Тухум йўналишидаги товуқлар учун тавсия қилинган озуқа ратсиони

Товуқларнинг юқори потенциал генетик маҳсулдорлигига қатъий мувозанатлаштирилган озуқа ем орқали эришиш мумкин.
Тухум вазнининг юқори бўлиши рациондаги хом протеин (оқсил), линолевая кислотаси ва метионин моддаларининг миқдор даражасига тўғридан тўғри боғлиқ бўлади.

Бир рациондан, бошқа рационга ўтказишда товуқларнинг ёши билан эмас, балки тухум бериш маҳсулдорлигига қараб ўтказилади.
Товуқларнинг тухум бериш мавсумида уларнинг ҳар 10 кунлик давр ичида товуқларни кунлик тухум бериш кўрсаткичлари ва тўйимли моддаларга бўлган талабларини инобатга олган ҳолда рацион таркиби мукаммаллаштирилиб борилади. Озуқа таркибини даврлар орасида тубдан ўзгартиришдан сақланиш лозим.