Қишлоқ хўжалик паррандаларининг маҳсулдорлиги

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ПАРРАНДАЛАРИНИНГ МАҲСУЛДОРЛИГИ
Қишлоқ хўжалиги паррандаларининг барча турларидан одамларнинг кундалик ҳаёти учун энг зарур бўлган тухум, парранда гўшти ҳамда бир қанча қўшимча маҳсулотлар олинади.
Товуқ тухуми таркибида ҳаёт учун керакли тўйимли, биологик фаол моддалар оқсил, 12-13%, 12% ёгъ, 1% карбонсувлар сақланади. Тухум оқсилида одам томонидан 96-98% ҳазм бўладиган аминокислоталар сақланади. Тухумда 20 хил минерал моддалар, витаминлар, рибофловин ва пантотен кислоталари сақланади.
Тухум табиий тайёр ҳолда олинадиган маҳсулот. Тухумнинг пўстлогъи инкубасияга қўйиш, узоқ масофаларга олиб кетиш ва узоқ вақт сақлашни таъминлайди. Паррандаларнинг гўшти енгил ҳазм бўлувчи, юқори тўйимли маҳсулот. Бройлер жўжасининг оқ гўштида 20% дан ортиқ тўла қимматли оқсиллар 1-2%дан ёгъ бўлиб таркибида холестирин моддаси бўлмайди.
Паррандачиликда бройлер гўшти етиштириш саноати кейинги вақтларда кенг ривожланмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу соҳани ривожлантиришга кейинга вақтларда анча эътибор берилмоқда. Паррандаларнинг тухум маҳсулдорлиги энг сифатли маҳсулот бўлиб, парранданинг физиологик ҳолатини кўпайиш органлар ситемаси фаолиятига богълиқлигини кўрсатади.
Агар товуқ 24 соатда тухум тугъса, унда товуқлар ҳар куни тухум тугъади, агар ундан кўп вақт сарфланса унда товуқ дам олади. Масалан: товуқнинг жинсий хужайраси тухумдонда 28 соатда тухум пайдо бўлса ёки шаклланса, кейинги кунлар 8,12,16 кунлари тугъади, кейин эса дам олади. 1-2 кун дам олиб сўнг яна бир неча кун тухум беради. Вақт ўтиши даврида товуқлар маълум миқдорда тухумни давомли, берса, уни тухум бериш цикли дейилади.
Цикл (давр) қисқа ёки узун бўлиши мумкин. 10-15 кун тухум берса узун, 2-4 кун тухум берса қисқа бўлади, агар давр ичида тухум тугъмаса уни интервал дам олиш куни дейилади. Тухумдорликнинг биологик даврига бир неча омиллар таъсир этади: зоти, парранданинг алоҳида белгилари, ҳаво иссиқлиги, ёругъликнинг давомийлиги, озуқлантириш ва сақлаш. Биологик давр олдин ёки кейин бошланиши, давом этиши мумкин. Товуқларда 10-12 ой, ўрдак, курка ва гъозларда товуқларга нисбатан қисқа бўлиб, кун фаслларни ўз ичига олади.
Тухумдорликни узун биологик даври кўп тухум берувчи товуқларга хос, улар давомли тухум беради. Ёш макиён товуқларда биологик давр тухумдорлиги жинсий етилиш вақтига тўгъри келади. Жинсий етилувчанлик насл қолдириш белгиси бўлиб, уни парранданинг ёши биринчи тухумга кириши билан аниқланади. Товуқларнинг жинсий етилиши 120-180 кунга, товуқлар, куркалар 180-250 кун, ўрдак ва гъозлар 200-300 кунда тухум беради. Товуқлар тухумининг огъирлиги 55-65 гр, куркаларники 80-90 гр, ўрдакларники 70-85 гр, гъозларники 130-180 гр, сесаркалар тухумининг огъирлиги эса 38-48 гр бўлади. Умр бўйи тухум қиладиган паррандалар алоҳида аҳамиятга эга. Аксари ҳаётининг дастлабки йилида кўп тухум қиладиган товуқлар бу хусусиятини кейинги йилларда ҳам сақлаб колади. Тухум йўналишидаги зотли товуқларнинг йиллик тухумдорлиги уч ой давомида, йилликда ва ҳамма даврдаги тухум беришини ҳисобланади. Ёш макиён товуқлар эрта тухумга кирса кичик тухум қилади кўп вақтга чўзилмай тухтайди. Агар бир йилда яхши наслдор товуқлар 280-300 дона тухум берса, уни чидамли тухум бериш деб ҳисобланади. Курк бўлувчи товуқларнинг тухум бериши чидамсиз бўлади, курк бўлганда, патини ташлаганда тухум бермайди. Тухумдорлик насл белгиси бўлиб ота-она томонидан авлодларга берилади. Озуқлантириш шароити, сақлаш ҳамда зот яратишдаги наслчилик ишларини олиб бориш билан унинг тухумдорлигини кўпайтириш мумкин.
Оталанган парранда тухуми янги авлод бошланиши, давом этишидир. Озиқ-овқат учун истеъмол қилинадиган тухум ишлаб чиқаришда хўроз сақланилмайди. Озиқа кам сарфланади. Тухумни шакли, огъирлиги ва бошқа кўрсаткичлари парранданинг ирсият белгиларига богълиқ ҳамда унинг тури, зоти, ёши, озиқланиш шароити ва сақлашга богълиқ.
Тухумнинг пўстлогъи пўстлоқ ости қавати, оқсили, саригъи ҳамда ўртасида латебра қавати сариқ қисмида жойлашган. Тухум пўстлогъининг ранги ҳар хил турдаги паррандаларда пигмент моддаси, қондаги гемоглобин билан богълиқ. Тухум таркибида 73,6% сув, 12,8% оқсил, ёгълар 11,8%, корбонсувлар 1,0% ҳамда оқсилсиз моддалар 0,8% ташкил этади. 100 гр пўстлоқсиз тухум таркибида аминокислоталардан: аргинин 0,80г, валин 0,98г, систудин 0,32г, изолейсин 0,84г, лизин 0,82г, систин 0,26г ва бошқа 23 хил аминокислоталар ҳар хил миқдорда сақланади.
Паррандаларнинг гўшт махсулдорлигини ҳарактерлайдиган омиллар қуйидагилар: тирик вазни, ўсиш тезлиги, патланиш тезлиги, ҳар бир она товуқдан олинган жўжа, семириш сифатлари, паррандаларнинг гўштдорлиги ва бошқалар. Паррандаларнинг ҳар хил турлари ва зотлари турлича тезликда ўсади. Ёш жўжаларни семиртириш охиридаги огъир келиши, уларнинг гўштдорлигини белгилайдиган омиллардан биридир. Жўжа гўшти товуқ гўштига қараганда анча афзал. Ёш паррандалар тез ўсиши туфайли, уларнинг семириш таннархи арзонга тушади. Гўшт етиштиришга мўлжалланган ҳамма хўжаликларда жўжалар гўштга топширилади. Жўжалар 63-70 кун тез боқилганда тирик вазни 1,6-1,7кг, ўрдак болалари 55-60 кунликда 2 кг, гъоз болалари 65-70 кунда 4,5 кг, 4 ойлик курка болалари эса 4 кг бўлади. паррандаларни семиртириш сифатлари унинг ўсиш тезлигига, озиқа эвазига берадиган махсулотига, қилган гўштнинг сифатига қараб баҳоланади.
Паррандаларнинг гўшти ўзининг озиқавий қиймати, мазаси, биологик қиммати ва енгил ҳазм бўлиш белгилари, организмда ҳазм бўлиш жиҳатидан қимматли озуқадир. Гўштнинг сифати унинг тури, маҳсулот йўналиши, зоти, парранданинг ёши ҳамда ташқи муҳитда сақлаш шароитларига богълиқ.
Гўштининг сифатига ёгънинг кислоталиги, расион таркибига ўсимлик ва ҳайвонот ёгъларини қўшилиши таъсир этади. Бройлер жўжаларини катакларда парвариш қилганда, уларни ерда сақлашга нисбатан ёгъли гўшт олинади. Истеъмол қиладиган қисмларга жўжа териси, ички ёгъи, жигар, ўпка, юрак, буйрак, мускул, ошқозони киради. Истеъмол қилмайдиган қисмига суяги, томогъидаги гўшти, талогъи ва бошқа қисмлари киради. Гўштнинг биологик қиммати оқсилларнинг сақланиши билан аниқланади.
Паррандалардан олинган маҳсулотларни қайта ишлашдан, масалан, тухум пўстлогъини паррандаларга озиқа сифатида берилади. Бундан ташқари тухумнинг оқсили ва саригъидан одамларнинг ҳар хил касалликларини даволашда, хусусан, шамоллашда ишлатилади. Паррандаларни сўйганда уларнинг жигаридан, патидан, қонидан, суягидан, тезагидан компост тайёрланади.
Парранда маҳсулотлари патидан ҳар хил енгил саноатида болиш тайёрлашда фойдаланилади. Бундан ташқари парранда гўнги ернинг ҳосилдорлигини оширади. Унинг кимёвий таркибида 34,5-48,3% қуруқ модда, кул 14-40%, хом ёгъ 2,9-4,5%, азотсиз экстрактив моддалар 46-48% бўлади. Ўртача бир бош товуқ бир кунда 175-189 гўнг ажратади, гўштдор товуқлар 276-300 гр, куркалар 450-гр, ўрдак 423 гр, гъозлар 594 гр гўнг ажратади.