ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР КЎЧАТЛАРИНИ ЭКИШ

Помидор ўсимликлари ташқи муҳит шароитларига жуда сезгир хусусиятга эга бўлиб, уларни бу хусусияти ўсимликларда гулшода пайдо бўлиши даврида яққол намоён бўлади.


Ҳавонинг нисбий намлиги эса 60-70 фоиз атрофида сақланиши лозим.

Қишки-бахорги экиш мавсумида помидорнинг 50—55 кунлик кўчатларни экиш январь ойининг охири-февралнинг иккинчи ўн кунлигида амалга оширилади.

Экиш учун махаллий ”Гулқанд”, Fl ”Сайхун”, ”Бахор”, ”Турон”, ”АВЕМария”, ”Субҳидам”, ”Черри”, ”Марварид”, ”Умид” чет элнинг Fl ”Пик Стар”, ”Ламия”, ”Фенда”, ”Виндетта”, ”Бона”, ”Тови Рока”, ”Виласко”, ”Элпида” каби дурагайлари тавсия этилади.

Помидор учун ҳавони яхши ўтказувчан, ғовак латоген ва зараркунандалар билан зарарланмаган тупроқдан тайёрлаш керак. Кўчатларни қўш катор усулда 80+80×40 см оралиқда экилади.

Экиш олдиндан ковлаб суғориб олинган кундаланг чуқурчаларга стаканнинг З дан 2 қисми кўмиб бажарилади.

Помидорнинг истиқболли навлари тупроқдаги озиқ моддаларга жуда талабчандир.

Экишдан олдин ва ўсув даврида органик ҳамда минерал озиқа моддаларни тупроққа солиш тупроқни агрокимёвий таҳлили натижаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Органик моддалар миқдори 20% атрофида сақланиши талаб этилади. Бунинг учун кузги-қишки экиш даврида тупроққа асосий ишлов беришдан олдин хар бир гектар иссиқхона майдонига камида 400 тонна чиринди ва 100— 150 тонна ғовақлаштирувчи модда (қипиқ, сомон майдаси ва бошқалар) солиниши лозим.

Тупроқ таркибидаги сувда эрувчи фосфор миқдори ҳар 100 г тупроқда 100 мг, нитратли ва аммиакли азот миқдори 25—30 мг, сувда эрувчи калий 50—60 мг атрофида сақланиши керак.

Бундан ташқари тупроқ таркибидаги хлор миқдори ҳар 100 г тупроқда 0,02 фоиздан ошмаслиги, магний 25—30 мг, кальций эса камида 100— 120 мг бўлиши керак.

Азотли ўғитларни калийли (kN03) ва кальцийли (Са (N03)2) селитра шаклидаги берилгани маму. Калийли ўғитларни сульфат калий k2SO4 шаклида, фосфорлиларни эса қўшсуперфосфат Са (Н2РО4)2 шаклида ёки ўсув даврида якка аралашмали калий фосфат шаклда берилади.

Экилган кўчатларнинг каноп ипли сўриларга 6оғлаб чиқилади, боғлашда илдиз бўғизини қаттиқ сиқиб қўймаслигига эътибор қаратилади.

Ўсимликлар битта поя қолдирилиб шакл берилади. Бачки новдалар 6—7 см. дан ўсиб кетмасдан уларни ўз вақтида юлиб ташлаш керак. Ўсимлик учини хар хафтада канопли ипга ўраб турилади, сўрини симли қисмигача ўсгач эса кундалангига ўраб турилади.

Қишки-баҳорги экиш мавсуми даврида иссиқхоналарда ёруғликни кўпайиши, тупроқ ва ҳаво ҳароратини аста-секин кўтарилиб бориши ўсимликлар маҳсулдорлиги ошишини таъминлайди.

Манба: tomchikanali телеграм канали

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.