Парранда гриппи

А турдаги грипп вируслари нафақат одамларда, балки баъзи хайвонлар ва паррандаларда, жумладан, товуқ, ўрдак, чўчка, от, тюлен ва китларда хам учрайди. Паррандаларни зарарлайдиган грипп вируслари «парранда (куш) гриппи» деб аталади. Баъзи паррандалар парранда гриппига у кадар мойил бўлишмасада, барча паррандалар мазкур касаллик билан зарарланишлари мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, мазкур касаллик ёввойи паррандаларда у кадар кенг тарқалмасада ва оғир кечмаса-да, хонаки паррандаларда у анча оғир эпидемик холатларни келтириб чикаради.

А грипп вирусининг табиатда энг кўп таркалган 24 хили мавжуд: H1N1, H2N2, H2N3, H3N2, H3N8, H4N2, H4N4, H4N6, H4N8, H5N1, H5N2, H5N9, H6N1, H6N2, H6N5, H6N9, H7N1, H7N2, H7N3, H7N7, H9N2, H9N8, H10N7, H11N9.

Паррандаларда гриппнинг аломатлари кўзга ташланмаслиги ёки бу аломатлар махсулдорликнинг пасайишида кўриниши мумкин. Шунинг билан бирга парранда гриппининг аломатлари нафас олиш тизими касалликлари аломатлари сингари куринишда кўзга ташланиши хам мумкин. Баъзан юқори патоген холатларда касаллик яшин тезлигида ривожланиб, парранда киска муддатда хеч кандай аломатларсиз нобуд булади.

Касалликдан химояланишнинг ягона ишончли йули барча касалланган паррандаларни зудлик билан йукотишдир. Касалликка карши бир канча вакциналар мавжуд, аммо улардан фойдаланиш иқтисодий томондан хар доим хам тўғри ечим бўлавермайди.

Вируслар кескин даражадаги музлатишга чидамли булишса-да, юкори хароратга чидамсиздир. Шу боис касалланган паррандаларнинг гўшти яхшилаб кайна-тилганда ёки етарлича ковурилганда уни бемалол истеъмол килиш мумкин.