Ломан браун зотли товуқлар ҳақида

179

Бундай зотли товуқлар биринчи бўлиб Германияда чиқарилган. Бу зотнинг чиқишининг сабаби – ҳар қандлай шароитда ҳам юқори маҳсулдорликка эга бўлиш.  Бу зотни чиқариш учун плимутрок зоти билан родайланд зоти чатиштирилган. Зотнинг Хўрозлари жигарранг рангда, товуқ  эса оқ рангда. Жўжаларининг жинсини аниқлаш ҳам бир кунлик ишдир. Товуқлар тез вазн йиғмайдилар- тухум кўтарувчиларга қаратилгани учун. Хўрозлар вазни 3.5 кг, товуқларники эса 2 кг гача етади.

Браун товуқлари (несушки)

Браун зотли паррандалар рентабел хисобланадилар, чунки кетган харажатларни келаетган тухумлар маҳсуллдорлигидан қопланади. Асосий фойдали томонлари:

  • Тухум маҳсулдорлигининг юқори даражалиги. Тухумлар катта ва жигарранг рангда бўлади. Йилига тухум қўйиши 320 тани ташкил қилади. Бир дона тухум оғирлиги ўртача 65 грамм
  • Жўжаларнинг яшаб кетиши (98%) ни ташкил қилади.
  • Қушлар тезда янги шароитга мослашадилар. Клеткаларда ҳам жуда яхши ўсишади.
  • Қушлар ўсиши 161 кун
  • Бутунлай ўсиб бўлиши 135 кун
  • Ёшликдан тухум қўйишни бошлайди 160 дан 180 кунгача
  • Яхши авлодлар қолдиради.

Салбий тарафлари:

  • Тухум қўйиш 81 хафтасида товуқларнинг тухум қўйиши кескин тушиб кетади, шундан сўнг бу товуқни гўштга қўйиш керак.
  • Бу зотларни селекция йўли билан кўпайтирилади, шунинг учун она тарафдан ўтмайди. Жўжаларни фермалардан ёки махсус станциялардан сотиб олиш керак.

Ломан барун паррандаларини озиқлантириш

куры несушки ломан браун

Аввал айтганимиздек, бу зот шароитга мослаша  олади, иқлимга жуда тез мослашиб кетади.  Парваришлашда энг асосийси- бу озиқлантиришдир. Жўжаларни эндигина сотиб олишганда уларни яримойлик карантинга қўйиб, бошланғич озуқалар дорихона ёки хайвонлар дўконида олинган озуқалар билан боқишади. Жўжалар ўсишгандан сўнг уларнинг бошланғич озуқаларини ўсиб бораетган озуқаларга алмаштирилади. Озуқага майдаланган донларни қўшиб( бутун дон ошқозонда кўп вақт ҳазм бўлади). Жўжаларга фақатгина премикс бериш тақиқланади. Бундан жўжалар касал бўлиши мумкин ёки ўлиб қолади. Агар диарея бўлиш эҳтимоли бўлса, унда сув беришни тўхтатиб гуручдан тайёрланган дамламани   берилади. Комбикорм билан озиқлантирилганда бир бош товуқга кунига 114 грамм корм берилади. Бошқатовуқлар билан солиштирганда бу анча кам. Энг яхши озуқа товуқларнинг барча ёшида – бу маккажўхори ёрмаси ҳисобланади. Рационда ҳар доим сабзавотлар ва мевалар ҳам бўлиши зарур. Парранданинг фойдали томони ўзи яхши ўтланадаи. Агарда паррандалар сеткаларда сақланса унда озуқаларга ўтлар ҳам қўшилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!