ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ПАРРАНДАЛАРИНИНГ ЗОТЛАРИ, ЗОТ ГУРУҲЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАВСИФИ

Дунйода ҳозир 100 дан ортиқ товуқлар зоти, 20 ўрдак ва курка ҳамда 40 та гъоз зотлари бор. Республикамизда ҳам тарқалган товуқ ва бошқа Қишлоқ хўжалик парранда зотлари иссиқ иқлим шароитига мослаштирилган Леггорн, рус оқ товугъи Корниш, плимутрок ва бошқа зотлар шимолий кавказ куркаси шишасимон ўрдаклари бор.

Мамлакатимизда 4 тухум йўналишадаги товуқлар, 5 гўшт йўналишдаги, 17 гўшт-тухум, 11 ўрдак, 18 гъоз, 16 курка зотлари кўпайтирилмоқда. Кўп сонли парранда зотларини қўлга ўргатилиши натижасида турли шароитларда ёввойи турлари яратилди. Зот яратиш жараёни ҳозирги вақтгача давом этиб, уни истаган белгиларига йўналтириб, такомиллаштириб борилмоқда. Янги парранда зотини яратишда шаклланиш жараёнидан олдин зот гуруҳларини яратиш, баҳолаш орқали бўлади, товуқ зотлари тухум-гўшт, гўшт-тухум, урушқоқ ва безатиш турдаги паррандаларга бўлинади. Ҳозирги вақтда урушкоқ ва безатишга мўлжалланган товуқларни кўпайтириш камроқ миқдорда кўпайтирилади.

Тухум йўналишдаги товуқлар зоти. Бу товуқларни урчитишдан асосий мақсад тухум олишдир. Шунинг учун хўжалик асосий фойдали белгилари товуқдан кўп тухум олишдир. Товуқнинг қанча тирик массаси кам бўлса, тухум ишлаб чиқаришига кам озиқа сарфланади. Бир хил маҳсулот берса ҳам, тухум йўналишидаги товуқларда жинсий етилиш олдинроқ бўлади ва узоқ тўхтамай тухум беради.

Оқ Леггорн – товугъи дунё бўйича кўп тухум берувчи, кўп тарқалган товуқдир. Бу товуқ зоти 19 асрда АКШда Италиядан келтирилган маҳаллий паррандани чатиштириш йўли билан яратилган. Бу товуқ зотининг ташқи тана тузилиши қуйидагича: боши ўртача, пати баргсимон, қулоқ супраси оқ ва жигарранг. Кўкраги яхши ривожланган, юмалоқ, ичига кирган. Гавдаси чўзилган, пати зич қўйилган, қанотлари кенг, гавдаси зич жойлашган, думи кўтарилган. Хўрозларда ривожланган бошоқлари бор, тумшугъи, бармоқлари, оёқлари сариқ рангда. Парранда шароитга яхши мослашади. Тез етилувчан ва тухумдан яхши бола очиб чиқади. Жўжалари тез ўсиб, пат билан қопланади. Паррандаларни оқ ранглисидан ташқари, қора, ҳаво-ранг, ранглилари ҳам учрайди. Хўрозлари ўртача 2,7 кг, товуқлари 1,8-2,0 кг. Тухум бериши 1 йилда 220-240 дона, огъирлиги 57-60 гр бўлади. Тухум пўстлогъи оқ, инкубасияга қўйиш сифати юқори бўлади. Тухумни оталаниши 95%га якин, жўжа очиб чиқиши 80%. Мамлактимизга Леггорн товуқларини биринчи марта АҚШдан ва Англиядан 1925 йилда келтирилган. 1962-1968 йилларда ихтисослаштирилган линия ва юқори махсулдорлик товуқларнинг кросслари Канада, Голландия, Германия ва Япониядан келтирилган.

Рус оқ товугъи таниқли зотдир. Бу товуқ зотини яратиш 1920 йилларда бошланган. Леггорн товуқ зоти маҳаллий товуқ зоти билан чатиштирилган. Бу товуқнинг ўзи билан чатиштириш учун энг йирик маҳсулдор товуқдан урчитишда фойдаланилган. Бу зотнинг ташқи тана тузилишида тухум йўналишига таалукли хусусиятлар мавжуд. Пати оқ, зич, тумшугъи ва оёклари сариқ рангда, яхши ривожланган.

Тожи баргсимон шаклда, кўп тухум берувчи товуқларда шундай бўлади. Хўрози 3 кг, товуқлари 2 кг. Тухум бериши бир йилда 200 дона, ундан ҳам кўпроқ бериши мумкин. Тухумнинг ўртача огъирлиги 60 гр, пўстоги оқ, қаттиқ бўлади. Тухумни инкубасияга қўйиш сифати яхши. Тухумнинг оталаниши 92-97 %. Жўжа очиб чиқиши 80-86%. Жўжалари тез ўсади ва пат билан копланади. Жинсий етилиш 5 ойликдан бошланади.

Рус оқ товуқларидан юқори маҳсулдорли линиялар, кросслар, дурагай авлодлар олишда асосий ирсий зот сифатида фойдаланилади.

Ню-Гемпшир. Бу товуқ зоти Америка қўшма штатида яратилган. Ню-Гемпшир товуқ зотининг гавдаси чўзинчоқ ва кенг, тожиси баргсимон тик турувчи, кўкраги ичига кирган, кенг, оёқлари йўгъон, пати ялтироқ – сариқ, қанот ва бошқарув патлари анча қорароқ, ёли қора, оёқлари, тумшугъи сариқ. Товуқлари 2,7 кг, хўрози 3,5 кг, тухумдорлиги 200 дона ва ундан кўпроқ. Ню-Гемпшир билан Леггорнни ўзаро чатиштириб дурагай авлодлардан кўп тухум олинади. Ню-Гемпшир зотли товуқлардан янги зотдор товуқ зоти яратишда ҳам фойдаланилади.

Ереван товугъи. Армениянинг маҳаллий зот товугъини род-айланд ва австралорп товугъи билан чатиштирилиб, гала орасида танлаш ва саралаш орқали олинган янги авлодни ўзи билан урчитиб иссиқ ва қуруқ иқлим шароитига мослаштирилган. Бу парранданинг гавда тузилиши яхши ривожланган. Патининг ранги қизил қора ёки қора сариқ, айниқса, ёли сариқ бўлади. Товугъиниг огъирлиги 2,3 кг, хўрози 3,2 кг, тухум бериши 200-донадан кўпроқ, тухум огъирлиги 57-60 гр.

Москва товуқлари. Бу товуқ зоти гуруҳини Темирязев Қишлоқ хўжалик академиясининг олимлари яратган. Бунда чатиштириш қўлланилиб, қўнгъир рангли юрлов, леггорн ва ню-гемпшир зотлари ўзаро чатиштирилган. Сўнгра олинган авлодини ўз-ўзи билан яхши озуқлантириш, сақлаш шароитини яхшилаб исталган маҳсулот олиш учун иш олиб борилган. Москва товуқлариниг гавдаси узун, боши чуқур ва кенг, тожиси баргсимон тўгъри турувчи; кўкраги ичига кирган, бели узун, кенг ва тўгъри. Патининг ранги қора ёки қора-сариқ. Хўрозларда сариқ-қўнгъир патлари елкасида, бел орасида бўлади. Товуқлари 2,2-2,4 кг, хўрозлари 3,5-3,6 кг, тухумдорлиги 200 дона, алоҳида линияларда 220 донадан ҳам кўпроқ. Тухум огъирлиги 60-62 гр. Тухумнинг пўстлогъи сариқ. Москва товуқларидан линиялараро чатиштиришда рус оқ ва леггорн товуқларидан фойдаланилади. Дурагай паррандаларнинг тухуми 240 донадан кўпроқ, яхшилари 300 донагача тухум беради.

Юрлов зотли товуқ Курский, Орлов ўлкаларининг деҳқонлари томонидан яратилган, бунда маҳаллий зотли товуқларни уришқоқ хўрозлар билан чатиштирилган.

Юрлов товугъи йирик, гавдаси катта, кўкраги кенг, олдига чиққан, айниқса, хўрозларда. Мускули, кўкраги, оёклари, бўйни яхши ривожланган. Боши кенг ва чуқур, тумшугъи қисқа пастга кайрилган. Тожи унча катта эмас. Бўйни қалин, бели кенг, қанотлари катта эмас. Пати зич, ҳар хил кумуш, қизил, оқ, малла рангли бўлади. Юрлов товуқлари маҳаллий шароитга жуда яхши мослашган. Товуқлари 2,5-3 кг, хўрозлари 3,5-4 кг, тухумдорлиги 120-150 дона, тухумни кўп берадиганлари 230 донагача беради. Маҳаллий зотли товуқлари ҳалигача яхши ўрганилмаган.

Пекин ўрдаклари гўшт йўналишида бўлиб, бундан 300 йил олдин Хитойда яратилган. Парранданинг гавдаси йирик, узун, тумшугъи қайрилган, ўртача катталикда, бели кенг, қанотлари кичик, оёқлари баланд эмас. Ургъочиси 3-3,5 кг, эркаги 3,5-4,0 кг, тухум бериши 98-120 дона, огъирлиги 90 гр. Жўжалари тез ўсади, 45-50 кунда тирик огъирлиги 2,2-2,8 кгга етади.

Гъоз зоти ва гъоз гуруҳлари. Холмагор гъоз зоти Россиянинг марказий қора тупроқ зоналарида маҳаллий оқ рангли гъозларни Хитой гъозлари билан чатиштириб, яратилган. Танасининг ранги оқ, сариқ бўлади. Катта ёшли ургъочиларнинг тирик вазни 7-8 кг, эркаги 8-10 кг, тухум бериши 35-40 дона, огъирлиги 180-220 гр келади.

Курка энг қадимги хонакилаштирилган паррандалардан бири бўлиб, биринчи марта Мексикаликлар томонидан қўлга ўрнатилган. Европага эса ХВИ асрда олиб келинган. Кейинчалик табиий танлаш ва чатиштириш йўли билан бу парранданинг маҳаллий шароитга, айниқса, сермаҳсул бўлган хилма хил зотлари етиштирилган.

Шимолий кавказ куркалари. Куркаларнинг бу зоти Ставропол ўлкасининг Георгиевский раёнидаги хўжаликларда маҳаллий куркаларни кенг тўшли, бронзасимон эркак куркалар билан чатиштириш йўли билан вужудга келтирилган ва кейинчалик иккинчи бўгъин куркалари ўз ичида урчитиб кўпайтирилган. Ургъочи куркаларнинг тирик вазни бир йилда 6-7 кг, эркаклари 12-13 кгга етади, 60-70 дона тухум беради.

Ўзбекистон куркалари маҳаллий сариқ, бронза ранг ва кулранг куркалар тарқалган. Улар Самарқанд, Кашқадарё, Сурхандарё, Бухоро, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпогъистонда кўп урчитилади. Сесарка (товуқлар туркумига мансуб парранда) уларни асосан гўшт олиш учун кўпайтирилади, гўшти мазали бўлади. Мамлакатимизга ХВИИИ асрда безовчи парранда сифатида келтирилган. Ҳозирги вақтда уларнинг уч хили бор. Загорский, оқ кўкракли ва кремовий. Гавдаси узун, текис. Боши шохсимон ҳаворанг, оқ рангли. Эркаги ургъочисидан огъирлиги билан фарқ қилади, 1,7-2,0 кг. Болалари тез ўсади 70-77 кунда 1,2-1,3 кг бўлади. 1 кг ўсишга 3,0-3,5 кг омихта ем сарфланади. Тухум бериши 90-100 та, огъирлиги 42-40 гр.

Бедана тез етилувчан парранда. Уларни гўшт ва тухум олиш учун урчитилади. Япон беданалари барча мамлакатларда кўпайтирилади. Гавдаси узун, думи, қаноти қисқа, оёқлари ўртача. Улар қафасда яхши сақланади. Катталари 120-140 гр. Тухум бериши 250-300 дона, огъирлиги 10-12 гр. Икки ойликда гўшт олиш учун сўйилади.

Кабутарлар гўштдор парранда. Асосан уларни гўшт олиш учун урчитилади. Кинг деган зоти бўлиб, катталари 600-700 гр, эркаги эса 900 гр келади. Ҳар бир кабутардан бир йилда 15-16 бош ёш кабутарлар олинади, улар 6 ойда 600-700 гр вазнга етади ва гўшт учун сўйилади.

 

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!