Рус оқ товуғи ҳақида

Товуқларнинг Рус оқ зоти Леггорн товуқларни маҳаллий зот билан чатиштириб,
вазни, серпуштлилиги ва ҳаётчанлигини ошириш натижасида яратилган . Уюксак
даражада ҳаётчан, маҳсулдорлиги бўйича эса аждодларидан анча юқорида туради.
Наслчилик ферма ва хўжаликларда боқилаётган Рус оқ товуқдари йил мобайнида 200 ва ундан ҳам кўп, элита гурухдари 230-250 дона тухум беради. Товуқдарнинг ўртача вазни 1,8-2,1 кг, хўрозлари 2,8-3,1 кг.га етади. Тухумнинг ўртача вазни 58-62 гр. Жўжа товуқлар 173-176 кунлигида, барвақт етилганлари 142-145 кунлигида тухум қила бошлайди. Рус оқ товуғи жўжалари тез ўсади. Боқиб семиртирилган катта ёшдаги парранда гўштдор бўлади.