Ипак қуртини боқиш агротeхникаси

Кичик ёшдаги қуртларни парвариш қилиш. Ипак қуртларини парвариш қилишда ҳар бир ёши учун талаб этиладиган агротехника қоидаларига тўлиқ риоя қилиш талаб этилади.
Ипак қуртлари ўзининг 23—25 кундан иборат қуртлик даврида пилла ўрагунга қадар 4 маротаба пўст ташлаб, 5 ёшдан иборат давми босиб ўтади. Шундан 1—2—3 ёшини ипак қуртининг кичик ёшлари, 4—5 ёшини эса катта ёшлари деб аталади.
Тухумдан жонланиб чиққан қуртлар биринчи ёш ҳисобланиб, шуни эътиборга олган ҳолда хонадаги ҳароратни 27°C да, ҳаво намлигини эса 65—75% қилиб ушлаб турилади.
Қуртларни агротехника қоидалари бўйича яхши парвариш қилинса, биринчи ёши 3 кун давом этиб, жами 6—7 килограмм барг сарфланади. Уларга бир кунда 9—10 маротаба (шундан икки маротабаси кечаси) барг берилади. Биринчи ёшдаги қуртларга жуда эҳтиёткорлик билан бир текис барг солинади.
Биринчи ёшининг биринчи кунида бир қути қурт 0,5 м2 жойда турган бўлса, ёш охирига келиб у 2 м2 жойни эгаллаши керак.
Иккинчи ёшлига ўтган қуртлар биринчи ёшдагига ўхшаш иссиқлик ва ёруғликка талабчан бўиади. қуртхонадаги ҳарорат 26—27°C, ҳавонинг нисбий намлиги 65—75% ни ташкил этиши лозим.
Иккинчи ёшда қуртларга бутун барг япроқчаси билан солинади. Қуртларнинг бу ёши ҳам 3 кун давом этади ва жами 17—20 кг барг сарфланади. Уларга бир кунда 8—9 маротаба (шундан 2 маротабаси кечқурун) барг берилади. Иккинчи ёшнинг биринчи кунида қуртлар 3 м2 жойда турган бо„лса, ёш охирига келиб 6 м2 жойни эгаллаши лозим. 3-ёш охирида эса 12—15 м2 жойга ёйилади. Бу ёшда қуртлар бир маротаба ғаналанади.
Ипак қуртининг учинчи ёши 3-4 кун давом этиб, 60—70 кг барг сарфланади. Уларга бир кунда 7—8 маротаба (шундан кечаси 2 маротаба) барг берилади.
Учинчи ёшида қуртхонадаги ҳарорат 26°C, ҳавонинг нисбий намлиги 65—70% бўлади. Учинчи ёшдаги қуртлар бир сутка давомида ухлаб тургач, то„ртинчи ёшга ўтади.
Катта ёшдаги қуртларни парвариш қилиш ва ғаналаш Ипак қуртларнинг тўртинчи ёшида ҳарорат 26~25°C ва нисбий намлик 60—70%, бешинчи ёшида эса ҳарорат 24~25°C ва нисбий намлик 60—65% бўлиши лозим. Тўртинчи ёшнинг охирига келиб, бир қути қурт 25—30 м2 жойни эгаллайди. Қуртларнинг то (ртине ҳи ёши 4—5 кун давом этиб, жами 170 кг барг берилади. Қурт пўст ташлаш (уйқу) даврида қуртхонадаги ҳарорат ва нисбий намликка алоҳида эътибор бериш зарур.
Бешинчи ёшида қуртларга тут дарахтининг асосий шохлари ва новдалари кесиб келтирилади. Бу ёш 7—8 кун давом этиб, бир қути қурт учун жами 750—800 килограм м барг сарфланади. Бир кунда 5—6 маротаба барг берилади
Бешинчи ёшида қуртхона ҳароратининг ме‟ёридан ортиқ бўлишига йўл қўймаслик керак. Бу ёшда хонадаги ҳарорат 24—25°C, ҳаво намлиги эса 60—65% бо„лиши керак.
Пўст ташлаш даври бошланишдан бошлаб қуртлар ҳаракатдан то5хтайди. Шунинг учун бу «уйқу» даври деб аталади. Ухлаш олдидан қуртларнинг ҳаракати камаяди, иштаҳаси сусаяди. Лекин ҳамма қуртлар баравар ухламайди. Шунинг учун ухламаган қуртларга оз-оздан барг бериб, уйқудаги қуртларга халақит бермаслик зарур. Қуртнинг биринчи, иккинчи, учинчи уйқуси оптимал шароитда бир сутка, тўртинчи уйқуси эса 1,5 сутка давом этади, КўпчиИик қуртлар уйғонгач, улар озиқлантирилади, лекин озиқ одатдаги нормадан камроқ миқдорда берилади.
Ёшнинг иккинчи кунида қуртлар биринчи марта ғаналанади. Учинчи ёшда бир марта, тўртинчи ёшда 1—2 марта ғана- ланади.