Товуқларни озиқлантириш

Товуқлар рационида энергиянинг асосий манбаи бўлиб донли озуқалар (маккажўхори, буғдой, оқжўхори, арпа, сули), ёғли озуқалар, маккажўхорига ишлов бериш чиқиндилари (глютен, муртак), ўсимлик ёғлари ва бошқалар хизмат қилади. Протеин манбаи сифатида мой ишлаб чиқаришнинг сифатли чиқиндиларидан (шрот, кунжара), гўшт – суяк ва гўшт – пат унларидан фойдаланган маъқул. Кўпинча балиқ унининг “қўлбола”, сифатсиз бўлишлиги боис товуқларга ўсимлик оқсили хом ашёсини (ёғли соя, нўхат, шолғом, картошка оқсили ва шу кабилар) беришни талаб қилади.
Майдаланган ёғли кунгабоқар уруғлари энергия ва протеиннинг яхши манбаи ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни арзонлаштириш, озуқаларни иқтисод қилиш учун парранданинг маҳсулдорлик даражасини инобатга олган ҳолда, озиқлантиришнинг уч босқичли дастурига ўтишни тавсия қиламиз.
Биринчи босқичида (22 – 45 ҳафталиккача), яъни товуқ ўзининг энг юқори маҳсулдорлик чўққисига чиқаётган, унинг ўсиши давом этаётган, тухум вазни ошаётган даврда юқори тўйимликдаги озуқалардан фойдаланиш лозим.
Товуқларнинг юқори потенциал генетик маҳсулдорлигига қатъий мувозанатлаштирилган озуқа ем орқали эришиш мумкин. Қуйида тухум бераётган товуқларни босқичларга бўлган ҳолда асосий озуқалар таркибини келтирамиз (фоиз
ҳисобида):

Товуқларни парваришлаш бўйича умумий кўрсатмалар
Ҳар кунги назоратни ўтказишда қуйидаги кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади:
— парранданинг соғломлик ҳолати;
— товуқхона ҳарорати;
— ем озуқа ва сув узатилиши (озуқа ва сув истеъмол қи-
линишини ҳар тарафлама чуқур ўрганиш парранда галасининг ҳолати бўйича жуда қимматли бўлган маълумотларга эга бўлиш имконини беради);
— ёруғлик;
— парранданинг ўлими;
— вентиляция.
Парранда соғломлигини аниқлашда умумий таассуротлар ва ўлган парранда тўғрисидаги маълумотлар билан кифояланмасдан, озуқа ва сув истеъмоли ҳамда парранда гўнгининг ҳолатларини ҳам инобатга олиш катта аҳамиятга эга.

Манба: ТУХУМ ЙЎНАЛИШИДАГИ ТОВУҚЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ Тузувчи: А.Х. Холматов – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти “Иммуногенетика” лабораторияси мудири, қ.х.ф.н. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ