Тухум йўналишидаги товуқларни озиқлантириш

Ҳозирда янги замонавий технологиялар асосида яратилган тухум йўналишидаги кросслардан йилига 330 тагача тухум олинмоқда. Маҳсулдорликни генетик потенциалини рўёбга чиқаришда товуқларни парваришлаш, мунтазам ветеринария-санитария қоидаларига риоя этиш ва баланслашган юқори сифатли озуқалар билан озиқлантириш муҳим аҳамият касб этади.


Тухум бераётган катта ёшдаги ва ёш товуқларни озиқлантириш

Ёш товуқлар ўсаётган бўлганлиги учун ҳам, тез-тез озиқлантириш тавсия этилади. Тухум йўналишидаги товуқларга 5-6 марта озуқа берилади. Гўшт-суяк ва гўшт уни билан фақат саноат галаларини тухум қуйиш даврида озиқлантириш мақсадга мувофиқ.

Тухумни ишлаб чиқаришда катта ёшдаги товуқларнинг озуқага бўлган эҳтиёжи уларнинг маҳсулдорлигига, тухум ишлаб чиқариш даражасига, зот хусусиятлари ва парваришлаш шароитига боғлиқ. Озуқаларни тежаш ва тухум нархини тушириш мақсадида, 2 даврли озиқлантириш тизими кўпроқ қўлланилади.

Описание: Картинки по запросу кормление кур птицефабрика     Описание: Похожее изображение

Маҳсулдорликни эрта ишлаб чиқариш даврида (20-42 ҳафта), паррандаларнинг ўсиши давом этаётганда, айни пайтда тухум ишлаб чиқараётганда ва тухум оғирлигининг ошиши билан уларга юқори даражада озиқлантирувчи ҳамда калорияли омухта емлар бериш талаб этилади. Иккинчи даврда (43 ва ундан катта ёшдагилар) паррандалар ўсиши тўхтаб, максимал тухум беришга эришиш натижасида хом протеиннинг таркибини камайтириш, аминокислоталарни (лизин, метионин), шунингдек, линол кислотани чеклаш мақсадга мувофиқ.

Тухум қобиғини мустаҳкамлигини ошириш учун калций миқдорини ошириб, айни пайтда фосфор миқдорини камайтириш керак. Ушбу даврда алмашинув энергияси доимий равишда назоратда бўлиши керак.

Товуқлар тухум ишлаб чиқариш даврининг бошланиши ва авж олиши мураккаб жараён. Тухум ишлаб чиқаришни доимий равишда кўпайтиришни таъминлаш учун кунлик (олдиндан) ҳисобга олинадиган маҳсулдорликни назарда тутиб, кунлик озуқа миқдори оширилади.

Юқори маҳсулдорликда озиқлантириш ўртача 120-125 грамм бўлиши мақсадга мувофиқ. Чунки бу миқдор маҳсулдорликни тез пасайишига йўл қўймайди ва 10-12 ҳафта давом эттирилади.

Суткалик озиқланиш даражаси катта ёшдаги тухум бераётган товуқлар учун кроссларга мос равишда ўрнатилиши керак. Рациондаги протеин миқдори,шунингдек, аминокислоталарнинг орасидаги тўғри нисбатларга риоя қилиш учун уларни стандартлаштириш керак.

Вояга етган товуқлар учун суткалик озиқланиш даражаси 

Кўрсаткич Паррандалар ёши, ҳафта
21- 45 46 ва унданн юқори
Алмашинув энергия МДж 1356 1356
ккал 324 325
Хом протеин 20,5 19,5
Кальций 4,5 4,6
Умумий протеин 0,87 0,73
Ҳазмланувчи протеин 0,50 0,41
Натрий 0,24 0,24
Лизин 1,0 0,91
Метионин+цистин 0,81 0,75
Линолкислота 2,12 1,45

Описание: Похожее изображение Описание: Картинки по запросу кормления кур несушек ципят

Тухум берадиган товуқларни озиқлантиришда, айниқса, минерал моддаларга алоҳида эътибор бериш керак.

Ўсаётган товуқларни озиқлантириш

Ўсаётган тухум йўналишидаги товуқларни озиқлантириш учун 3 даврларга бўлинган озиқлантириш дастури тавсия этилади.

Турли ёшдаги тухум йўналишидаги товуқлар учун озуқалар таркибининг меъёрлари

Алмашинув энергия ва озуқа моддалар Паррандалар ёши
1-7 ҳафта 8-16 ҳафта 17-20 ҳафта
100/гр да алмашинув энергия, ккал

Хом протеин

Кальций

Фосфор

Натрий

Лизин

Метионин+лизин

290

20

1,1

0,8

0,2

1

0,75

260

15

1,2

0,7

0,2

0,65

0,55

270

16

2,2

0,7

0,2

0,8

0,65

 

Описание: Картинки по запросу Кормление молодняка яичных курОписание: Похожее изображение

Ёш тухум йўналишидаги товуқларнинг ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичари меъёрлари

Кўрсаткичлар Паррандалар ёшихафта
4 8 13 17 22
Тирик вазни, г 210-220 550-600 900-1010 1250-1280 1500-1560
Тож баландлиги, см 1,2-1,3 1,8-2,0 2,4-3,2
Тож узунлиги, см 1,5-1,8 3,5-4,0 5,0-7,0

 

1-16 ҳафталик тухум йўналишидаги жўжалар учун озуқа таркиби:

Озуқа тури 1 ҳафта, % 1-2 ҳафта, % 3-8 ҳафта, % 9-16 ҳафта, %
Маккажўхори дони 30 29 25 27
Буғдой 30 25 20 14
Соя кунжараси 30 23 13,5 4
Қуруқ сут 10 4,5
Балиқ уни 6 5 3,8
Озуқа мели 2,1 2,5 2,5
Кепак 8,9 32 46,7
Майдаланган тош 0,5 0,5 0,5
Премикслар 1 тонна

озуқа учун (кг ҳис.)

2 2 2
Ўсимлик ёғи 1 1,5 1,5

 

 

Манба: Феруза Худоёрова ЕХХТ Ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти agromart.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!