Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор ўсимликлардан тайёрланган замонавий табий қайнатмалар ёрдамида ўсимлик ва хайвонларда кўпроқ учрайдиган касалликларни халқ табобати усулда даволаш усуллари. Бу атама фанга биз томонимиздан киритилган янгиликдир. Юртимиз жаннатмакон ўлкадир. Бу юртдаги хар бир фауна ва флораси жаннатни эслатади. Уларни асраб – авайлаш, доривор ўсимликлар ҳосиятларидан кўпроқ ва самарали фойдаланиш давр талабидир. Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор деб аталадиган ёввойи ва маданий ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир. Улардан ўта қадим замонлардан бери инсонлар ўзларини ва яқинларини халқ табобати асосида даволаб келмоқдалар. Охирги йилларда инсонлар қатори маданий ўсимликлар ва уй ҳайволари хам кимёвий дори – дармонларни ҳаддан ташқари кўпайиб кетганлиги сабабли, даволаниш ўрнига касаллик ва хасталикларни кўпайишига сабаб бўлмоқда. Табиат мувазанати ва атроф мухитни ифлосланишига ҳам сабаб бўлмоқда. Юқоридаги долзарб муомаларни ҳал қилиш учун маданий ўсимликларни ва уй ҳайвонларини ҳам инсонлар сингари халқ табобати асосида касаллик ва хасталикларни даволаш билан бирга, уларни олдини олишда, оддий усуллар билан, доривор ўсимликдан тайёрланадиган қайнатмалар билан даволашга ўтиш муҳим ахамиятга эгаадир. Доривор ўсимликларни таркибини миллионлаб олимлар ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда.
Ўлкамизнинг тупроқ – иқлим шароити ўсимлик меваларини очиқ ва ёпиқ майдонларида етиштириш учун қулай бўлган ҳудуддир, ҳосил билан бирга, зараркунанда ва касалликларни кўпайиши, ривожланиши, тарқалиши учун ҳам қулай шароит бўлиб ҳисобланади. Бундай қулай шароитларда хашоратлар, бактериялар, вируслар тез кўпайиб катта зарар келтирмоқдалар. Зарар келтирувчилардан оқ қанот, ўргимчаккана, зангкана, ширалар (карам шираси, полиз шираси ва бошқалар) карам куяси, карам оқ капалаги, пиёз трипси, пиёз канаси ва замбуруғли, вирусли, бактерияли касалликлар мева, сабзавот, полиз экинларига катта зарар келтириб, ҳосилдориликни 35 – 45 фоизгача камайишига олиб келадилар. Қаттиқ зарарланганлари бутунлай ҳосил бермай қуриб қолади. Шунинг учун зараркунанда ва касалликларга қарши кураш тадбирларини ўз вақтида ўтказиб, юқори сифатли экологик соф тоза маҳсулотлар олиш учун уларга қарши кураш чораларини тубдан такомиллаштириш талаб қилинади.
Маълумки ўсимликлар зараркунандаларига хашоратлар, ўргимчаксимонлар, кўп оёқлилар ва бошқалар киради. Ўсимликлар касалликларига юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи замбуруғли, бактериал ва вирусли касалликларни келтириб чиқарувчи замбуруғ, бактерия ва вируслардан касалликлар ўтади – юқади. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликларга қарши кураш усуллари беш хил бўлиб, улар ташкилий хўжалик, агротехник, химиявий, биологик, физика – механика усуллардан иборат. Охирги вақтларда химиявий усулда ўсимликларни зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш тоборо кучайиб бормоқда. Натижада экинларининг мевалари ҳамда барглари таркибида захарли кимё воситалари мева ва сабзавот орқали инсон организмларига ўтиш ҳоллари тобора кучайиб, касалликлар кўпайиб кетмоқда. Геометрик кўпайиб бораётган касалликлардан бири ўсимликларнинг Елим оқиши касаллигидир.
Елим оқиш – касаллиги – Камедь – Смола. Камедь – (юнонча –“commed”) –юқоримолекуляр углевод, деган маънони билдириб, табий бирикма хисобланади. Данакли ва уруғли мевали дараҳтлар, ўрмон ва цитурис ўсимликларда учайдиган касаллик белгиларидан биридир. Яхши парвариш қилмаслик, ер ва хавонинг ортиқча намиқиши, озиқ моддаларнинг етишмаслиги, шоҳ – шаббаларини нотўғри ва бевақт кесиши, ҳамда шакл бериши, ҳашоратлар туфайли, дарахтнинг танасида, шоҳ – шаббаларида, пўстлоқлари орасида, илдиз ва илдиз бўғизларида, баьзан меваларида содир бўлади. Ўсимликнинг елим чиққан жойларида ҳар хилги шиш ва ғоваклар пайдо бўлиб, ўсимликни аста секинлик билан қуришига олиб боради. Елимдаги замбуруғ, бактерия ва вируслар ёмғир, шамол ва ҳашоратлар орқали бошқа дарахт ва ўсимликларга ўтиб юқиб, тез тарқалиб кетишига сабаб бўлади.
Елимнинг кимёвий формуласи:

Инсон организмига мева ва сабзавотлар орқали ўтаётган кимёвий воситаларни миқдори тобора кучайиб инсонни нормал яшашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Келгусида ўсимликларни мевасидан, баргларидан асосан сабзавот экинлари бўлган помидор, бодринг, баклажон, ширин ва аччиқ қалампир, карам, патисон, кўкатлар ва зираворларни парваришлаш вақтида зараркунандаларга, яъни сўрувчи ва кемирувчиларга қарши, замбуруғли, бактерияли ва вирусли касалликларга қарши, химиявий воситалар ўрнига биологик тоза, махаллий доривор ўсимликлардан тайёрланган маҳсус қайнатмадан фойдаланишни таклиф қиламиз.
Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери антиқа – “Универсал қайнатма – 1” номли қайнатмада, тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди, оддий уй шароитида тайёрлаш мумкин, арзон ва энг аҳамиятлиси ўта фойдали. Натижалар жуда яхши, ўсимликлардан хосилдорлигини оширишда ижобий натижалар бермоқда. Ушбу қайнатмадан қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштирувчиларга фойдаланиш учун тавсия қиламиз. Қўллаш йўриқномаси ишлаб чиқилган.
Уй шароитида қайнатмани тайёрлаш усули. 100 литрли қозонга 80 литр сув қуйиб, унга маҳаллий хом ашёлардан, яъни аччиқ қалампир меваси, аччиқ мия, бангидевона, зубтурам, ёнғоқ, исириқ, райхон, сачиратқи, сутлама, ширинмия, ялпиз каби ўсимликларнинг поя, япроқ ва меваларидан, ҳар биридан 1 килограмдан тенг миқдорда майдалаб қозонга солинади, унга кир ювиш воситаси – кукуни – 400 грам, сўндирилган охак – 2 килограм ва 2 килограм кулдан қўшиб, ҳаммасини 4 соат қайнатилади ва 2 соат димлаб қўйилади. Ҳосил бўлган қайнатмани суюқлигини 2 мартадан сузги билан сузиб олиниб, алоҳида идишга қуйиб, оғзи маҳкамланиб, сақлаш учун махсус жойга олиб қўйилади. Қозондаги ўсимликлар қолдиғини ҳам олиб, уларни қуёшда 75 – 80 фоизгача қуритиб, маҳсус жойга йиғиб борилади. Ундан ҳам қишда уй ҳайвонларига: катта ҳайвонларга 1 килограмдан, кичик ҳайвонларга 400 грамдан бир ҳафтада 2 маротаба бериб борилса, ҳайвонларни ички органларига қурт тушмаслигини олдини олади. Бу эса маҳаллий хом ашёлардан тайёрланган экологик соф биологик восита бўлиб, химиявий воситалардан бир неча баробар арзон туришлигидан ҳамда етиштириладиган мевалар ва сабзавотлар таркибида инсон, ўсимлик ва ҳайвонлар учун саломатликларига салбий таъсир қиладиган химиявий воситалар йўқлиги ҳисобига уларларнинг умрини узайтиришга кўпроқ хисса қўшади.
Қайнатмадан фойдаланиш тартиби. Уруғли ва данакли мевали дараҳт ва буталардан елим оқмаслик учун 10:1 нисбатда, яъни 9 литр сувга 1 литр қайнатма қўшилиб, уч марта ишлов берилади. Биринчи ишлов – кеч кузда дарахтларга сепилади, иккинчи ишлов – қишда дарахтларга шакл берилгандан кейин сепилади, кейинги ишлов хар ёғингарчиликдан кейин сепилади. Шунда дараҳтлардан елим оқишига барҳм берилади. Бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига парваришлаш вақтида, яъни, гуллашдан олдин бир марта 10:3 нисбатда эритма тайёрланиб ишлов берилади. Ушбу қайнатма унверсал бўлиб, на фақат ўсимликларда, балки ҳайвон ва инсонлар ҳам фойдаланиши мумкун. Ҳайвон ва инсонларда учраб турадиган юқумли “қўтир” касаллигини даволашда ишлатилади. Бунинг учун қўтир тушган терига 100 фоизли қайнатмани пахтага шимдириб олиб, кунига 3 – 4 мартадан суйкайди, ушбу муолажани қўтир тузалгунча давом эттирилади. Шунинг учун ушбу қайнатмани инсонлардаги, ҳайвонлардаги ва ўсимликлардаги касалликларини даволаганлиги ва олдини олганлиги учун уни “Унверсал қайнатма – 1” деб номладик. “Унверсал” қўшма сўз ҳисобланиб, латинча – “Unus” – бир, қўшма сўз бўлаги бўлиб, ягона, умумий маъноларни билдиради.
Хулоса. Ушбу қайнатмадан қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштирувчиларга фойдаланиш учун тавсия қиламиз. Ҳар бир хонадонда ўсимликларни парваришлаш вақтида тувакларда, махсус яшикларда ўсаётган ўсимликларга ушбу қайнатмадан фойдаланилса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор қайнатмадан, на фақат ёпиқ майдонларда, балки, очиқ майдонларда, фермер, деҳқон ва томарқаларда фойдаланиш мумкин. Ушбу қайнатмадан фойдаланиш даражаси хозир 3 – 5 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир мутаҳасиснинг вазифасидир.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.




















