Лимонўт – ўсимлигининг етиштириш агротехникаси ва дориворлик хусусиятлари хамда халқ табобатида ишлатилиши

Ўринбоев Абдумалик – селекционер – патентшунос, ихтирочи – велосаёҳатчи,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигининг илмий ходими, Ўзбеистон тиббий–илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтининг “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.

Доривор Лимонўт – мелисса – melissa officinalis L. – лабгулдошлар (лабгуллилар оиласи) кирадиган кўп йиллик доривор ўсимликдир. Илдизи – кучли попукилдиз; пояси –  қаттиқ, тўртқиррали, бўйи 120 сантиметргача; барги – узунчоқ, узун бандли тухимсимон, қирралари кичик аррасимон қирқилган, туксиз; гуллари кўкиш ёки оқиш, соябонли, тўрт қиррали; меваси-уруғи майда, тўрт донали тухимсимон ёнғоқча, ранги қора. 1000 дона уруғининг оғирлиги ўртача 0.60 грам. Уруғи 2-3 йил сақланиб, ўнувчанлигини йўқатмайди.  Ватани марказий Осиё. Эрамиздан олдин 1-3 асрларда Александр Макадонский аскарлари бу ўсимликни дориворлигини билиб Юнонистон – Грецияга олиб кетишиб, катта майдонларга экишган. Эрта бохордан то кузгача бирин – кетин гуллагани учун, асаларилар доимо унга ёпишиб турганлиги учун унга “мелисса” деб номлашган, юнонча –“асалли барг” маносини беради. Грециядан Европанинг бошқа юртларига тарқалиб кетади, италияликлар уни барги ва гулларидан лимонни ҳиди келганлиги учун “лимонўт” деб аташган. Ҳозирги кунда ер юзидаги Осиё, Африка ва Латин Американинг 100 дан ортиқ мамлакатларида етиштирилмоқда.

Доривор Лимонўтни етиштириш агротехникаси. Бу ўсимликни 1996 йилдан томарқамизда етиштириб, унинг устида илмий тажрибалар олиб бордик. Етиштириш агротехникасини ишлаб чиқилди. Ўсимликдан юқор савияда фойдаланиш учун, аввало, унга шўрланмаган, механик таркиби ўртача, дуккакли ва ғалласимон экинлардан бўшаган ерларни танлаш тавсия қилинади. Доривор Лимонўтни бир майдонда 10-15 йилгача яхши ишлов қилиб, яхшигина хосил олиш мумкун. Лимонўт ёруқсевар, намсевар ва кўп йиллик ўсимлик бўлганлиги учун уруғидан ва бачкисидан бўлиб, экиш мумкун. Унинг уруғини март ойини охири ва апрель ойини бошларида, тупроқ ҳарорати 13-15 градус бўлганда, сабзавот экадиган сеялкаларда 2-3 сантиметр чуқурликга нам тупроқга экилади. Уруғлар тупроққа бир текис тушиши учун донадор суферфосфат билан аралаштириб экилади. Гектарига 6 килограм уруғ сарфланади. Уруғлар экилгандан кейин майсалар 10-12 кунда ўниб чиқади, ўсимликда 3-4 та чин барг ҳосил бўлганда қатор оралари юмшатилади ва 20-25 сантиметр оралиғда 2-3 тадан ўсимлик қолдириб ягана қилинади. Шоналаш даврида махаллий гўнг билан ўғитланади. Вегатация даврида тупроқни намлигини 50-60 фоизда сақлаб турилади, вақти-вақти билан суғорилиб турилади. Лимонўт биринчи йили июнь-август ойларида гуллайди, меваси-уруғи июль-августда етилади.  Ўсимлик тўлиқ гуллаган вақтида юқори учидан 20-30 сантиметр узунликда (поянинг пастки баргсиз қисми олинмайди) қирқиб олинади ва соя, ҳаво ўтиб турадиган ерларда қуритилади. Лимонўтнинг хом-ашёси нозик бўлганлиги учун тезлик билан қуритилмаса сифати бузилади. Ҳосил йиғиб олингандан кейин ва иккинчи йили эрта бахордан оралари юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади, вегатация даврида махаллий ўғитлар билан озиқлантирилиб борилади. Доривор Лимонўт экилган майдонларнинг гектаридан 1 тоннагача қуритилган барг-поя йиғиб олиш мумкун. Ҳозирги даврга келиб бир йилда икки марта ҳосил олишга агротехника тавсиялари ишлаб чиқилмоқда.    

Лимонўтнинг дориворлик хусусияти ва халқ табобатида қўллланилиши. Лимонўтдан  кўп табиблар қадимдан кўплаб касалликларни даволашга тавсиялар бериб келишган. Ибн Сино бу доривор ўтга “…юракни мустаҳкамлайди ва унга катта ёрдам беради, шунингдек, хиқичоқ тутиш, оғиздан ёмон ҳид келиши ва бошқа ўндан ортиқ касалликларни даволайди”, деб таъриф берган. Ҳақиқатдан хам бу ўсимликни замонавий мадицинада ҳам хамма қисми, яъни, илдизи, пояси, барги, шонаси, гули ва меваси доривор бўлиб, унинг дамламаси клиник шароитида синовлардан ўтган ва уни тиббиёт амалиётида тинчлантирувчи ва қон босимини пасайтирувчи восита сифатида қўлллашга Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан руҳсат этилган. Лимонўт таркибида лимон ҳидли эфир мойини сақлайди, органик кислоталар, С дармондорилари бисёрдир, микроэлементлар: K, Na, Mg, Fe, Cu, Zn, Mn, Ni ва Ca тузлари мавжуддир.

Лимонўтнинг дамламасини, иссиқ буғини ҳидлаганда кайфиятни кўтаради, қўрқувни йўқотади, дамламасини истеъмол қилса, томирларни шлаклардан тозалайди, қўйиқ моддаларни суюлтиради, оғиздан келадиган қўланса ҳидларни йўқатади, ҳазм тизими функцияларини яхшилайди, асаб, хусусан, тутқаноқ ва қалтираш касалликларини енгиллаштиради, қандли ва қандсиз диабетни, юрак-қон касалликларини олдини олишда тавсия қилинади.    

Лимонўтнинг халқ табобатида ишлатилиши:

  1. Ёш барра мевасидан сиқиб олинган суви 15 кун 3 махал оч холда 50 граммдан пархез билан ичилса, танадаги барча тузлардан бегумон халос қилади.
  2. Сиқиб олинган сувига докани тўйинтириб елка орқа ва бўғинларда туз бор жойларга 15 кун 3 махал ёпиштириб, дока қуругинча турса, тузлар сўриб олинали.Суви 5 кун 3 махал 50 граммдан оч холда ичилса сариқ касаллиги асорати бегумон йўқ бўлади.
  3. Дамламасини пархез билан 20 кун оч холда 3 махал 100 граммдан ичилса, жига сўлиши (цирроз) йўқ бўлади.
  4. Илдиз томирини тўйиб, 10 кун 2 махал бир жойга қўйиб боғланса, тузлар кетади.
  5. Уруғ ёғини санчиқ, бўғинларда туз ва шамоллашлар бўлса суртиб, 10 кун 2 махал массаж (уқалаш)қилинса, дардлар даф бўлади.
  6. Дамламасини 10 кун 3 махал 50 граммдан оч холда, пархез билан ичилса, ўт буралиш, ўтда қум борлиги иллати бархам топади.
  7. Дамламасини 10 кун 3 махал 50 граммдан оч холда ичилса, буйрак қуми ва шамоллашлар кетади.
  8. Дамламасини оч холда пархез билан 12 кун 3 махал 50 граммдан ичилса,ошқазон, ичак ва простата безлари шамоллашини, тузатишда катта ёрдам қилади.
  9. Агар уруғини  30 грамини  паст оловда 15 дақиқа қайнатиб совугач сузиб олиб ичилса, томирлардаги қонни суюлтиради.
  10. Дамлама тайёрлаш:  термосга 1 литр қайнатилган  сув қуйиб 50 грам қуритилган Лимонўтнинг баргини солиб 20 минут дамлаб қўйилади. Исталган вақтда иссиқ холатида истеъмол қилинади.

Хулоса. Ушбу ўсимликни  ўстириш истагида бўлган инсонлар ўз уйида, томарқасида, аукциондан сотиб олаётган кичик хажимдаги ер участкаларига экса, ўн йиллаб юқори даромад келтириш билан бирга, аввало ўзини ва оила аъзоларини, ҳамда яқинларини табий доривор махсулот билан таъминлаган бўлади. Ушбу ўсимликни ҳаттоки кўп  қаватли уйларни квартираларида, балконларида тувакларда ўстиришни тавсия қиламиз. Чунки ундан таралаётган лимонни ҳид келганлиги учун ҳонада муаттар лимон ҳиди доимо келиб туради, натижада ҳонадон эгалари доимо соғлом ва тетик бўлиб, хасталиклар нималигини билмай яшайдилар.