Товуқлар маҳсулдорлигини ошириш

Ўзбекистонда асосан товуқларнинг тухум берадиган 2 зоти — леггорн ва рус оқ товуқлари боқилади. Рус оқ товуғи леггорн товуғига қараганда гавдали
бўлади. Урғочи рус товуғининг оғирлиги 2,1-2,2 кг гача, хўрозиники 3 кг гача етади. Бу турдаги товуқлар йилига 150-180 тагача тухум қилади.
Товуқларни зоти ва ёшига қараб алоҳида-алоҳида катакларда боқиш уларнинг маҳсулдорлигини оширади. Шунингдек, юқори маҳсулдорликка эришиш
учун товуқхона тоза тутилиши керак. Бунинг учун товуқлар ётадиган катаклар қириб тозаланади, сўнгра товуқхона поли тозалаб супуриб чиқилади.
Товуқларнинг дон охирлари ва сувдонлари тозалаб ювиб турилади.
Товуқлар маҳсулдорлигини оширишнинг шартларидан яна бири — боқишни тўғри ташкил қилишдир. Товуқларга ўз вақтида сифатли озуқа бериб туриш
лозим, шунда товуқлар сергўшт ва сертухум бўлади. Белгиланган нормаларга мувофиқ ҳар қайси мавсум учун озуқа рациони тузилади. Озуқа нормалари
ҳамма товуқлар учун бир хилда бўлмайди. Катта товуқларга кичик товуқларга қараганда кўп озуқа берилишини ёдда тутиш керак. Сули, арра, буғдой каби
донларни товуқларга беришдан олдин ивитиб, сўнг берилади. Чунки бу донларни пўсти жуда қалин бўлади.
Товуқларга кўпроқ чувалчанг бериш керак, чунки чувалчанг озуқасида 10% дан 18% гача оқсил бўлади. Витаминли озуқалар ҳам товуқларга катта фойда
келтиради. Ундирилган донларда витамин кўп бўлади. Шунинг учун товуқларга буғдой, арпа, маккажўхори донларини ундириб берилса, улар соғлом
ўсадилар. Бундан ташқари товуқ ошқозони яхши ишлаши учун майда тошлар ташлаб қўйиш керак. Уларни товуқлар истеъмол қилиб, ошқозонда овқатни
яхши ҳазм қилади.
Ўзбекистонда товуқхоналар куз ва қишда иситилмайди. Товуқхоналар товуқларни ўзидан чиққан иссиқлик билан исийдилар.
Агар қишда ёруғлик етарли бўлмаса, товуқ кам ҳаракат қилади ва озиқни кам ейди. Бундай вақтларда эрта тонгда ва кечқурунлари электр лампа билан
ёритиб туриш керак. Ҳаво ёғинсиз очиқ бўлиб турса уларни ташқарига чиқариб шамоллатиб туриш фойдалидир. Очиқ ҳавода юрган товуқларни иштаҳаси
очилади ва соғлиғи яхшиланади. Бундай пайтларда товуқхона ҳовлисига сув турадиган охурча қўйиб, сув билан тўлдириб қўйилади.
Баҳорда товуқлар кўп тухум қила бошлайди. Шунинг учун баҳорда уларни боқишга алоҳида эътибор бериш лозим. Товуқлар кун бўйи очиқ ҳавода уаураб
юриши лозим. Товуқхонадаги тўшамаларни тез-тез тозалаб турилади ва ўрнига янги тўшамалар солинади. Баҳор ва ёзда товуқ тухум босиш инстинкти
пайдо бўлади, яъни курк бўлади.
Товуқлар қариган сари кам тухум қиладиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар йили товуқ галасидаги қари товуқларни ажратиб янгилаб турилади. Агар
товуқлар тухум беришдан тўхтаса, уларни гўштликка топшириш мақсадга мувофиқ бўлади.