ЖЎЖА 42 КУНДА 2,5 КИЛОГРАММ

23

Гўштдор жўжа  боқиш сирлари

Қанча истеъмол  қилиш керак?

Инсон соғлом бўлиши учун бир йилда ўртача 10 килограмм парранда гўшти ва 121 дона тухум истеъмол қилиши зарур.

Таркиби ва ҳазми

Парранда гўшти тез ҳазм бўлади. Таркиби ким­ёвий унсурларга бой, 2 ойлик жўжа гўштида 20 фоизга яқин оқсил, 10-12 фоиз ёғ бўлади. Бройлер жўжаси гўштининг ҳазм бўлиш коэффициенти 94-95 фоизга тенг.

Зотлари

Аҳоли хонадонларида тухум учун «Ломанн» (Германия), «Декалп», «Хайсекс» (Голландия), «Хай-Лайн» (АҚШ) ва «Родонит-3» (Россия) зотлари боқилади. Ҳозир бозорларимиздаги тухумларнинг 70 фоизи «Ломанн» зотлари улушига тўғри келади. Ушбу зотли паррандадан уй шароитида бир йилда 270 донагача тухум олиш мумкин.

Гўшт учун

Бройлер (инглизчада «оловда қовуриш», дегани) — тез етиладиган гўштдор жўжа. Гўштидан асосан парҳез таомлар тайёрланади. Бунинг учун жўжа қисқа муддатда семиртирилади. Бройлерларни боқиш кўпи билан 5-6 ҳафтани ташкил этади.

Семиртириш

38-42 кунда бройлер жўжаларининг тирик вазни 2,3-2,5 килограммга етади. Бундай жўжалар технология бўйича 1-2 кун ичида сўйилиши керак.

Бройлер зотлари

Оддий уй жўжаси, асосан, тухум учун боқилади. Гўшт олиш учун оғир вазнли ва тез етиладиган «Росс-308», «Кобб», «Хабборд F-15» бройлер кросслари, «Корниш», «Оқ плимутрок», «Ньюгемпшир» каби сертухум, сергўшт зотли хўроз ва товуқлар чатишишидан олинган дурагай жўжалар танланади.

Тоштемир ҚОРАБОЕВ тайёрлади.

Ушбу китобни харид қилинг ва бройлер жўжаларини етиштириш бизнесининг кўпчилик билмаган сирларини мукаммал ўрганиб чиқиб ўз бизнесингизни йўлга қўйинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!