Қишлоқ хўжалик паррандаларининг экстерери

Паррандаларни экстеръри нима? Паррандаларни экстерерига қараб унинг аниқ махсулдорлигини билиш қийин, лекин уни кўриб, тухум бериши ёки бермаслигини билиш мумкин. Шу сабабли, экстерерни ўрганиш паррандаларни танлашда наслчилик ва саноат парранда фермаларида амалий аҳамиятга эга.

Паррандаларнинг баъзи бир экстерер белгилари йилнинг фаслига боғлиқ ўзгаради. Бундан озиқлантириш, сақлаш, физиологик холатларига боғлиқдир. Кўпроқ экстерер белгиларининг ўзгариши кўпайиш органларининг вазифалари орқали ўзгариб боради. Масалан, товуқларни тухум қўйиш вақтида тирик вазни, тухумдон ҳажми, тухум йўли ва овқат ҳазм қилиш органлари катталашади ёки кенгайиб боради. Шунинг учун доимо тухум берувчи товуқларнинг қорни катта юмшоқ қўймич суяклар охири чўзилувчан, қориндаги суяклар билан қўймич суяклар орасидаги масофа узаяди. Масалан: қўймич суяклар орасидаги масофа тухум берувчи товуқларда ўрдакда 3-4 бармоқга тўғри келиб, 5см бўлади. Курка, ғозларда 5 бармоқга тенг бўлиб, 9 см бўлади. Тухум бермайдиган паррандаларда қўймич суяк бир-бирига якинлашиб 1-2 бармоқга тенг бўлиб, 2-3смни ташкил этади.

Паррандалар танасининг кўз, тумшуғ ва оёқ қисмларини кўриб, тухум бериш тезлиги аниқланади. Тухум бериш тамом бўлса, терининг пигментаси тикланади. Тананинг ҳолатига қараб товуқларнинг тухум бериши аниқланади. Товуқларда тухум бериш бошланиш олдидан танаси кенгаяди, тухум бериш тўхтаса, қизил тожи оқариб қаттиқ бўлиб қолади.

Паррандалар патининг ранги бошқа экстерер белгиларига қараб, ҳар бир парранда турининг қайси зотга мансублигини аниқлаш мумкин. Патнинг холати,  ялтироқлиги, зичлигига қараб соғломлигини билиш мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!