Каннибализмнинг асосий сабаблари қуйидагилар:
- Охур, сувдон ва тухум қўядиган жойларнинг кам эканлиги;
- Озуқанинг оқсил ва аминокислота моддалари жиҳатидан умуман нуқсонли ёки яроқсиз бўлиши;
- Белгиланган жойга нормадан зиёд жўжа ва товуқларнинг қўйилиши;
- Асабийлик ва ўта ҳаяжонланиш;
- Ўта иссиқлик;
- Ўта ёруғлик;
- Жароҳатланган ва носоғлом жўжани тўда ичидан олиб қўймаслик;
- Баъзи товуқларнинг кетлари ташқарига чиқиб қолиши (плорапсус);
- Ҳар қандай стрессли ҳолат;
- Гала ичида тухум қўйиладиган махсус жойга эмас, ерга тухум қўядиган товуқларнинг борлиги;
- Тухум қўядиган жойнинг ўта ёруғ эканлиги;
- Товуқларнинг оч ёки сувсиз қолиб кетиши;
- Жуфтлашиш пайтида юзага келадиган яралар ва жароҳатлар;
- Фақат сифатсиз ем берилиши;
- Ташқи паразитлар ҳосил қилган жароҳатлар;
- Турли ёш, зот ва рангдаги товуқлар бир жойда сақланиши.
Манба: «Тухум йўналишида паррандачилик» Тузувчи: А.Х. Холматов – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти “Иммуногенетика” лабораторияси мудири, қ.х.ф.н.
Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ




















