароратнинг кескин ўзгариши қушлар учун фақат зарар олиб
келади.
Манба: agroxxi.ru