Курка зотлари

“Маҳаллий ўзбек” зотли курка Ўрта Осиё иқлимига мослашган зот бўлиб, кўп йиллар давомида яратилган. Патлар ранглари бўйича бир неча турлари бор: бронза ранги, оч сариқ ранг ва бошқалар. Тирик вазни унча юқори эмас: эркак курка 6–7 кг, урғочиси 3,5–4 кг бўлади. Йилига 45–50 дона тухум беради. Охирги йиллари юқори маҳсулдор курка зотлари билан чатиштириб, маҳаллий курка зоти маҳсулдорлиги оширилди: эркак куркалар 10 кг, урғочилари 6 кг. ни ташкил этади. Йилига 70 донагача тухум беради.
“Бронза Шимолий Кавказ” зотли курка 1946 йил Ставропол ўлкасида маҳаллий бронза ранг курка зотини кенг кўкракли бронза ранг куркаси билан чатиштириш орқали яратилган. Алоҳида зот сифатида 1956 йил тасдиқланди. Патлари бронза ранг, серҳаракат, ноқулай табиат шароитларига чидамли, эркак куркаларнинг тирик вазни 12–14 кг, урғочи куркаларники 6,5–8 кг. ни ташкил этади, йиллик ўртача 75–80 дона (айрим паррандалар 130 донагача) тухум беради, бир дона тухум оғирлиги 80–85 г атрофида бўлади.
“Шимолий кавказ” зотли курка Шимолий Кавказ хўжаликларида маҳаллий куркаларни кенг кўкракли бронза ранг куркалар билан чатиштириш орқали яратилган. Улар маҳаллий шароитга айниқса яйловда боқишга жуда мослашган. “Шимолий кавказ” курка зоти йилига 75–90 дона тухум беради, айрим турлари бундан ҳам кўп тухум беради.
“Оқ Шимолий Кавказ” зотли курка 1964 йил Ставропол ўлкасида маҳаллий бронза ранг курка зотини кенг кўкракли оқ ранг куркаси билан чатиштириш орқали яратилган. Алоҳида зот сифатида 1975 йил тасдиқланган. Патлари оқ ранг, эркак куркаларнинг тирик вазни 12–14 кг, урғочи куркаларники 6,5–7 кг. ни ташкил этади, йиллик ўртача 75–90 дона тухум беради, бир дона тухумнинг оғирлиги 80–85 г атрофида бўлади.
“Қора Тихоретс” зотли курка Краснодар ўлкаси Тихоретс туманида маҳаллий қора зотли куркаларнинг наслини яхшилаш орқали яратилган, қора бронза рангида жиловланади, эркак куркаларнинг тирик вазни 9,5–10 кг, урғочиси 4,5–5 кг. ни ташкил этади. Гўштга боқилган куркалар 17 ҳафталикда тирик вазни 3,2–4,4 кг. ни ташкил этади, йиллик ўртача 80–100 дона тухум беради, бир дона тухумнинг оғирлиги 80–85 г. ни ташкил этади.
“Оқ Москва” зотли курка Москва вилоятидаги “Березки” хўжалигида яратилган. Тирик вазни “Москва бронза ранги” зотидан енгил, лекин тухумни кўп беради – йилига 100 дона. Табиат ноқулайликларига чидамлилиги ва тез етилиши билан ажралиб туради.
“Бронза Москва” зотли курка тирик вазнининг оғирлиги билан ажралиб туради: 1 йиллик эркак курка 14 кг, урғочи куркалар 9 кг. га етади. Йилига 80 дона тухум беради. Патлар ранги бронза-мис ранги шуъласини бергани учун бронза рангли номини олган. “Москва” номи Москва вилояти “Березки” хўжалигида яратилганлиги учун берилган.
“Кембриж” ёки “Голланд” зотли курка патлари ранги кўкимтир-қора рангда жиловланади, жўжалари тўқ жигар ранг-кул ранг доғлари билан ажралиб туради. Бронза (мис ранг), қизил-тўқ жигар ранг, кул ранг ва оқ ранг турлари мавжуд, айрим ҳолларда дум патлари учи қора рангда бўлади.
“Бронзаранг кенг кўкракли” ёки “Бронзаранг Америка” зотли курка келиб чиқиши Америка қитъаси бўлиб, эркак куркаларнинг тирик вазни 16–19 кг, урғочилари 11 кг. гача бўлади. Бронза рангли бўлиб, сиёҳ ва пурпур ранглари билан жиловланади. Асосан курка наслини янгилаш ва насл маҳсулдорлигини ошириш учун боқилади.
“Оқ кенг кўкракли” зотли курка 1960 йили АҚШ да “Оқ Голланд” зоти билан “Бронза кенг кўкракли” зотларни чатиштириш орқали олинган, оқ рангли, кўкрагида қора бир чимдим ипсимон патлари мавжуд, йилига 90–120 дона тухум беради. Эркак куркаларнинг тирик вазни 14–17 кг, урғочи куркаларни тирик вазни 8–10 кг. ни ташкил этади.
“Қора Норфолк” ёки “Қора Испан” зотли курка курагида ва дум қисмида тўқ жигар ранг яшил ранг шуъласини жиловлантиради. Куркалар бош қисмида оқ доғлари бўлади, оёқлари қора рангда, ўрта бўйли, тирик вазни 15–18 кг. ни ташкил этади. ХВИ асрнинг бошларида Испаниядан Шарқий Англиянинг Норфолк графлигига келтирилган куркалардан яратилган.

“Хендрикс Дженетикс” номли Голландия компанияси таркибига кирувчи “Хайбрид” компанияси 1954 йилдан бошлаб куркачилик билан шугулланиб келади. Канада давлатида 22 та наслли куркачилик фермаларида селекция ишларини олиб борувчи базалари хдсобланади. Фирма курка махсулотлари буйича дунё бозорини 38 фоизини эгаллайди ва курка гуштини энг куп истеъмол килувчи Шимолий Америка давлатлари бозорининг 50 фоизини таъминлайди. Компания селекция ишларини тирик вазни билан фаркланувчи 4 та кросс йуналишида иш олиб боради. Шу кросслардан энг огири ва ишлаб чикариш самарадорлиги юкориси “Конвертер” кросси. АКШ, Канада ва Россия давлатларида энг оммабоп курка кроссларидан хисобланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!