Паррандаларда учрайдиган ньюкасл касаллиги, даволаш ва профилактика чоралари

Ньюкасл касаллиги (НК, Псевдочума) – юқори тезликда тарқалувчи паррандаларнинг вирус касаллиги, респиратор, висцерал органларини, марказий асаб системасини зарарловчи ва маҳсулдорликни пасайиб кетиши ва ҳалок бўлиши билан якунланувчи ўта юқумли касалликдир.
Қўзғатувчиси – парамиксовирус гуруҳига кирувчи РНК – сақловчи вирус. Парранда аэрозол (ҳаво орқали) ёки перорал (оғиз орқали) зарарланиши мумкин.
Клиник ҳолати – инкубацион даври қисқа – 4 кун. Касалланган парранда тушкун, ҳаракатсиз, ташқи таъсирга жавоб қайтармайди. Бошидаги териси қон айланишининг бузилиши натижасида кўкариб қолади, бурун тешикларидан шиллиқ сув ажралиб чиқа бошлайди, ахлати суюқ, яшил ёки сариқ рангда, айрим ҳолларда қон аралаш бўлади. Нерв – фалажга оид белги (симптом) лари ривожланади.
Даволаш ва профилактика – ушбу касалликнинг самарали даволаш йўли йўқ бўлгани билан технологик жараённинг асосий усули ҳисобланган касалликка мойил бўлган паррандада ишончли иммунитет ҳосил қилувчи эмлаш усуллари кенг қўлланилади.
Ньюкасл касаллигининг олдини олиш мақсадида махсус лентоген вирус штамми мавжуд бўлган тирик вакциналар, инактивланган ва комбинацияланган вакциналардан фойдаланилади. Асосан “В1”, “Н”, “Бор – 74”, “Ла – Сота” номли вакцина штаммлари қўлланилади. Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина: “Vectormune HVT+NDV” (Марек+Ньюкасл), СЕВА, Франция, мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.

Манба: «ТУХУМ ЙЎНАЛИШИДАГИ ЖЎЖАЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР» Республика “Parrandasanoat” уюшмаси