Товуслар акклиматизацияни енгил ўтказади, боқиш шароитларига қаноатли, ёғимгарчиликка ва совуққа чидамли. Жанубда улар қишда ҳам, ёзда ҳам кечалари дарахт ёки қўноқ устида очиқ ҳавода ухлайверади. Фақат алоҳида совуқ бўлган қиш мавсумида товусларни иссиқ саройларда ушланади, лекин қишда ҳам кундузи қушларни сайрга чиқариб туриш керак бўлади.
Вольер – парранда сақлаш учун атрофи ўралган майдонча
Товусларни тутқинликда одатда вольерларда ушланади. Вольер уч томонидан металл тўр билан тортилган ёғоч ёки металл каркасдан иборат бўлади. Тўртинчи томондан тахталик сарой туташган бўлади. Вольер тепасини тўр ёки қушларни ёғингарчиликдан сақлаш учун том билан ёпилади.
Вольерни тури ва ўлчами товусларни қайси мақсадда боқилиши ва уларнинг сонига боғлиқ. Вольерга жойлаштириш меъёри унинг шакли ва ўлчамига боғлиқ. Бир бош товусга талаб этиладиган майдон тахминан 2 м² дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар бир оила учун алоҳида бўлим (секция) ёки вольера бўлиши керак. Товусларни гала ёки жуфт – жуфт ушланади.
Вольерни ўлчами 4 х 6 м ва баландлиги 3 м бўлса йўл давомида бир нечта товусларни боқиш мумкин. Айрим ҳолларда жуфтликлар учун бўлимларга бўлинади. Ёш қушларни катталаридан алоҳида ушланади. Ёзда товусларни гуруҳда ушлаш мумкин.
Қирғовул вольери бошқа қурилиш бино ва иншоотларидан керакли масофада бўлиши керак, олд томони керакли миқдорда қуёш нурлари тушиши учун жанубга ёки шарққа қараган бўлиши керак.
Вольерни қуруқ, ери қумли, ер ости суви чуқур бўлган ерда қуриш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар вольер ўрнатилаётган жойнинг ери тупроқли бўлса, унда унинг устки қисмини (30 – 40 см қалинликда) ариқ қуми ёки майда шағал билан алмаштириш керак бўлади. Ерни юқори қисмини олиб ташлагандан кейин 2 см қалинликда сўнгдирилган эски охак сепилса маъқул бўлади.
Вольерни каркаси рух билан қопланган тўр (ёки махсус лак билан қопланган сетка) билан тортилади. Кемирувчилар ва майда қушлар кириб кетмаслиги учун тўрнинг катаги 1,5х1,5 мм.дан катта бўлмаслиги керак. Улар қирғовулга аталган озуқани еб қўйиш билан бирга яна инфекция ҳам олиб кириши мумкин.
Вольернинг кириш қисмига эшик очилганда қушлар учиб чиқиб кетмаслиги учун тахтадан тамбур ўрнатилади. Қушлар чўчиб кетишганда тикка учиб металл тўрга урилиб ўзларини жароҳатламаслиги учун вольерни устки қисмини металл эмас, капрон ёки ипли тўр билан ёпиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Вольерни ички томони охак билан оқланади, ташқи томони таркибида қўрғошин бўлмаган бўёқ билан бўялади.
Вольерда емдон ва сувдонлар ўрнатилади, шу билан бирга узун ходалар (2 – 3 метргача) ўрнатилади ёки дарахтлар экилади. Ходалар устига том ёпиб қушлар ёмғирдан, қуёшдан беркиниши учун шийпон қуриш мумкин.
Вольерни иссиқ сарой билан бирга қурилади. Ўлчами 2х2х2 метрдан кам бўлмаслиги тавсия этилади. Саройнинг ойна ва вентиляциялари бўлиши керак. Сарой баландлиги вольер баландлигидан кам бўлмаслиги керак.
Манба: «Товусларни парваришлаш бўйича тавсиялар»




















