Жўжаларни боқиш бўйича тавсиялар

Паррандачилик хўжаликларини ихтисослаш даражасига қараб жўжаларни полда ёки катакларда боқиш ва парвариш қалиш усуллари қўлланилади. Бунда паррандалар полда боқиладиган бўлса, унга майдаланган хашак ёки похол тушалади. Дастлаб тушама 5-7 см қалинликда солинса, кейин уни 25-30 см гача этказилади. Шунингдек, айрим ҳолларда бу мақсадда сим турдан ясалган поллардан фойдаланса ҳам бўлади. Ҳозирги вақтда жўжаларни катакларда боқиш усули кенг қўлланилмоқда. Бундай хоналарга 4-5 мартадан ҳам кўпроқ жўжаларни жойлаш мумкин бўлади. Жўжалар учун хоналар тоза, эпйғ ва этарли даражада кенг, илиқ бўлиши лозим.
Айниқса, ҳаво салқин ва совуқ бўлса хонанинг ҳарорати паррандаларнинг ёшига қараб ўзгартирилиб турилиши талаб этилади. Жўжалар боқиладиган хоналарда ҳавонинг ўртача намлиги 65-70 фоиз атрофида бўлиши керак. Жўжаларни катакларда боқиш ва парваришлашда уларнинг ориқ ва нимжонлари юқори қаватларга, бақувват ва соғломлари остки қаватларга жойлаштирилиши лозим (24-расм).
Товуқ жўжалари бир ойлик бўлганида эркаклари урғочиларидан ажратилиб алоҳида хоналарда боқилади. Бунда насл учун қолдириладиган жўжаларни 40-60 кунлигига қадар махсус хоналарда сақлаш тавсия этилади. Гўшт учун ажратилганлари эса ўз катакларида қолдирилади.
Ўрдак ва ғоз жўжалари 15-20 кунлигига қадар катакларда, сўнгра лагер шароитида боқилади. Имкони бўлса бунинг учун кулмак ёки секин оқадиган сувлардан фойдаланиш яхши натижа беради. Айниқса, турли хил ҳашарот, итбалиқ, майда балиқлар ва сув ўтлари кўп бўлган кўлмак сувлар жуда фойдалидир.
Бройлер инглизча сўз бўлиб, қовурма жўжа деган маънони билдиради. Бройлер жўжаларини меҳнат жараёнлари тўла механизасиялаштирилган йирик хоналарда боқиш меҳнат самарадорлигини ошириш имконини беради. Бунда улар 55-60 кунлигига қадар боқилади. Ана шу даврда уларнинг вазни 1,5-1,8 кг га этиб, ҳар бир кг семириши учун 2,6-2,8 кг озиқ бирлиги сарфланади (25-расм). Ҳозирги вақтда 5 мингдан 20 минг бош жўжага мўлжалланган махсус «Бройлер-10» ва «Бройлер-20» маркали қурилма комплектлари мавжуд. Комплект қуруқ озиқ сақлашга мўлжалланган бункер, 4 ва 6 тизим (линия) учун мослаштирилган ҳаракатчан вакуумли озиқ тарқатгич, 4,5 ҳажмли суғоргичлар ва барча жараёнларни бошқариб туриш учун пулт билан жиҳозланган. Комплектга жўжаларни қўйишдан олдин хоналар яхшилаб тозаланади, дезинфекция қилинади, сўндирилган оҳак сепилади ва 5-7 см қалинликда тўшама тушалади.
Ҳар 12 та жўжа учун 1 м2 жой ажратилиб, ҳар 500 жўжа учун битта электр иситгич урнатилади. Жўжалар 20 кунлик бўулгунча деразадан тушадиган ёруғлик кифоя қилади ва 40 кунлигигача ёруғлик миқдори суткасига 16-18 соатгача камайтирилади. Бройлерларни деразаси бўлмаган хоналарда боқиш яхши натижа беради. Бунда сутка давомида оз миқдорда сунъий ёруғлик берилади. Агар ёруғлик қизил рангда бўлиб фақат охурларнинг устига ўрнатилган бўлса, жўжаларнинг семириши янада яхши бўлади (26-расм).
Бройлерлар семириши билан махсус темир катакларда қушхоналарга жўнатилади. Бу тадбир қисқа муддат ичида бажарилиш лозим, акс ҳолда, катакларда туриб қолган жўжаларнинг вазни соатига 0,34 фоиз камайиб боради. Шунинг учун бройлерларни ташишда транспорт ва барча воситалардан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Паррандачилик хўжаликларини ихтисослаш даражасига қараб жўжаларни полда ёки катакларда боқиш ва парвариш қилиш усуллари қўлланилади. Бунда паррандалар полда боқиладиган бўлса, унга майдаланган хашак ёки похол тўшалади. Дастлаб тўшама 5-7 см қалинликда солинса, кейин уни 25-30 см гача этказилади. Шунингдек айрим ҳолларда бу мақсадда сим турдан ясалган поллардан фойдаланса ҳам бўлади. Ҳозирги вақтда жўжаларни катакларда боқиш усули кенг қўлланилмоқда. Бундай хоналарга 4-5 мартадан ҳам кўпроқ жўжаларни жойлаш мумкин бўлади. Жўжалар учун хоналар тоза, ёруғ ва этарли даражада кенг, илиқ бўлиши лозим Айниқса, ҳаво салқин ва совуқ, бўлса хонанинг ҳарорати паррандаларнинг ёшига қараб ўзгартирилиб турилиши талаб этилади.
Жўжалар боқиладиган хоналарда ҳавонинг ўртача намлиги 65-70 фоиз атрофида бўлиши керак. Жўжаларни катакларда боқиш ва парваришлашда уларнинг ориқ ва нимжонлари юқори қаватларга, бақувват ва соғломлари остки қаватларга жойлаштирилиши лозим
Товуқ, жўжалари бир ойлик бўлганида эркаклари урғочиларидан ажратилиб алоҳида хоналарда боқилади
Ўрдак ва ғоз жўжалари 15-20 кунлигига қадар катакларда, сўнгра лагер шароитида боқилади. Имкони бўлса бунинг учун кўлмак ёки секин оқадиган сувлардан фойдаланиш яхши натижа беради. Айниқса, турли хил ҳашарот, итбалиқ майда балиқлар ва сув ўтлари кўп бўлган кўлмак сувлар жуда фойдалидир.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!