Бройлерларни ишлаб чиқариш жараёнида ёруғлик энг асосий таркибий қисми(элементи)дан бири ҳисобланади. Ёруғликнинг 4 та асосий хусусиятлари мавжуд:
– ёруғлик тўлқинининг узунлиги (ранги);
– интенсивлиги;
– ёруғлик кунини узунлиги;
– ёруғлик кунини тақсимланиши.
Ёруғлик кунини узунлиги ва тақсимланиши ўзаро бир – бирига боғлиқ.
Бройлер ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги ёруғликдан узлуксиз фойдаланишни афзал кўришади. Бу тизим куннинг ёруғлик вақти узоқлиги ва қоронғуликни қисқалиги(30 – 60 дақиқа) билан ифодаланади. Бу қисқа вақтдаги қоронғулик даври, агар электр токи ўчиб қолса паррандани қоронғуликка мослашишини осонлаштиради.
Олдин узлуксиз ёруғлик кунлик ўсиш(семириш)ни таъминлайди деган нотўғри тушунча бор эди. Қоронғулик даври паррандани маҳсулдорлигига, соғлигига, гормонал профилига, модда алмашинувини интенсивлигига, физиологиясига ва хулқига таъсир ўтказади.
Қоронғуликнинг қуйидаги таъсири тасдиқланган:
– эрта ўсиш қисқаради (лекин, кейинчалик ўсиш жараёни компенсация қилинади, яъни паррандани тирик вазн меъёрий кўрсаткичларига етиб олиш имконини беради, агар қоронғулик даври узоқ бўлмаса). Қайта ишлашга жўнатилаётган паст тирик вазнли (1,6 кг.дан паст) бройлерлар учун ўсиш жараёнини компенсация қилиш шу давр учун вақтни камлиги туфайли ўрнини қоплай олмайди.
– қоронғулик даврида метаболизмни сусайиши туфайли озуқадан фойдаланиш эффекти ошади ёки ўсиш жараёни профили(кесими) ўзгаради.
– тўсатдан ўлиш, асцитлар ва скелет ривожланиш жараёнини бузилишини камайиши туфайли парранда соғлиги яхшилади.
– парранда гўшти нимтасига қуйидагилар орқали таъсир кўрсатади:
~ кўкрак гўшти қисмини мутаносиблиги(пропорция)
камайиши;
~ оёқ қисмини мутаносиблиги кўпайиши;
~ қорин ёғи мутаносиблик қисми кутилмаган миқдорда
бўлиши.
Ёруғлик программаси биринчи 7 кун 23 соат ёруғлик ва 1 соат қоронғуликдан иборат бўлиши керак. Бу аввалом бор озуқани тўлиқ истеъмол қилиш имконини беради. Ёруғликни олдиндан қисқартириш озуқа истеъмоли активлигини қисқартиради ва 7 кунлик ёшида тирик вазн кўрсаткичлари ёмонлашади.
Турли узунликдаги бир хил интенсивликдаги ёруғлик тўлқинини монохроматик таққослаганда, ёруғлик тўлқини узунлиги 635 нм (қизил ранг) ёки кенг спектрли ёруғликка (оқ ранг) нисбатан 415 – 560 нм (бинафша ранг ёки яшил ранг) ларда бройлер тирик вазни ўсиши кўпроқ самара беради.
0 – 7 кунлик ёшида ёруғлик интенсивлиги 30 – 40 люкс ва 7 кундан кейин 5 – 10 люкс бўлса озиқланиш ва ўсиш жараёнлари фаоллашади. Ёруғлик интенсивлиги паррандахона бўйича бир хил бўлиши керак (чироқлар устидаги рефлекторлар ёруғликни паррандахона бўйича бир текис тарқалишини таъминлайди).
Қоронғуликни яратиш учун паррандахонада ёруғлик интенсивлиги 0,4 люксдан паст бўлиши керак. Қоронғулик даврида паррандахонага форточкалар, вентилятор тешиклари, эшик ромлари орқали тушадиган ёруғлик нурларини изоляциялаш керак бўлади.
Қуйидаги жадвалда сўйиш тирик вазнидан келиб чиқиб, қўлланиладиган ёруғлик программаси тавсия этилиши кўрсатилган.

Изоҳ. * – сўйишга камида 3 кун қолганда 23 соат ёруғлик ва 1 соат қоронғулик режими қўлланилади.
Aviagen компанияси бройлерларни бутун хаёти давомида узлуксиз ёруғлик режимини қўллашни тавсия этмайди. Парранда 7 кунлик бўлгандан кейин 4 соатлик қоронғулик режимига ўтиш тавсия этилади. Агар ушбу тавсияга риоя қилинмаса, қуйидаги ўзгаришлар содир этилиши мумкин:
– уйқусизлик оқибатида озиқланиш ва сув ичиш жараёнларида абнормал хулқлари пайдо бўлади;
– биологик кўрсаткичлари пасайиб кетади;
– муваффақиятли парваришлаш кўрсаткичлари пасайиб кетади.
Агар қоронғулик 4 соатдан кўп бўлса қуйидаги ўзгаришлар юз беради:
– кўкрак гўшти миқдори камаяди;
– оёқ гўшти миқдори кўпаяди.
Бу фактлар тўлиқ қайта ишлашга мўлжалланган хўжаликлар учун катта ахамиятга эга.
Манба: Бройлер жўжаларини етиштириш бўйича тавсиялар / Ўзбекистон Республикаси “PARRANDASANOAT” уюшмаси; раҳбар П.Э.Рахматуллаев; тузувчи: Х.И.Нармухамедов – Тошкент 2013, 48 б.




















