Паррандаларнинг ёшини аниқлаш

1. Паррандаларнинг ёшини белгилашда унинг инкубасиядан очиб чиққан куни оёғидаги қўйилган халқа ёки қанот номерлари орқали аниқланади. 2. Экстерри бўйича пихининг (шпора) узунлигига қараб аниқлаш мумкин: зотига қараб 1 ёшда пихи 1 см, бир йилда 1-2 см ўсади. Жўжаларнинг ёши патларининг ривожланиши билан ҳам аниқланади. Тез етилувчан зотларда 8 ҳафталикда ҳаракатланувчи патлар думигача етиб боради.
Тўртинчи хафтани охири бешинчи ҳафта бошланишида ювенал пат ташлаш бошланади. Биринчи галда қанотнинг энг ташқи томонидаги пат тушади, кейинги пат ҳар 7-8 кунда тушади. Кеч етилувчи зотда пат ташлаш кеч бошланади ва кўп вақт давом этади. Биринчи пати 6 ҳафталикда тушади. Кейингиси ҳар 10-12 кун навбат билан туша бошлайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!