ПАРРАНДАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ПРЕТИНОЛ ЕТИШМОВЧИЛИГИ (А — гиповитаминози) КАСАЛЛИГИ

90

МОДДА АЛМАШИНУВИ БУЗИЛИШИ КАСАЛЛИКЛАРИДАН БИРИ  ПАРРАНДАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ПРЕТИНОЛ  ЕТИШМОВЧИЛИГИ (А — гиповитаминози) КАСАЛЛИГИДИР

— кўпинча тухумдан чиққан ёш жўжаларда ва бройлерларни гўштга боқиш даврида учрайди.

Белгилари. Клиник белгилар аста — секин ривожланиб боради, аввалига тож ва сиргаларнинг оқариши, кейинчалик кўкариши, умумий ҳолсизланиш белгилари. иштаханинг пасайиши, ўсишдан қолиш, ариқлаш, терининг юпқалашиши, конъюктивит, патларнинг хурпайиши, нафас ва ҳазм тизимларининг жарохатланиши белгилари (бурун тешикларидан зардобли катарал оқмалар оқиши. ларинготрахеит, жигилдон, ошқозон, ичаклар ва клоаканинг яллигланиши) кузатилади. Тил ва томоқнинг сарғич — оқимтир масса билан копланиши, нерв фаолиятининг бузилиши белгилари (буйиннинг буралиб қолиши, фалажи), она товукларда тухум беришнинг, тухум таркибидаги ретинол ва каротиноидларнинг кескин камайиши характерли бўлади.

Даволаш. Касалликнинг сабаблари йукотилади. Рационга кук озиқалар, ўт уни ёки ретинол сақдовчи  препаратлар киритилади. Ретинолнинг даволовчи дозалари профилактик дозасидан 3-5 марта кўп бўлиб, даволаш 2-3 хафта давом этади.

Олдини олиш тадбирлари. Паррандалар рациони ретинол ва каротиноидлар билан етарлича таъминланади. Инкубацияга қўйиладиган тухумларнинг таркибида А витаминининг микдори меъёрлар даражасида булиши лозим. Паррандалар учун каротиннинг асосий манбаси ўт унлари хисобланади. Уларнинг рациондаги микдори 7 — 8% ни ташкил этиши керак.

Паррандаларнинг ретинолга булган суткалик эхтиёжи катта товукларда 2 — 3; 1 ойгача булган жужаларда — 0.3; 1 — 2 ойлик жужаларда — 0,8; 2-5 ойлик жужаларда — 3,5: ўрдакларда -3,5 ҲБ ни ташкил этади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!