Доривор саримсоқ пиёз – (дорихоналар базаси) – сабзавот ўсимлигини етиштирш агротехникаси, халқ хўжалигида, тиббиётда ва табобатда ишлатилиши

Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор сабзавот ўсимликлари. Ўлкамиз заминида, қадимдан экилиб келинаётган доривор сабзавотлар – минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлий ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган  халқимиз бордир.  Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – маданий  ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги  милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир.  Замонавий олимларнинг   замонавий асбоб – ускуналарида,  қуйидаги доривор сабзавот ўсимликларида:

  • Турп – митти дорихона – таркибида 60 тагача кимёвий элемент;
  • Шолғом – кичик дорихона – таркибида 75 тагача кимёвий элемент;
  • Қизилча – катта дорихона – таркибида 80 тагача кимёвий элемент;
  • Сабзи – энг катта дорихона – таркибида 90 тагача кимёвий элемент;
  • Пиёз – улкан дорихона – таркибида 100 тадан ортиқ кимёвий элемент;
  • Саримсоқ пиёз – дорихоналар базаси – таркибида 110 тадан ортиқ элементлар

 ва бирикмалар мавжудлигини аниқлашган.  Уларни таркибини миллионлаб олимлар  ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Уларни ҳар бирини алоҳида – алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб борамиз.

Саримсоқ пиёз – Чеснок посевной – Allium sativum L. – пиёздошлар (пиёзгуллилар оиласи)га  мансуб кўп ва бир йиллик сабзавот ўт  ўсимликлар    туркуми (уруғи). Саримсоқ энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг кўпчилик давлатларида ўстирилади. Ватани ўрта, марказий ва жанубий Осиё, Европага эрамиздан аввал 1- 6 – асрларда, Россияга эрамизнинг 5 – 7 – асрларида ва Ўзбекистонда  60 – асрдан бери экилиб келинмоқда. Ёввойи турлари Афғонистон, Ироқ ва Қора денгиз бўйларида тарқалган. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, ундан Европага тарқаган. Илдизи патаксимон, барги лентасимон, чизиқсимон, узун ва ясси ёки тарновсимон, ўткир учли бўлиб, гуллари майда, оқ-яшил, оддий соябонга тўпланган, меваси – кўсак, кўпинча мева тугмайди, мураккаб пиёзида пардасимон умумий қобиқ, ичида 7 – 30 дона майда пиёзи бўлакчалардан иборат, 1000 донасининг оғирлиги 1 килограмгача, уруғ тугмай, унинг ўрнига майда пиёзчалар – “бульбочка”лар ҳосил қилади.  Ўсимликнинг пояси билан барги ёшлигида барра кўк пиёз сифатида, пиёзбошичи етилганда кавлаб олиниб қуритилади ва ҳомлигича озиқ-овқат сифатида ишлатилади.

Саримсоқ пиёзнинг 300 дан ортиқ тури рўрҳатга олинган, асосан ёввойи тоғ саримсоқ пиёзидан маданийлаштирилган, илдизмевасининг ички тузилиши ва морфалогик  белгиларига қараб  зировор, сабзавот ва доривор  турларга бўлинади. Республикамизда асосан   “Андижон”, “Дунгон”, “Сапсар ранг”, “Ўзбекистон бинафшаси” каби навлари сабзавот сифатида етиштирилади. Охирги йилларда экзотик саримсоқ пиёз навлари хориждан кириб келиши кўпайиб бормоқда.

Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) илдизмева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг илдизмевасидан  қадимий юнонлар, мисирлик ва римликлар ҳам аскарларини кучли ва баққуват қилишга саримсоқ пиёзни зайтун ёғида қовуриб, шолғомга қўшиб уч маҳал овқатлантиришган.

Саримсоқ пиёзни латинчада “ allium sativum” – “пиёз қанотчалари” деган маънони беради, араблар  – “сувм”, руслар – “чеснок” , туркийзабон халқлар “саримсоқ пиёзи” ёки “ муттар ҳидли пиёз” маъноларини берар экан.

Саримсоқ пиёз қадимда барги учун экилган, чунки барги  хайвонлар ва инсонларни нафас олиш органларини ишини яхшилашда аввалига уй хайвонларини даволаш учун маданийлаштирилиб махсус экила бошлайди. Кейинчалик табиблар ундан инсонларни  барча хасталикларига даво бўлишлигини билиб, ундан кенг миқёсда фойдаланиб келишган.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери экзотик пиёз турларидан “Доривор саримсоқ пиёз –  дорихоналар базаси” турида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Совуққа чидамли, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Илдизмеваси таркибида Менделеев даврий системасидаги кимёвий элементларнинг ва бирикмаларидан 110 дан ортиқи  мавжуд бўлганлиги учун уни “ дорихоналар базаси” деб номланган.

Етиштириш агротехникаси.   Саримсоқ пиёзнинг бу навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй  шароитида, ҳонадонларда тувакларда, махсус яшикларда ва  иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин, бу нав пиёзбочаларидан махсус кўпайтирилади, бир йиллик хисобланади. Ҳар гектар майдонга 350 – 400 килограмгача майда бўлакчалари экилади. Унинг   яхши пишиб етилганини олиб, қуритиб, олдиндан тайёрланган тувакчаларга  8*8 сантиметга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 10 – 15 градус бўлиб туриши лозим, 5 – 8 кундан кейин  ёш нихоллар ўниб чиқади.  Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 15 – 20 градусдан ошиқ бўлиши керак, ёш нихолларни баландлиги 10 – 15 сантиметр бўлганда,  қишда ёруқ хоналарнинг поллари ва дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги  60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Бохордан бошлаб, март ойидан сентябрь ойигача очиқ майдонларга қатор ораларини 45 сантиметр, ўсимлик оралиғини 6-8 сантиметр  қилиб, эрта бахорда ва кузда хам экиш мумкин. Ўсув даври 90 – 110 кун,  3 – 5 градусда  кўкара бошлайди, 10 – 14 градусда нормал ўсиб ривожланади, 8-10 гадусли совуққа чидайли. Саримсоқ пиёзнинг бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаб туради, на фақат чиройли манзарали ўсимлик сифатида, балки доривор ўсилик сифатида хонадонларда ўстириш мумкун. Гектаридан 60 – 80 центинер ҳосил олинади.

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар бу ўсимликнинг пояси, барги, гули ва илдизмевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади.  Ҳар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар, 300 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади.  Саноатда унинг пиёзидан қайта ишланиб, ундан  сифатли, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.

Тиббиётда ишлатилиши. Илмий тиббиётда саримсоқ пиёз ўсимлигининг доривор перепаратлари настройкалари колит, атеросклерос, гипертониянинг бази турлари, авитаминоз касалликларини даволашда ишлатилади. Илдизмеваларидан – қон – томир касалликларида, яьни, юракни қувватлашда, қонни тозалашда ва суюлтиришда, томирларни хар – хилги шлаклардан тозалашда кенг ишлатилади. 100 грам саримсоқ пиёзини таркибида қуйидаги: 149 килокалория, 60 фоиз сув, 6.5 фоиз оқсил, углеводлар 33.1 фоиз ва ёғ 0.8 фоизни ташкил қилади. Витамин В1 – 0.2 мг, В2- 0.1 мг, В3 – 0.7 мг, В5 – 0.6 мг, В6 – 1.2 мг, В9 – 3.0 мг ва витамин С – 31 мг, хамда микроэлементлар: калий – 401мг, кальций – 181 мг, фосфор – 153 мг, магний – 26 мг, натрий – 17 мг, темир – 1.7 мг ва рух – 1.2 мг мавжуддир.

Халқ табобатида ишлатилиши. Амирдавлат айтади: совуқдан келиб чиқадиган тиш оғриқларини қолдиради, битларни ўлдиради, бошдаги сийрак сочларни қалинлаштиради, кўз атрофидаги қора айналарни йўқатади. Қовушишда қаноатланишни ҳис қилмайдиган одамлар учун қовушишни  ёқимли қилади, овозни тиклайди, майда ва йирик  гижжаларни ҳайдайди. Аёлларда  ҳайзи ва умуман, сийдик йўлларини яхшилайди, бачадон йўлдошини чиқаради, санчиқда ёрдам беради, бовосирни ва белдаги оғриқларни даволайди.  Жинсий қувватни оширади, юз рангини яхшилайди, шунингдек тери касалликларига, жумладан темиратки ва чилла  ярасини даволашда яҳши натижа беради. Ҳайвонларни тишлашида, илон, чаён ва бошқа ҳашоратларни чақишларига даво бўлади

Халқ табобатида  саримсоқ пиёзидан фойдаланишга тавсиялар.

– артерия қон томирлари торайиб, фаолияти бузилганда – саримсоқ пиёзни шарбатига тенг миқдорида тоза асалдан қўшиб, кунига 4 маҳал, овқатланишдан 30-40 дақиқа олдин бир ош қошиқда истемол қилинади.

– бавосирда – саримсоқ пиёзни бир бўлагини олиб эзиб, сувини бавосирга пахта билан қўйилади, ва албатта яхши натижа беради.

– гаймор бўшлиғи шиллиқ пардаси яллиқланишида – 4 бўлак саримсоқни эзиб, сувига ярим стакан қайноқ сув қуйиб, бошга пахтага хўллаб қўйилади, ҳамда қайноқлигида буғидан бир неча бор нафас олади, бу муолажани ҳар куни 3 маҳал 15 минут давомида амалга оширади.

– гижжаларни туширишда – икки бош саримсоқ пиёздан қайнатма тайёрлаб ичилса ёки ҳар куни наҳорда беш бўлагини уч маҳал истемол қилиб борилса гижжалардан қутилиши мумкин.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор  ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида ва иссиқхоналарда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари  тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Саримсоқ пиёзидан фойдаланиш даражаси хозир 5 – 10 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир.

 Айниқса ҳозирги кунларда  инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.

Абдумалик  Ўринбоев –  селекционер – патентшунос,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал   уруғчилик фермер хўжалигини   ходими,  Ўзбекистон  тиббий – илмий фаолият билан  шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги  Ўрта Осиё   халқлари тарихи институтини  “ТУРОН”   Фанлари Академиясининг  ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.