Парранда чечаги касаллиги

Парранда чечаги (уй паррандаси чечаги, контагиоз эпителиома, парранда дифтерияси, парранда моллюскаси, roup, Borreliota avium, Fowl pox, Wet pox, ёлғон парда ангинаси, тери ғадир – будури) – контагиоз касаллик бўлиб, терида ўзига хос чечаклар пайдо бўлиши ва оғиз бўшлиғида шиллиқ парданинг дифтероиди, юқори нафас олиш йўллари зарарланиши ва конъюктивитлар пайдо бўлиши билан характерланади. Вирус касаллиги, бош қисмида, тожида, сирғаларида, қулоқларида экзантема ривожланишига олиб келади.

Товуқ, кабутар, курка, канарейка, бедана чечакларига бўлинади. Сувда сузувчи парранда ушбу касалликка қарши барқарорлиги билан ажралиб туради. Вирусни товуқ тухумида кўпайтириш мумкин.

Клиник ҳолат

Инкубацион даврининг узунлиги 4 – 7 кун. Иммунитетсиз парранда юқори сезгирлиги билан ажралиб туради. Инфекцияни кириш дарвозаси бўлиб бош қисмининг шиллиқ пардалари ва танасининг патсиз қисмлари ҳисобланади. Парранда организмига вирус тушгандан кейин қонда кўпайишни бошлайди ва эпителиал хўжайраларда чўкади (ўтиради). Тузалгандан кейин ҳам узоқ вақт, бир неча ҳафта вирус тарқатувчи бўлиб қолади.

Паррандани чечак билан зарарланиши

Касалликни ривожланиши вируснинг вирулентлигига боғлиқ. Касалликнинг давом этиши реконвалисценция билан бирга 3 – 4 ҳафтани ташкил қилади, айниқса секундар бактериал инфекция билан бирга. Шиллиқ пардани усти фибриноз масса билан қопланган териси дифтерик яллиғланиш шаклига ҳам ажратилади, қайсики бўғилишдан нобуд бўлишига олиб келади. Пат билан қопланмаган бош қисми терисида ва оёқ эпителиомасида  ҳам зарарланган жойлари пайдо бўлиши мумкин. Касаллик кескин тухум беришни тушиб кетиши ва организмни ориқланиши кузатилади.

Курка чечаги: бош қисми
оёқ эпителиомаси зарарланиши

Патоморфология

Ўлик ёрилганда бурун бўшлиғида, ҳиқилдоғида, трахеясида ва тери – эпителиоманинг қўшилиш жойларида дифтерик қопламалар кўринади. Чечак билан касалланган парранда ориқлаб кетишдан ва ички органларни ўзгаришидан нобуд бўлади. Зарарланган эпителиал тўқималарда бегона таначалар кўриш мумкин.

Диагностика

Дифференциал ташхис қўйишда нафас олиш органлари касалликлари, “А” гиповитаминозига текширилади.

Парранда чечаги: оёқ терисини зарарланиши
Парранда чечаги: оёқ терисини зарарланиши

Даволаш и профилактика

Паррандани фолликуляр услубда вакцинация қилинади ёки қанот пардасига тирик вакцина билан эмланади. Вакцинани вируснинг ҳаворанг штамми асосида ёки товуқнинг кучсизлантирилган штамми асосида тайёрланади. Куркаларни ҳаворанг штамми ёки товуқнинг кучсизлантирилган вируси билан фолликуласига эмлапнади, курка аттенуировланган вирус билан ҳам фолликуласига, товуқ аттенуировланган вируси билан қанот пардасига эмланади.

Манба: parrandasanoat.uz/media/utils.get_filename/2021/03/10/-_c4uFUN9.docx