Туяқушларни озиқлантириш бўйича тавсиялар

Туяқушларга рационни тўғри тузиш учун озуқа таркибидаги моддалар айнан қайси мутаносибликда бўлиши шартлигини билиш керак бўлади.
Оқсиллар (протеин) – туяқушлар организми учун ҳам зарур модда ҳисобланади. У дуккакли ўсимликларда катта миқдорда бўлади. Туяқушларни озиқлантиришда оқсил
манбаи ҳисобида соя дуккаги, бўрилуккак (люпин) ёки сигир нўхати (ўтсимон ўсимлик)лардан фойдаланилади.
Углеводлар (карбонсув) – озуқа базасини асосий таркиби ҳисобланади. Айнан углеводлар организмни энергия билан таъминлайди. Бундан ташқари, улар организмнинг ёғ қатламларида захирага тўпланиш хусусиятига эга. Ғалла ўсимликлари: маккажўхори, арпа, сули, тариқлар углеводларга бой бўлади.
Организмни тўғри фаолият юрғизиши учун туяқушларга скелетини ривожланиши ва мустаҳкамланиши мақсадида яна минерал қўшимчалари зарур бўлади. Минерал модда-
лар кепак, тухум қобиғи ва суяк унида кўп миқдорда бўлади.
Минераллар манбаи бўлиб туяқушлар учун яна кўк озуқалар ҳам ҳисобланади.
Ширали озуқалар витаминларга бой бўлиб, организмдаги иммун тизимини кучайтиради. Айниқса, қиш мавсумида витаминли моддаларни бериш жуда муҳим. Чунки шу даврда туяқушларга кўк озуқа берилмайди. Ушбу даврда витаминлар манбаи бўлиб пичан хизмат қилади.
Тутқунликда бўлган туяқушларни нафақат организмга керак бўлган, балки маҳсулдорлигини ошириш учун ҳам зарур бўлган миқдорда тўйимли озуқалар билан таъминлаш керак. Бунинг учун рационнинг асосий қисми енгил ҳазм қилинадиган озуқалардан таркиб топиши керак бўлади. Озуқа таркибидаги ҳазм бўлмайдиган таркибий қисми (компонент- лар) озуқанинг тўйимлилигини таъминлаб бера олмайди.
Ҳатто туяқуш бир кунда 5-7 кг озуқа истеъмол қилган тақдирда ҳам етарли миқдорда тўйимли моддалар қабул қилмайди.
Бундан ташқари, озуқанинг таъмига ҳам эътибор қаратиш керак бўлади. Агар озуқа яхши ҳазм бўладиган бўлса, лекин таъми мазали бўлмаса ҳам уни хоҳламай истеъмол қилади. Одатда ушбу муаммога озуқа рационига ширали озуқалар: қовоқ, шолғом, лавлаги ва шунга ўхшашлар қўшиш билан барҳам берилади.
Катта ёшдаги туяқушларга бир кунда икки маҳал озуқа берилади. Бир ёшдан катта бўлган туяқушлар ҳам шу усулда озиқлантирилади. Бир ёшгача бўлган ёш туяқушларга кунига 3-4 маҳал озуқа берилади.
Қушнинг ёшига қараб озуқа таркибидаги тўйимли моддалар ўзаро нисбати катта фарқ қилади.
Туяқушларга ичимлик суви беришни ҳам эътиборга олиш лозим. Гарчи катта ёшдаги туяқушлар чанқоқликни енгил ўтказсалар (чидамли) ҳам ичимлик сувини катта миқдорда, иштаҳа билан ютади. Туяқушларга озиқланиш вақтида ичимлик суви бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ёш туяқушлар катта ёшдаги туяқушларга нисбатан ичимлик сувига кўпроқ муҳтож бўлишади. Туяқушчаларни доимий ичимлик суви билан таъминлаб туриш тавсия этилади.

Сувдонлар доим тозаланиб, тоза ичимлик суви билан тўлдирилиб турилиши керак. Ҳар доим ичимлик суви билан таъминлаб туриш, туяқушчаларнинг қаровсизлик оқибатида
нобуд бўлишидан асрайди.

Манба: «Туяқушларни парваришлаш» Тузувчилар: А.Х. Холматов – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти “Иммуногенетика” лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди.

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ