Ватанимизнинг заминида минглаб доривор ўсимликлар табий равишда ўсиб келмоқда. Ҳозирги вақтда Республикамизда 112 тур доривор ўсимликлар расмий табобатда фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, ушбу доривор ўсимликларнинг 80 фойизини табий холда ўсувчи ўсимликлар ташкил қилади(1). Кейинги йилларда доривор ўсимликлардан фойдаланиш даражаси жуда ҳам камайиб кетмоқда. Ариқ ва зовур бўйларида, дала қирғоқларида табий холда жуда кўплаб табий доривор ўтлардан на фақат медицинада, балки чорвочиликда ҳам самарали фойдаланиш мумкун. Чорвочилик махсулотларни кўпайтиришда ва уларни халқимизга арзонлаштирилган нархларда етказиб беришда улардан самарали фойдаланиш учун Биз томонимиздан табий холда ўсиб ётган қуйидаги доривор ўсимликлардан ва бегона ўтлардан тайёрланган “Махсулдор” номли ширали озуқа тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқдик.
Бу ширали озуқанинг таркиби қуйидаги доривор ўсимликлардан ва бегона ўтлардан иборатдир.
- Ажриқ – пальчатая трава – Cynodon dactylon – ғалладошлар (ғаллагуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик табий бегона ўт. Ҳамма жойларда табий ўсади. Ер бағрилаб, судралиб, қалин бўлса бўйи 50-80 сантиметгача ўсади. Барглари найзасимон бўлиб, узунлиги 5 сантиметрача. Тўпгули панжасимон, илдизпояли узун, бир-бири билан чирмашиб кетган. Унинг дориворлик хусусиятлари жуда кам ўрганилган. Чорволарнинг севимли озуқаси хисобланади. Озуқа бирлиги юқори. Ширали озуқанинг 30.0 фойизини ташкил қилади.
Аччиқ мия – горькое буён – Gobelia pachycarpa – дуккакдошлар (дуккакгуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик табий бегона ўт. Бўйи 35-80 сантиметгача, қалин туклар билан қопланган. Барглари мураккаб патсимон, узунлиги 5-6 сантиметр, эни эса 2-4 сантиметр. Гуллари поянинг юқорисида шингил бўлиб жойлашган, дуккагининг узунлиги 4-6 сантиметр, эни 7-9 миллиметр. Апрел – май ойларида гуллаб, июнь-июлда уруғлайди. Халқ табобатида аччиқмиянинг майдаланган уни овқат ҳазм қилиш ва иштаҳани очишда ишлатилади. Ширали озуқанинг 5.0 фойизини ташкил қилади.
Канатник – Канатник теофраста – Бақаяпирмоқ – Китайский джут – Abutilon theophrasti – гулхайридошлар (гулхайригуллилар оиласи) га мансуб толали, бир йиллик, республикамизни ҳамма вилоятларида маданий ўсимликлари орасида бегона ўт сифатида ўсади.
Бўйи 2 метргача, поясини атрофида дағал каноп олинадиган қобиғи учун Хитойликлар техника экини сифатида етиштиришади. Барги катта кичик туклар билан қопланган, бандли ҳар хил катталикда, юраксимон, тўқ кўк рангда тобланади. Июндан гуллаб бирин кетин меваси пиша бошлайди. Бир тупида 30 минтагача уруғи мавжуд бўлади. Уруғи бир неча йилдан кейин ҳам кўкариб, насл бераверади. Чорво хайвонлари учун тўйимли ва хазм органларини яхшилайди. Ширали озуқанинг 5.0 фойизини ташкил қилади.
- Сачратқи – цикорий – Сichorium L. – мураккабгулдошлар (мураккабгуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик доривор ўт бўлиб, пояси тик, шохланган, бўйи 30-120 сантиметр, ёпирма барглари тескари тухумсимон, чўзиқ, чети патсимон бўлинган, йирик тишли, поядаги барглари наштарсимон, асоси пояни ўраб туради, поянинг юқори қисмидаги барглари яхлит. Тўпгуллари кўп гулли саватча, саватчалари поянинг учида ёки шохчаларидаги қисқа гулбандларида тўп-тўп бўлиб жойлашган, гуллари зангори, икки жинсли. Уруғи сарғич-қўнғир, узунлиги 2-3 миллиметр. Июндан кузгача гуллаб уруғлайди.
Сачратқининг ватани Ўрта Ер денгизи атрофидаги мамлакатлар хисобланади. Қадимдан инсонлар ундан кенг фойдаланиб келишган, қадимги Миср, қадимги Рим ва қадимги Грецияда ва қадимий туркий халқлар унинг поясини қуритиб, туйиб чой қилиб аскарларига кунига уч махал ичиришган, отларига сувга қўшиб беришган, натижада аскарлар ва отлари баққувват, қудратли бўлиб, касалликларга чалинмай жанг қилишганини Александр Дуюманинг асарларида келтирилган. Бу доривор ўсимликни юнонлар – “андизеа”, римликлар “сагвис”, араблар “андуниай” ва форсийлар эса “касни” деб номлайдилар. Сачратқининг икки тури: салатли ва оддий тури маданийлаштирилган бўлиб, кенг майдонларда етиштирилмоқда. Уруғидан ва илдизидан кўпайтирилади. Июнь ойидан кеч кузгача гуллаб, меваси пишади. Юртимизнинг ҳамма вилоятларида ўсади. Ширали озуқанинг 5.0 фойизини ташкил қилади.
- Ширин мия – қизилмия – буён – лакрица – солодка – Glycyrrhiza glabra L. – дуккакдошлар (дуккакгуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик ўсимлик. Пояси тик, бўйи 50-200 сантиметр, шохланган, танаси туклар билан қопланган.

Илдизи ўқ илдиз, шохланган, 5-6 метр чуқурликгача боради. Барглари тоқ, патсимон, узунлиги 8-20 сантиметр, гуллари қийшиқ (зигоморф), икки жинсли. Меваси 3-7 уруғли дуккак, қаттиқ, майда, силлиқ, мош ранг. Апрелнинг охиридан июнгача гуллайди, августда пишади. Қадимдан қимматбаҳо доривор ўсимлик сифатида маълумдир. Ширинмиянинг пояси таркибида кўп миқдорда оқсил, ёғ, қанд, каротин, витамин С ва бошқалар борлигидан қимматбаҳо ем-хашак ҳисобланади, йил давомида бир неча марта ўриб олиш мумкун, озуқа бирлиги юқори, ширали озуқанинг 30.0 фойизини ташкил қилади.
- Шўра – Олабута – Эшакшўра – Крестовник – Солянка – Atriplex L. – шўрадошлар (шўрагуллилар оиласи) га мансуб бир йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда майдагул олабутаси, татар олабутаси, елпиғичсимон олабутаси каби турлари кўпроқ учрайди. Пояси тик, шохланиб ўсади, бўйи 50 сантиметрдан 0 метргача бўлиб, барглари бандли, унсимон, кумушранг ғубор билан қопланган, пастдагилари дориасимон шаклда, юқоридагилари эса узунчоқ наштарсимон шаклдадир.
Тўпгули бошоқсимон. Меваси текис юмалоқ халтачада. Уруғи яшмиқсимон, қора, ялтроқ, катталиги 1.0-1.5 миллиметр. Июлдан сентябргача гуллайди ва мева тугади. Бир тупи 100 мингдан ортиқ уруғ беради, тўкилган уруғлари баҳорда яна униб чиқади. Бир неча марта ўриб олиш мумкун. Озуқа бирлиги юқори, ширали озуқанинг 10.0 фойизини ташкил қилади. - Янтоқ – Верблюжья колючка – Alhagi – дуккакдошлар (дуккакгуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик тиканли ўсимлик бўлиб, бўйи 50-100 сантиметр, шершох, барглари оддий наштарсимон.

Гуллари 3-8 тадан ўрнашган. Тожбарглари қизил ёки пушти, дуккаги тасбеҳсимон 5-7 уруғли. Республикамизда 5 тури, жумладан оддий янтоқ кўпроқ ўсади. Ўқ илдизи жуда кучли ривожланган. Янтоқнинг шакар тури ҳам мавжуд бўлиб, уларни туя ва қўйлар ҳуш кўриб истемол қилишади. Қурғоқчилик йилларида танаси шира ҳам тўплайди. Тўйимли хисобланиб, ширали озиқанинг 10.0 фойизини ташкил қилади.
- Қўйтикан – Дурнишник – Xanthium – мураккабгулдошлар (мураккабгуллилар оиласи) га мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 30-120 сантиметр, тўғри ва ёйилиб ўсади, барглари юраксимон, 3-5 бўлакли, четлари аррасимон, гуллари бир жинсли, уруғчи саватчаларнинг ўрама барглари бирикиб кетган бўлиб, мевасида илмоқли тиканакларга айланади. 25 тури мавжуд бўлиб, республикамизда оддий қўйтикан ва патанак қўйтикан кенг тарқалган. Қўйтиканакнинг барча қисмида йод моддаси, уруғида алиф тайёрлашда ишлатиладиган мой мавжуддир. Барг ва илдизидан сариқ ва яшил буёқлар олиш мумкун. Июнь-сентябрда гуллаб, бирин кетин уруғи етила бошлайди, сентябрь-октябрда тўлиқ пишиб етилади. Қўйтиканни ҳўллигича чорва ҳайвонларига бериб бўлмайди, уни қуритиб, майдалаб бошқа ем-ҳашакларга қўшиб берилади. Шунда ҳайвонларнинг иштаҳаси очилиб, кўпроқ ем-ҳашак истемол қилади, касалликларга чидамли бўлиб воясига етади. Ширали озуқанинг 5.0 фойизини ташкил қилади.

Табий холда ўсиб ётган доривор ўсимликлар ва бегона ўтлардан тайёрланган “Махсулдор” номли ширали озуқа тайёрлаш технологияси.
Биз, яъни “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходимлари ва мутахассислари дала четларида ўсиб ётган табий доривор ўсимликлар ва бегона ўтлардан тайёрланган “Махсулдор” номли ширали озуқа устида бир неча йиллардан бери илмий тажрибалар ўтказиш натижасида, ушбу ширали озуқани яратилишига олиб келинди. Юқоридаги 8 турдаги ўсимликларни ёз ва кузда ўриб, салқин жойда қуритилади. Қуритилган ўсимлик пояларини алоҳида – алоҳида қилиб майдаланиб, ўсимлик уни тайёрланади. Майдаланган ўсимлик унидан қуйидагича аралашма тайёрланади: Ажриқ – 30.0 %, Аччиқ мия – 5.0 %, Канатник – 5.0 %, Сачратқи – 5.0 %, Ширин мия – 30.0 %, шўра – 10.0 %, Янтоқ – 10.0 % ва Қўйтикан – 5.0 фойиздан аралаштирилади. 1 килограм ширали озуқани озуқа бирлиги 0.92 ни ташкил қилади. 1 килограм ширали озуқани тайёрлаш таннархи 2.0 минг сўмга тушмоқда. Таққослаш учун, энг арзон кепакнинг бозрдаги нархи 4.0-4.5 минг сўм бўлса, озуқа бирлиги эса 0.32 ни ташкил қилади. Демак ширали озуқа кепакга нисбатан 3 баровар юқори эканлиги исботланди.
Ҳулоса. Ушбу “Махсулдор” номли ширали озуқа билан чорваларни ва парандаларни боқилса, ҳайвон ва парандаларнинг касалликларга бўлган имунитети кучайиб, махсулдорлиги бир неча бароварга кўпайади. Ушбу ширали озуқани тайёрлаш жуда осон бўлиб, таннарҳи ҳам унча қимматга тушмайди, натижада ҳайвон ва парандаларнинг етилиши тезлашади. Натижада гўшт ва гўшт махсулотлари, ҳамда сут ва сут махсулотларининг бозордаги нархлари анчага арзонлашишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар.
- 100 китоб тўплами. “Доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш” 41-китоб. “Агробанк” АТБ – Нашриёт уйи “Тасвир” – 2021.
- Иброҳимжон Асқаров. “Табобат Қомуси”. Тошкент, Мумтоз сўз – 2019 йил.
- Ўзбек совет энциклопедияси. 13 ва 14 томлар.
- Биологиядан қисқача изоҳли луғат. Тошкент – 2016 йил.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер-патентшунос, ихтирочи-велосаёҳатчи, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигининг илмий ходими, Ўзбеистон тиббий–илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясининг аьзоси, Ўрта Осиё халқлари тарихи институтининг “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.




















