Паррандаларда учрайдиган марек касаллиги

Марек касаллиги (парранда параличи, парранда нейролимфоматози, парранда энзоотик нейроэнцефаломиелити) – юқори контагиоз ўсма (лимфопролифератив) шаклидаги, вирус этиологияли, товуқсимонлар отрядига мансуб паррандаларда ривожланувчи касаллик, уч хил йўналишда: невралгия, кўз ва ўсимта (шиш) кўринишида кечади.
Қўзғатувчиси – Heкresvirus оиласига мансуб вирус бўлиб, асосан аэроген йўли билан тарқалади.
Клиник ҳолати – инкубацион даври парранда ёшига боғлиқ бўлиб, 2 дан 16 ҳафтагача ўзгариши мумкин. Оёқ, қанот, бўйин, жиғилдон(зоб)да ривожланиб борувчи парез ва параличлар пайдо бўлади, ҳаракатлар бир-бирига номувофиқ бўлади, тўлиқ паралич бўлгунга қадар қадам ташлаши қийинлашади ва оёқ бармоқлари буралиб, тиришиб қолиш ҳолатлари кузатилади.
Даволаш ва профилактика – ўстиришга қабул қилинаётган жўжаларни бир кунлигида Марек касаллигига қарши амалдаги қўлланмага мувофиқ бир марта инкубаторда эмланади. Ҳозирги вақтда қуйидаги вакциналар қўлланилмоқда:

Марек касаллигига қарши ФС-126 штаммидан курка герпес вируси ва товуқ герпес вирусидан суюқ культураль вирусвакциналари (Курск биофабрикаси, Щелковск биокомбинати);
Марек касаллигига қарши курка герпес вируси ва товуқ герпес вируси штаммидан суюқ бивалент культураль вирусвакциналари (ВНИИЗЖ);
Вакцина Nobilis Rismavac и Nobilis: + СА126 («Интервет»);
Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакциналар: “Vectormune HVT+NDV” (Марек+Ньюкасл), “Vectormune NVT+IBD” (Марек+Гамборо), СЕВА, Франция, мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.
Тавсия этилаётган векторли вакциналар ген (ирсият фактори) инженериясининг нанотехнологияси прогрессив маҳсулоти ҳисобланади.