Бедана касалликлари ва даволаш чоралари

Беданалар касаллиги асосан уларга масъулиятсизлик билан қараш, сифатсиз озиқлантириш, ёмон сақлаш ва асраш натижасида вужудга келади. Масалан, беданалар ниҳоят дим, зах ва нам хоналарда сақланса, уларнинг зичлигига эътибор берилмаса, расиони тубанлашиб кетса, ўз вақтида озиқлантирилмаса, уларнинг касалланиши кўплаб кузатишларда синаб кўрилган. Бериладиган озиқлар таркиби минерал моддаларга (биринчи галда углевод, оқсил ва мой моддаларга) бой бўлиши, улар таркибида А, В, Д витаминлари етарли даражада бўлиши талаб этилади. Бедана хоналари зах, шамоллатилмайдиган ва дим булса, биринчи галда уларни нафас олиш органлар тизими касалланади ва бу ҳол уларда модда алмашинуви жараёнини 69 ёмонлаштиради.

Хоналарда кучли шамол ҳаракати (сквозняклар) бўлмаслиги лозим. Уткир қуёш нурларини ҳаддан ташқари купайиб кетиши айрим касалликларга олиб келади. Хона ҳарорати меъёр даражада бўлишига алоҳида эътибор бериш керак. Хоналарда ҳаво ҳароратини ошиб кетиши ва пасайиб кетиши ҳам касалликларга олиб келади.

Барча касалликлар орасида авитаминоз касаллиги купроқ учрайди.

Айниқса А, Д ва В гурух, авитаминози тез-тез учраб туради. Бунга асосий сабаб, организмда модда алмашинув жараёнини бузилиши, тананинг нимжон булиб қолиши ва уни барча юқумсиз ва юқумли касалликларга берилувчан булиб қолиши ҳисобланади.

«А» витаминозига учраган беданаларда иштаҳа йўқолади. Жўжалар эса ўсишдан тўхтайди. Макиёнлар тухум бермай қуяди. Куз атрофи шамоллашидан кузидан ёш томчилайди. Ҳаракат килиши сусайиб кетади. Биринчи галда А витаминига ва каротинга бой ҳисобланган янги урилган беда ( ва бошқа тур кукатлар), беда уни, қизил сабзи, балиқ мойи бериш тавсия этилади.

«Д» авитаминози расионда Д витаминини етишмаслиги натижасида юз беради. Улар рахит касаллигига учрайдилар. Бу эса организмда минерал модда-лар алмашинуви бузилиши ва қуёш нури етишмаслиги натижасида юз беради.

Касаллик белгилари бир қанча булиб, асосийлари қўйидагилар:

  • иштаҳа юқолиши,
  • оқсоқланиб қолиши,
  • оёк буғинлари ва қобирға учлари юғонлашиб кетиши,
  • умуртқа поронаси ва тумшуғи қийшайиб колиши,
  • макиёнлари берган тухумининг пустлоғи юмшоқ ва ута нозик пардага ухшаш бўлиши шулар жумласидандир.

Бу касалликни айрим ҳолларда «рахит» деб ҳам аташади. Бундай касалликка купроқ жўжалар мойил бўлишади. Энг аввал расионига балиқ мойи, хамиртуриш ва минерал моддалар (майдаланган шиллиқ қурт чиранори, суяк уни) қўшилади. Шунингдек, касал беданалар очиқ ерда, тоза ҳавода сақланиши керак.

В – авитаминози юз берса, энг аввал нерв тизимини фаолиятига путур етади. Биринчи галда бедана танасида титроқ вужудга келади. Буйни ва оёқлари шол (паралич) булиб колади. Улар бошини елкасига ташлаб туради. Танасида қалтироқлик юз беради. Даволаш ишлари. Биринчи галда В гурух. витаминига бой бўлган озиқ билан таъминлаш ҳисобланади. Улар асосан хамиртуриш, устириб майса қилинган дон, сут, буғдой ёрмаси ва турли кукатлардан иборат.

Булардан ташқари, беданаларда яна бирқанча касалликлар учраб туради.

  • жиғилдонида ем ёки кукат озиқларни ҳаддан ташқари купайиб кетиши касаллиги,
  •  клоасит, яъни клоака шилимшиқ пардаси шамоллаши;
  • тухумдоннинг шамоллаши;
  • псевдочума (тана ҳарорати 42-43°С га кутарилиб кетиши ва 1-2 кунда ҳалок бўлиши), холера (вабо) касаллиги,
  • оспа касаллиги,
  • дифтерит,
  • паратиф,
  • вирус гепатити,
  • қурт касаллиги (глистные болезни),
  • тери паразита касаллиги (бит, кана, патхур каналар бу касалликни вужудга келтиради) шулар жумласидандир.

Уларнинг айримларини даволаш мумкин булса, қолганларини даволаш имкони бўлмайди

Манба: «ЧОРВАЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИК АСОСЛАРИ» M.Z.MURTOZAYEV, A.A.KUSHAKOV, T.A.ALIBOYEV