Паррандаларда учрайдиган каннибализм касаллиги ва уни даволаш чоралари

КАННИБАЛИЗМ (бир — бирини чўкиш) паррандаларнинг бир -бирининг терисини, сирга ва тожларини, клоакасини чукиши билан тавсифланади. Асосан, товуқлар тухум беришнинг кучайган фазасида, ёш жужалар жадал усиш даврида (25 — 60 кунлигида) касалланади. Рационда хайвонот олами озикаларининг ортикчалиги, аминокислоталар (метионин, лизин, цистин), кальций, олтингугурт, кобальт, марганец, йод, ош тузининг етишмаслиги, паррандаларни зич caқланши, сувнииг танқислиги, стресс омиллар: ёругликнинг ортикчалиги (7-8 соатдан кўп) ёки узок муддат қоронги жойда саклаш, травмалар окибатида паррандалар танасидан кон окиши паррандаларнинг бир — бирини чуқишига сабаб бўлиши мумкин.

Белгилари. Аввалига юпқа пўчокли тухум бериш ва тухумларни чуқиш холлари кузатилади, кейинчалик паррандалар бир – бирининг  патлари, кўзи, жарохатланган жойлари, клоакасини чукий бошлайди. Касаллик ерда бокилганда оммавий тус олади.

Олдини олиш. Рациондаги оқсиллар микдорига эътибор берилади, рацион турининг тез узгаришига йул куймаслик, паррандаларнинг витаминлар ва минерал моддаларга бўлган эҳтиёжни қондириш, рационда ўртача бир бошга 0,2 — 0,3 г олтингугурт, 2 — 10 мг марганец сульфат бўлишини таъминлаш лозим. Оқ лампаларнинг ўрнига кизил лампалар ўрнатилади.

 

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!