Нъюкасл касаллиги

Нъюкасл касаллиги (Осиё тоуни, сохта тоун) паррандалардан товук туркумига хос (товук, курка, цесарка) уткир, тез таркалувчи, септик касаллик булиб хисобланади.

Нъюкасл дунёнинг хамма китъаларида таркалган, Узбекистонда хам учрайди.

Касалликни фильтрланувчи вирус кузратади. Вирус касал паррандалар сулагида, бурнидан окадиган суюкликда, жигилдонда, ошкозон шилимшикдарида, ахлатида, конида, тухумларида ва бошка органларида хам булади. Вирус ташки мухитга касал товукнинг хамма чикиндилари билан чикарилади. Ташки мухитда вирус 2 ойгача, кишда ундан хам узок яшайди. Музлатилган парранда гуштида вирус

1-4 ой, кумилган ва чириётган гуштда 1 ой яшайди. Дезинфекцияловчи моддалар вирусни тез улдиради. Масалан, 2-3% ли ишкор, формалин, лизол ва бошкалар 10-20 дакика ичида вирусни улдиради.

Касалликнинг яширин даври 2-14 кунга, купинча 4-6 кунга тенг. Касал парранданинг иштахаси йуколади, холдан кетади, патлари хурпаяди, боши, канотлари ва думи осилиб туради, тожи ва сиргаси кукаради, харорати 43-44 С гача кутарилади. Касал парранданинг нафас олиши кийинлашиб, купрок хаво олиш учун буйнини чузиб, тушмурини очади. Йуталганда кариллагандек овоз чикаради, аксиради, бошини силкитади, тумшури ярим очик булиб, шилимшик окиб туради. Касалликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ичи кетади. Ахлати суюк, кон аралаш булади. Купинча буйни, оёклари ва думи кисман ёки бутунлай фалажланади.

Тоунга карши курашишда, аввало, хужаликка инфекция таркалишига йул куймаслик керак. Бунинг учун хужаликка келтирилган парранда 30 кун карантинда сакланиши шарт. Шу даврда паррандада касаллик аломатлари пайдо булмаса, уни фермага топшириш мумкин. Парранданинг касалга чидамлилигини ошириш учун уни кенг, ёрур, курук бинода асраш, пичанзорларда яйратиб туриш, рационга витаминли ва минерал моддали озукалар киритиш керак. Паррандахоналарни, парранда яйратиладиган жойни ва ферма асбоб-ускуналарини хамиша тоза тутиш, уларни камида бир йилда икки марта дезинфекция килиб туриш лозим. Паррандаларни кушни хужалик паррандалари билан, айникса, уларда юкумли касаллик пайдо булганда аралашишига йул куймаслик зарур.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!