Жўжаларни озиқлантириш

Жўжаларни тўйимли ва юқори сифатли емиш билан озиқлантириш бақувват, тана тузилиши яхши ривожланган, соғлом, маҳсулдор паррандалар етиштиришнинг гаровидир.
Жўжалар инкубаториялардан олиб келингандан кейин уларга энг аввало сув берилади. Сув шиша банкада, яъни вакуумли сув идишларда қўйилади. Бундай идишлар сони жўжалар бемалол сув ичиши учун етарли даражада бўлиши керак.
Галани тўлдирувчи соғлом жўжаларни ўстириш учун дастлабки 4 – 5 кунда жўжаларни старт олди ѐки бошланғич рацион бўйича озиқлантириш керак. Бунда омухта ем тўйимлилиги, маъданли элементлар, биологик фаол моддалари бўйича меъѐрига келтирилган, енгил ҳазм бўлувчи озуқалардан (маккажўхори, соя, балиқ уни, қуруқ сут) тайѐрланган бўлиши талаб этилади.
Бир кунлигидан бошлаб жўжаларга таркибига 4 – 6 фоиз миқдорида ѐғи олинган сут ѐки ѐғли сут аралаштирилган омухта ем беришни бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Маъданли моддалар алмашинувининг паррандалар учун нақадар муҳимлиги инобатга олинадиган бўлса, рационда кальций ва фосфор миқдорини, айниқса жўжалар ўстиришнинг дастлабки ойида меъѐрлаштириш талаб этилади. Агар старт олди рационларига кальций ва фосфорга бой моддалар қўшилиши керак бўлса, буни рационга оҳак уни, майда заррали озуқа бўрини қўшиш орқали ҳал қилиш мумкин. Старт олди рациони таркибига кирувчи моддалар 0,5 – 1,0 мм ўлчамли зарралар кўринишида бўлиши керак. Дастлабки 2 – 3 кунда жўжаларга 1 гр/л қуюқликдаги аскорбин кислотаси қўшилган 6– 8 фоизли глюкоза ѐки шакар эритмасининг ичирилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ўтказилган илмий тадқиқотлар жўжалар организмининг ҳимоя кучи дастлабки 5 кунда анча кам бўлишини кўрсатди, шу сабабли уларга организмнинг ҳимоя кучини оширувчи воситалар бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу воситаларга энг аввало сут ачитқи бактерияларни киритиш мумкин.
Жўжаларга сув берилгандан сўнг уларга бошланғич (старт олди) ем аралашмаси берилади.
1—5 кунлик жўжаларга қуйидаги таркибдаги ем аралашмаси вариантлари тавсия этилади:

Жўжалар соғлом ва бир текис ўсиши учун мувозанатлаштирилган озуқанинг меъѐр даражасида берилаѐтганлиги катта аҳамият касб этади. Биринчи ўн кунликда жўжаларга сувда 30 дақиқа қайнатилиб пиширилган тухум ҳамда творог (сузма, чакки) берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Қайнатилган тухумни пўстлоғидан тозаланиб пичоқда майдаланиб, буғдой ѐрмаси билан аралаштирилади. Шу усулда творог ҳам жўжаларга озиқлантириш учун берилади.

Жўжаларга 5 кунлигидан бошлаб ҳафтада бир марта берилаѐтган 100 кг ем аралашмасига 1 кг эланган, катталиги 1—2 мм келадиган тош (гравий) бериш керак бўлади. Майда тош мускулли ошқозонда ем аралашмасини эзиб майдалашга ва ҳазм қилишга ѐрдам беради.

Қуйидаги жадвалда жўжаларга бериладиган озуқа меъѐри, рацион таркиби миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида берилган: 100 грамм озуқа таркибидаги энергия алмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда берилган.

Жўжаларни ўстириш даврида ҳар куни берилаѐтган ем аралашмасига 0,2 – 0,3 фоиз миқдорида ош тузи сувда эритиб, бир текисда аралаштирилиб берилади. Ем аралашмасига ҳар бир бош жўжалар учун витамин-минералли ―Ровимикс‖ ѐки бошқа қўшимчаларини 1 грамм ҳисобидан бериш яхши натижалар беради. Бошқа витаминлардан «Рекс Витал», «Чиктоник», «Чокке», «Тривит», ‘Тетравит» ва бошқаларни ҳам тавсия қилиш мумкин.
Паррандаларни витаминлар(дармондори)га бўлган талаби: 1 тонна озуқа таркибидаги А, D3 витаминлари учун миллион ИЕ(интернационал бирлик)да, қолганлари учун граммда берилган.

Тухум йўналишидаги жўжалар учун мувозанатлаштирилган ем аралашмасининг бир бошга бир кунлик тахминий меъѐрлари:

Жўжаларни ўстириш даврида бир бошга тўғри келадиган майдон, яъни ўстириш зичлигига аҳамият бериш ҳам асосий тамойиллардан ҳисобланади.
Жўжаларни полда (қалин тўшамада) ўстириш давридаги технологик параметрлари:

Жўжалар 9 ҳафталиккача жўжалар клетчатка ва маъданли(минерал) моддалари кам бўлган, протеин (оқсил) ва энергия алмашинувига бой рацион бўйича озиқлантирилиши керак. Бу даврда озиқлантириш жўжаларнинг 5 ҳафталигидаѐқ энг юқори вазнга эга бўлиши таъминлансагина, келажакда уларнинг юқори маҳсулдорликка эга бўлишига замин яратилади.
Ўсиш ва ривожланишнинг барча даврларида ҳам, айниқса дастлабки 4 ҳафта давомида рацион таркибини кескин ўзгартириш керак эмас, чунки бу организм мувозанатини бузиб, парранданинг ўсишини секинлаштиради.

Парранданинг керагидан олдин жинсий вояга етмаслиги учун 9 ҳафталигидан 16 ҳафталигигача таркиби клетчаткага бой, протеин ва алмашинувчи энергияси кам бўлган рацион бўйича озиқлантирилиши лозим. 16 ҳафталигидан тухум беришга тайѐргарлик даври бошланиб, бу даврда паррандаларни хом протеин ва кальцийга бой озуқа аралашмаси билан озиқлантириш лозим бўлади.
Тирик вазни андозавий ўлчамларга тўғри келганидан сўнггина паррандалар бир рациондан бошқасига ўтказилади.
Ёш паррандалар вазнининг андозавий меъѐрлардан юқори ѐки кам бўлиши турли хил озуқаларни бериш муддатларини ўзгартиради.

Манба: ЎЗБЕКИСТОНДА ИСТИҚБОЛЛИ ТОВУҚ КРОССЛАРИНИ ПАРВАРИШЛАШ ВА ТУХУМ–ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АСОСЛАРИ

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.