Сариғи иккита тухум, бу зотми ёки хусусият

Бугунги кунда савдода ичида сариғи иккита тухумни тез-тез учратиш мумкин, албатта бундай тухумни кўрган одамда -бу бошқача зот товуқ бўлса керак ёки уни бошқача боқишса керак деган савол туғилади. Келинг шу хақда қизиққанларга тушунча берсак.

Бу ютуқми ёки камчиликми?

Бундай холатни ютуқ деб бўлмайди, товуқхонасидан бундай тухум чиққан паррандабоқар сергак тортиши керак, албатта бу юқумли касаллик эмас, бу тухумни таомга ишлатиш мумкин, лекин бу холат кўпроқ ютуққа эмас, камчиликка киради.

Ичида сариғи иккита тухум бошқа тухумларга ўхшаш бўлади, лекин улардан деярли икки баравар катта ва икки баравар оғир бўлади, уларни вазни 120 граммгача боради ва чаққанда албатта ичидан иккита тухумни сариғи чиқади. Айримларини ичида қон доғлари бўлиши мумкин. Тухумни ичидан қон доначалари чиқдими, демак тавуқни танасида турли касалликлар борлигидан далолат беради.

Бундай тухумларни янг катта камчилиги, уларда эмбрион ривожланмайди, вахоланки умуман жўжа очилмайди. Агар бундай тухумдан жўжа очилганда

Сариғи иккита тухумларни пайдо бўлиш сабаби

Бу холатни асосий сабаби, товуқларни айримлари қарий бошлаганида ички физиологик холати ўзгаради, ёшлигида махсулдор бўлган товуқларда бу холат кўпроқ кузатилади. Чунки, бундай товуқлар сурункали тухум қўйиб келган ва қариган чоғида танасидаги тухум ишлаб чиқариш механизми сусая бошлайди, натижада шундай патологиялар пайдо бўлади. Агар бу қари товуқларни тухумидан жўжа очирмоқчи бўлмасангиз, уларни шўрвага босишни хохламасангиз, уларни бемалол боқиб юришингиз мумкин сариғи иккита тухум қўядиган товуқлар бу оддий товуқлардир!

Яна бир сабаби, ёш товуқлар энди тухум қўйишни бошлаётган пайтида организмни гормонал ишлашини бузилишидан келиб чиқади. Балоғотга етган товуқларни хаёт фаолияти ўзгаради: кунни суньий узайтирилиши, озиқлантиришни кучайиши, озуқада премиксларни миқдори. Шу сабабли овуляция пайтида нуқсонлар бўлиб туради.

Айрим парранда боқарлар товуқларни тезроқ етилиши ва тухумга кириши учун уларни озуқасига кўплаб гармонга таъсир қиладиган дориларни қўшиб берадилар. Бундай препаратлар на фақат товуққа, балки уни махсулотини еяётган инсонга хам зарар келтиради. Товуқларни озуқасида гармонал моддалар кўпайиб кетса улар икки ва ундан ортиқ ичида сариғи бор тухум қилади, бу албатта муаммо туғдиради.

Товуқлар сариғи иккита тухум қўйишини яна бир сабаби, уларни организмида ўзгаришлар бўлаётганидан далолат беради. Кўпинча бу холат тухум ишлаб чиқариш йўллари шамоллаганида ёки сальпингит касаллигига чалинганда учрайди. Бу холда товуқларни зудлик билан даволаш ва боқувига эътибор қаратиш лозим.

Бу холат билан қандай курашса бўлади?

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, бу холат хар бир товуқда бўлиши мумкинлигини ва бу холат генетик ирсиятга умуман аълоқаси йўқлигини кўрдик. Бундай холат пайдо бўлганда, уни хал қилиш учун, бундай патологияга нима сабаб бўлганлиги аниқлаш зарур, ундан кейин муаммони йўқотса бўлади.

Агар ёш товуқлар ичида сариғи иккита тухум қўйиш кўпайганлиги кузатилса, у холда ёруғ кунни 12-13 соатга камайтириб, уни секин-аста кўпайтириб боринг.

Қари товуқларда бу холат кузатилса, у холда бирдан-бир йўл қари товуқларни ёш товуқларга алмаштириш.

Агар товуқларни озуқасига гормонал моддалар берилаётган бўлса, уларни зудлик билан рациондан олиб ташлаш керак, лекин узоқ пайтдан бери гормонал препаратларни истеъмол қилган бўлса бу холат кетиши қийин бўлади, айрим холларда бу умрининг охиригача давом этади.

Албатта, сариғи иккита тухумларни ичида қон доғлари бўлса, тухумни пўстлоғи қалин ёки юпқа бўлса, тухумни пўчоғи ғадир-будур, бошқа тухумлардан фарқ қилса ветеринарни таклиф қилиб даволашни бошлаш керак.

Саноатдаги мутациялар

Хозирги кунда саноат паррандачилигида озиқ-овқат учун товар тухум ишлаб чиқаришда товуқларда сариғи иккита тухум қўйишни чақирувчи гормонал моддалар билан боқиш йўлга қўйилган. Бундай “мутант” тухумлардан кўплаб тухум кукуни ишлаб чиқарилади ва унга таълаб катта.

Лекин, бу товуқларни махсулдор хаёти жуда қисқа, улар тез ишдан чиқишади, ва уларни наслчиликдаишлатиб бўлмайди, улардан жўжа олинган тақдирда хам, жўжалари жуда нимжон бўлиб, кўпи нобуд бўлади.

Табиат қонунларини бузиш барибир яхшиликка олиб келмаслигини кўрдингиз, шунга қарамай бу иш билан шуғулланадиганлар бор. Юқоридагилардан келиб чиққан холда бу холатни яхши томони камлигини кўрдик.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!