Ғоз зотлари

Арзамас ғозлари
Келиб чиқиши. Рус эски ғоз зотларидан. XVII асрда уруштириш учун яратилган зот. Номини Арзамас шаҳри номидан олинган. XIX аср бошларидан гўшт йўналишидаги ғоз зоти сифатида кўпайтирилган.
Умумий кўриниши. Оқ тусли ва кенг, бақувват гавдали ғоз.
Кўпайтириш мақсади. Чидамли, тез етилувчи зот, гўштининг юқори сифати ва катта миқдордаги оппоқ пат ва парлари хом ашёси билан ажралиб туради. Ғозлар 63 кунлигида 3,5 – 3,7 кг.ни ташкил этади. Мавсумда 25 – 30 дона тухум беради. Тухумининг уруғланиши 80 – 90%, оғирлиги 170 гр., ранги оқ рангда. Ғозларнинг тирик вазни: эркаклари – 7 – 8 кг, урғочилари – 6 7 кг.ни ташкил этади.
Виштинес зоти.
Виштинес — Литва ва Шарқий Пруссия ғозлари билан кейинчалик Эмден ва Померан зотларини мураккаб чатиштириш орқали яратилган. Бу ғоз зоти асосан Болтиқбўйида тарқалган. Уни семиртириб, катта жигари ҳамда сифатли пат ва парлари учун боқилади. Ранги оқ тусли, мавсумда 25 – 40 дона тухум беради, улардан 64 – 65% очиб чиқади. Тухумининг оғирлиги 170 – 180 гр. Тухум беришни 310 кунлик ёшидан бошлайди. Ғозларнинг тирик вазни: эркаги 6 – 6,5 кг, урғочиси 5,5 – 6 кг.ни ташкил этади.
Йирик кул ранг зотли ғозлар.
Келиб чиқиши. XX асрнинг 50-йилларида Ромен ва Тулуза зотларини чатиштириш, кейинчалик уларнинг катта тирик вазни ва тухум беришига қараб саралаб яратилган зот. Бу зот бир вақтнинг ўзида Украина паррандачилик илмий ишлаб чиқариш институтида ва Россиянинг Тамбов вилоятидаги “Арженка” хўжалигида яратилган. Шунинг учун бу зот яна 2 та типга – Боровский ва Тамбовский степнойларга бўлинади.
Кўпайтириш мақсади. Маҳсулдор зот, гўшти жуда сифатли. Йилига 35 – 45 дона, икки циклда 60 донагача тухум беради. Тухумининг вазни 175 гр., ранги оқ, тухум бериши мавсумли – февраль, апрель ойлари. Апрель – май ойларидан тухумининг уруғланиши пасайиб кетади. Тухумдан ғоз жўжаларини очиб чиқиши 55 – 60% ни ташкил этади. Ёш ғозларнинг 60-кунлигида тирик вазни 4 – 4,5 кг.ни ташкил этади. Ёғли жигарининг оғирлиги 350 – 450 гр. Ғозларнинг вазни: эркаги – 7 – 9 кг, урғочиси – 6 – 8 кг. бўлади.
Хитой зотли ғозлар
Келиб чиқиши. Ушбу зот кўп асрлар олдин хонакилаштирилган Қуруқ бурун (сухонос) ғозидан яратилган. XVIII асрда Хитойдан Европага келтирилган. Йилига 45 – 70 дона, алоҳида маҳсулдорлари 100 донагача тухум беради.
Кўпайтириш мақсади. Ноёб зот, ажойиб ташқи кўриниши, серҳаракатлилиги билан ажралиб туради. Тухумининг оғирлиги 120 гр., ранги қаймоқ – оқ ранг, 9 ойлик ёшидан тухум беришни бошлайди. Тухумдан ғоз жўжаларини очиб чиқиши 75 – 80% ни ташкил этади. Ёш ғозларнинг 60-кунлигидаги тирик вазни 3 – 3,5 кг. Гўшти ёғсиз, нозик ва ширин мазали. Тирик вазни: эркаги – 5 кг, урғочиси – 4 кг.
Кубань зотли ғозлар
Келиб чиқиши. Хитой ва Горковь зотлари асосида Кубань қишлоқ хўжалик институтининг Паррандачилик кафедраси ходимлари томонидан XX асрнинг 60-йилларида яратилган.
Кўпайтириш мақсади. Юқори маҳсулдор, тухум йўналишидаги зот. Йилига 75 – 85 дона, айримлари 140 донагача тухум беради. Тухумининг оғирлиги 150 гр., ранги оқ – қаймоқ ранг, жинсий етуклиги 240 – 260 кунда, бир йилда 220 – 280 кун тухум беради. Тухумдан ғоз жўжаларини очиб чиқиши 75 – 84% ни ташкил этади. Ёш ғозларнинг 60-кунлигидаги тирик вазни 3,4 – 3,7 кг.ни ташкил этади. Гўшти ёғсиз, нозик ва мазали. Тирик вазни: эркаги – 5,5 – 6 кг, урғочиси – 5 – 5,5 кг.
Горковь зотли ғозлар
Келиб чиқиши. XX асрнинг 50-йиллари Россиянинг Горковь вилоятида Хитой зотли ғозлар билан маҳаллий зотларни чатиштириб, қони Солнечногор зоти билан аралаштирилган.
Кўпайтириш мақсади. Юқори маҳсулдор зот, гўшт ва тухум маҳсулдорлигини ўзида жамлаштирган. Жинсий етукликка 200 – 250 кунлигида эришилади. Ёш ғозларнинг 60-кунлигида тирик вазни 3,5 – 3,8 кг.ни ташкил этади. Йилига 45 – 50 дона тухум беради, оғирлиги 150 гр., ранги оқ. Тухумининг уруғланганлиги 90%, жўжа очиб чиқиши 70 – 80% ни ташкил этади. Тирик вазни: эркаги–7–8 кг, урғочиси–6–7 кг.
Италия зотли ғозлар
Келиб чиқиши. Италия маҳаллий ғоз зотларидан мукаммалаштириш орқали яратилган зот. XIX асрнинг иккинчи ярмидан буён маълум.
Кўпайтириш мақсади. Маҳсулдор, тухум йўналишидаги зот, гўшти сифатли. Йилига 45 – 55 дона, икки циклда 70 – 80 дона тухум беради. Тухумининг вазни 165 гр., ранги оқ. Тухумдан ғоз жўжаларини очиб чиқиши 65 – 70% ни ташкил этади. Ёш ғозларнинг 9 – 10 ҳафталигидаги тирик вазни 4 – 4.2 кг. ни ташкил этади. Тухум босиш инстинкти мавжуд. Бу зот ёғли жигар етиштириш учун ҳам боқилади. Семиртирилган ғознинг тирик вазни 8 кг бўлса, ундан 500 – 600 гр. ёғли жигар олиш мумкин. Тирик вазни: эркаги – 5.5 – 7 кг, урғочиси – 4.5 – 6 кг.

Рейн оқ зотли ғози
Келиб чиқиши. Германиянинг маҳаллий ғоз зотларидан тўғри селекция ишлари орқали яратилган.
Кўпайтириш мақсади. Тез етилувчи, тухум йўналишидаги ғоз зоти, сифатли гўшти билан маълум. Йилига бир циклда 45 – 50 дона, икки циклда 65 – 80 дона тухум беради. Тухумининг оғирлиги 170 гр., ранги оқ. Маҳсулдор, тухум йўналишидаги зот, гўшти сифатли. Тухумдан ғоз жўжаларини очиб чиқиши 65 – 70% ни ташкил этади. Ёш ғозларнинг 63 кунлигидаги ёшида тирик вазни 3,8 – 4 кг. ни ташкил этади. Ёғли жигар етиштириш учун ҳам боқилади, 500 – 600 гр.гача ёғли жигар олиш мумкин. Тирик вазни: эркаги – 6,5 кг, урғочиси – 5,5 кг.
Псков кал ғози
Келиб чиқиши. Қадимий Русь зоти бўлиб, Псков губерниясида маҳаллий уй зотларини ёввойи оқпешона зоти билан чатиштириш орқали яратилган.
Кўпайтириш мақсади. Маҳаллий зотнинг ноёб хислатларини сақлаб қолиш. Йиллик тухум бериш 20 – 25 донани ташкил этади. Тухумининг оғирлиги 180 гр., ранги оқ. Ёш ғозларнинг 63 кунлигидаги тирик вазни 3,9 – 4,2 кг.ни ташкил этади. Тирик вазни: эркаги – 7,5 – 8,5 кг., урғочиси – 6,5 – 7,5 кг.
Ромен зотли ғозлар
Келиб чиқиши. Полтава вилоятида маҳаллий ғозларни чатиштириш ва улардан маҳсулдорларини саралаб олиш орқали яратилган зот. Украинанинг Черниговск, Сумск, Полтава, Киев ва бошқа вилоятларда кенг тарқалган.
Кўпайтириш мақсади. Ғозларнинг тирик вазни – эркаги 6 кг, урғочиси 5,5 кг. ни ташкил этади. Ёш ғозларнинг 60 кунлигидаги ёшида тирик вазни 3,4 – 3,5 кг. ни ташкил этади. Йилига бир циклда 15 – 20 дона тухум беради, оғирлиги 160 – 170 гр.ни ташкил этади. Тухумдан ғоз жўжаларининг очиб чиқиши 55 – 60% ни ташкил этади.
Холмогор зотли ғозлари
Келиб чиқиши. Қадимий Русь зоти. Россиянинг марказий вилоятларидаги маҳаллий оқ рангли зотлар билан Хитой зотини чатиштириш орқали яратилган зот.
Кўпайтириш мақсади. Кучли, чидамли, гўшт йўналишидаги, ажойиб ташқи кўринишга эга бўлган зот. Йилига 30 – 40 дона тухум беради, оғизлиги 190 гр., ранги оқ. Ёш ғозларнинг 60 кунлигидаги тирик вазни 3,9 кг. ни ташкил этади. Тухумдан ғоз жўжаларини очиб чиқиши 50% ни ташкил этади.
Тула жанговор зотли ғози
Келиб чиқиши. Қадимий Русь зоти. Бир неча асрлардан бери ғоз жангларини ўтказиш учун қўллаб келинмоқда.
Кўпайтириш мақсади. Чидамли, ноёб ташқи кўринишга ва жангавор хусусиятларга эга бўлган русь зотини сақлаб қолиш. Йилига 25 дона тухум беради, оғирлиги 150 гр., ранги оқ. Ёш ғозларнинг 60 кунлигидаги тирик вазни 4 кг.ни ташкил этади. Она ғоз тухумлардан жўжаларни яхши очиб чиқади ва ҳимоя қилади. Тирик вазни: эркаги – 5,5 кг, урғочиси 5 – 5,5 кг.ни ташкил этади.

Манба: «УЙ ҒОЗЛАРИНИ ЎСТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР» Мазкур тавсия Ўзбекистон Республикаси “Паррандасаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари П.Э.Рахматуллаев раҳбарлигида “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, наслчилик ва ветеринария ишларини ривожлантириш бошқармаси” бошлиғи Ҳ.И.Нармуҳамедов томонидан тузилган.