
Ялпиз – мята – Mentha – лабгулдошлар(лабгуллилар оиласи)га мансуб, кўп йиллик ўтсимон доривор ва эфирмойли ўсимлик туркумидир. Шимолий ярим шарнинг илиқ иқлимли минтақаларида 25 тури тарқалган. Европа мамлакатларида ялпизнинг тахир-аччиқ ва жингалак турлари, Хитой, Хиндистон ва Жанубий Америкада дарё ёқаларида сув ялпизи тарқалган. Ўзбекистонда 4 тури: сув ялпизи, осиё ялпизи, тахр-аччиқ ялпизи ва жингалак ялпизлари ёввойи холда ўсади. Ялпизни ҳар бир халқ ўзича номлашган, масалан, Руслар – “мята”, форсийлар – “пудана”, араблар – “фуданаж” ва қадимий туркийлар эса – “ялпиз – муаттар хидли ўсимлик” деб аташган.
Ялпизни пояси тик шохланган, бўйи 50-100 сантиметргача, барглари қарама-қарши жойлашган, ромбсимон, наштарсимон ва тухумсимондир, гуллари чала соябонсимон тўпгулга йиғилган бўлиб, ранги бинафшарангдир. Майдан-октябргача гуллайди. Вегетатив – илдиз бачкиларини бўлиб кўпайтириш йўли билан кўпайтирилади. Ёруқсевар ва намсевар ўсимликдир. Пояларида – 0.5 фоиз, баргларида 2.5 – 3.0 фойиз, гулларида 4.0 – 6.0 фоиз ментол – Валидолнинг таркибий қисмига бой бўлган эфир мойи, шунингдек, флавоноидлар, витаминлар, ошловчи моддалар бисёрдир, (Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, Тошкент -2000/2005 йиллар).
Янги маданийлаштирилган кўп йиллик доривор ялпиз – осиё ялпизини якка танлаш йўли билан илдизи бачкиларини бўлиб экишдан – вегетатив йўл билан кўпайади, биринчи йилидаёқ ҳар бир поясидан ўнлаб бачкилари ёнидан ўниб чиқади, ҳар йили геометрик прогрессия бўйича кўпайиб боради. Эрта бахорда биринчилардан бўлиб ердан ўниб чиқади, қишда 20 градусгача совуққа чидамли бўлиб, ер остида қишда сақланиб, келгуси эрта баҳордан яна ўниб чиқаверади, тез кўпайади. Ҳозирги кунга келиб бир квадрат метрда экилган доривор ялпиз мана 15 йилдан бери фойдаланиб келинмоқда, йилдан-йилга ялпизнинг кўк массаси 10 – 15 фойизга кўпайиб бормоқда. Март ойини бошларида текис ердан ўниб чиқади, май ойида гуллай бошлайди, 20 кундан кейин уруғлари пишиб етилади, уруғини йиғиб олгандан кейин июль-август ойларида 1 квадрат метга уруғини сепиб қўйилади, кузда ўниб чиққан ялпизчаларни 25х8см схемада бошқа жойга, яъни кўп йиллар хосил олинадиган жойларга қайтадан экилади.
Ҳосидорлиги юқори, унинг кўк массасини қирқиб олиб, салқин жойда қуритиб, қадоқлаб, экспортга сотилса юқори самара беради, бошқа ялпиз турлари билан таққослаганимизда, ҳиди жиҳатидан улардан қолишмаслиги, балки улардан устун туришлиги аниқланмоқда, унинг кимёвий таркиби ўрганилмоқда.
ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНАЛОГИЯСИ. Янги маданийлаштирилган доривор ялпизни парваришлаш икки хил усулда амалга оширилади. Биринчиси – уй хонадонларида ва иккинчиси – доривор махсулотларини олиш учун махсус ажратилган ер майдонларда амалга оширилади:
- Биринчи усулда, хонадон эгалари эрта бахорда қуёш тушадиган жойни яхшилаб, чопиб, махаллий ўғитлар (минерал ўғитлар умуман ишлатилмайди) билан ўғитлаб, керакли доривор ялпизининг бачкиларини йилнинг исталган вақтида яшикларга 10х10сантиметга экиб қўйилади, ўниб чиққан доривор ялпизни талабга қараб вақти-вақти билан суғорилиб турилади, бегона ўтлардан тозаланиб турилади. Биринчи йили апрел-май ойидан бошлаб ясси пояси ер сатҳидан 3- 4 сантиметр қолдириб кесилади, пояси кесилганидан кейин бир кундан кейин, эртаси кунидан бошлаб кўкариб чиқа бошлайди, 10 – 11 кундан кейин баландлиги 20 – 25 сантиметрга етганда яна ўриб олинади, апрель ойидан бошлаб ҳар ойда уч мартадан, ҳар ўрганда 5 – 5.0 килограмдан ялпиз ўриб олинади, Кўп қаватли уйларда балконларда, дераза токчаларда тувакда ўстирса хам бўлади, хоналарни муаттар ялпиз хидларига ва янги кислародга бойитиб туради, улардан нафас олган инсонларга грипп, шамоллаш ва ўпка касалликлаи юқмаслиги амалда исботланган.
Иккинчи усулда кенг қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонларда экилади, биринчи усулдаги агротехника қўланилади, фақат барча агротехникалар механизация ёрдамида бажарилади.
Маданийлаштирилган кўп йиллик доривор ялпизни ишлатилиши. Ушбу мўжизакор ўсимликни халқ хўжалигининг қишлоқ хўжалиги сохасида, озиқ овқат саноатида, медицинада, фармацептика саноатида ва халқ табобатида кенг ишлатилади. Қишлоқ хўжалигида катта майдонларга ток-узум билан бирга экилса, биринчидан токга сўрувчи ва кемирувчи хашоратлар токнинг яқинига бормаслиги, токлар касалликларга чидамли бўлиб, экологик тоза узум ва майизларни ишлаб чиқаришга замин яратилади, майиз тайёрлаш учун ялпизни ўриб олиб, 10 сантиметр қалинликда ёйиб, унинг устига докадан солиб майиз қиладиган узумни бир бошдан тараб, салқин жойда қуритилади. Қуритилган майизга 5 йилгача қурт тушмаслиги исботланган.
Тиббиётда доривор ялпиз баргларидан тайёрланган тиндирма(настройка) ва дамламасидан кўнгил айниганда, ҳамда ўт ҳайдовчи восита сифатида фойдаланилади. Барглари ва ялпиз поясидан олинган ялпиз мойи парфюмерия, озиқ-овқат саноатида ва тиббиётда, бахорда янги чиққан барглари ошкўки сифатида ишлатилади. Ҳозирги вақтда тиш пасталари, оғизни чайиш элаксирларига ялпиз қўшилади, демак ялпиз тиш-милк касалликларида беназир малҳамдир.
Ялпиз мойи – шарбати шифонинг кони. Ялпиз бугунги кун фитотерапияси, араматерапияси ва фармакологиясида ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу ўсимлик таркибидаги эфир мойлари, айниқса камфора ва ментол мойи аъзоларни совуқ урганда даволовчи, бирор жой тилинган ёки чақа бўлганда газак олиб йиринглашдан сақловчи энг яхши антисептикдир. Шунингдек ялпиз мойи нафас йўллари хасталикларида ҳидланса ва томоқ оғриғини қолдиришда оғиз чайиш воситаси сифатида сувга қўшиб ишлатилса самарали фойда беради. Ялпиз шарбати тиш оғриғини қолдиради, бир томчиси қулоқ оғриғига даво, бу шарбат чўмилганда ваннага солинса тери тонусини оширади, бадандаги турли тошмалардан халос қилади, бош айланганда ва ҳушдан кетганда ҳидласа хушига келтиради, онгни тетиклаштиради.
Маданийлаштирилган кўп йиллик доривор ялпизларни халқ табобатида ишлатилиши. Инсоният ялпиз турларидан бир неча минг йиллардан бери фойдаланиб келишган. Юнонистонда бу ўсимликдан хушбўй атир тайёрлашган. Қадимги Римликлар эса асал аралашган ялпизли муссаллас билан ўзларини ҳушкайфият қилишиб, ўзларини даволашган. Қадимги табиблар қолдирган манбаларда айтилишича, умрни узайтирувчи дори сифатида ажойиб воситадир. Меъда, ичак, сийдик йўли хасталикларида, йўтал ва бош оғриғи синдромларини даволашда, кишини ҳашорат ёки илон чаққанда ҳам ялпиздан кенг фойдаланишган. Ялпиздан тайёрланган чойдан танаввул қилиб борилса, танани қиздиради, қон айланишини яхшилайди, асабни тинчлантиради, хасталикдан тузалаётган организмнинг қувватини оширади.
Қуритилган ялпиз баргларидан дамланган чой турли меъда-ичак бузилишларида шифо бўлиш билан бирга, ортиқча вазндан қутилади, қиш фаслида одам бироз вазн тўплайди, баҳор келиши билан ҳар икки саотда янги узилган ялпиз баргларидан ҳидлаб, ундан сабзавотли салат ёки қатиқли таомлар тайёрлаб истеъмол қилинса, иштахани яхшилайди, қоринни тўқ тутади, бундай парҳез натижасида бир ҳафтада 2-3 килограм вазн ташлаши исботланган.
Ялпиздан инсон ўз-ўзини таволаш учун тавсиялар:
- Шамолламаслик учун ялпиз чойи ичиб юринг, бундай чой руҳий безовталикни, асабийликни даф этади, уйқуни яхшилайди, дераза токчасида гултувакда ялпиз ўстирсангиз шамоллашдан, аллергиядан йироқ бўласиз, ўзингизни доимо бардам сезасиз;
- Эрталаб бир стакан қайноқ сувга бир ош қошиқ қуритилган ялпиз солиб, 10 дақиқа дамлаб тановул қилиб борсангиз, ҳар кун давомида яхши кайфият сизга доимо ҳамроҳ бўлади;
- Ялпиз шарбатини асал суви билан аралаштириб, 2-3 томчи қулоққа томизилса қулоқ оғриғини тўхтатади;
- Ич қотишни даволашда 4 ош қошиқ ялпиз баргларини термосга 1 литр қайноқ сувда дамланиб, оғзи махкам бекитилади, 20-30 минутдан кейин, тайёр дамламани сузилиб, кунига 3 махал бир стакандан ичилиб борилади;
- Ялпиз ошқозон ости безини ишини яхшилашда ҳам яхши фойда беради, шу бойисидан ялпиз чойидан ярим стакандан ҳар куни тонгда оч қоринга ичиб турилса, қандли диабет билан оғриган кишиларни қандини меъёрлаштириб туриши исботланган;
- Гипертония, атеросклероз, стенокардия, невроз, уйқусизлик каби касаликларни даволаш билан бирга, асабларни тинчлантириб, қонни суюлтириб, артериал қон босимини туширишда яхши ёрдам беради, бунинг учун ҳар куни эрталаб оч қоринга ярим стакан ялпиз чойидан ичиб турилса;
- Бир бош доривор тоғ пиёзини барглари билан майдалаб, икки қошиқ ялпиз баргларини ҳам майдалаб, бир дона тухим билан ўсимлик ёғида 5 минут пишириб, эрталаб ёш болаларга ҳар куни бир махалдан боғчага ёки мактабга боришдан олдин истемол қилиб борилса, болалар паразитлардан ҳоли бўлган холда, уларнинг ақлий қобилятларини мустаҳкамлаш билан бирга, хасталикларга чалиниши камайиши ҳаётда исботланган.
Хулоса. Келажакда бу мўжизакор доривор ялпизни кўпайтириб фармацептика саноати учун асосий хом-ашё сифатида кўпроқ майдонларда етиштириб, кенгайтириш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир. Доривор ялпиздан фойдаланиш даражаси хозир 5 фоизгача, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, ихтирочи-велосаёҳатчи, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий тадқиқотчиси, “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.




















