Туяқуш жўжаларини озиқлантириш

Озиқлантириш ва санитар – гигиеник шароитлар – асосий икки факторлар, ёш туяқушларнинг нобуд бўлмасдан омон қолиши учун бевосита таъсир ўтказувчи омиллардир ва фермада туяқушчиликни ривожланиши ҳам мана шу икки омилларга боғлиқдир. Шунинг учун биз туяқуш жўжаларини озиқлантиришни алоҳида кўриб чиқамиз.
Дунёга энди келган туяқуш жўжаси биринчи кунлари киндик қисмида жойлашган қопчадаги тухум сариғини сарфлаш ҳисобига яшайди, шунинг учун хаётининг биринчи кунлари озиқага эҳтиёж сезмайди. Аммо барибир туяқуш жўжалари бу кунлари озиқа билан таъминланиши керак. Бир кунда икки маҳал озиқа истеъмол қилувчи катта ёшдаги туяқушлардан фарқли ўлароқ, туяқуш жўжалари емдонларида ҳар доим озиқа бўлиши керак. Бундан ташқари сувдонларда ичимлик сув бериш ҳам эсдан чиқмаслиги керак. Катта ёшдаги туяқушлар узоқ муддатли сувсизликни енгил енгиб ўтади, лекин ёш туяқушлар доимо сувдонларда ичимлик суви бўлишига эҳтиёж сезади. Ҳар куни сувдонларни тозалаб, ювиб ва сувини алмаштириб туриш орқали тозаликни, гигиенани сақлаб туриш жуда муҳим.
Туяқуш жўжаларига концентрат ва майдаланган кўк бедадан таркиб топган озиқа, суюқ аралашма ҳолатида берилади. Уларга бериладиган озиқа таркибидаги ўсимлик пояси ва бандлари олиб ташланади, чунки ичак фаолиятини бузиш эҳтимоли мавжуд. Озиқа таркибидаги дағал толали ўсимликлар компонентлари туяқуш жўжаларини жиддий тарзда ичини қотиб қолишига олиб келиши мумкин.
Туяқуш жўжалари 4 ойлик ёшига етгунча озиқа таркибидаги клетчатка (целлюлоза) миқдори чегараланган бўлиши керак. Биринчи ойлари беда майдонларида жўжаларни боқиш мумкин эмас, кейинчалик клетчатка миқдорини аста секинлик билан ошириб бориш мумкин бўлади.
Туяқушлар боқилаётган худудда катта бўлмаган қум уймаси, чиғаноқ, озуқабоп охак ва тошлар тўплами ташкил этиш керак бўлади. Таркибида охак компоненти мавжуд бўлган озиқа қўшимчалари жадал сурьатлар билан ўсаётган туяқушнинг жўжалари учун скелетини шакллантиришда катта аҳамиятга эга. Ахир хаётининг биринчи ярим йиллигида туяқуш жўжалари ҳар ой 30 см.гача ўсади.
Ўз худудида айланиб юрган туяқуш жўжалари тошлар, тухум қобиғи ва сабзавот бўлакларини, учраган ҳамма нарсани иштаха билан ютиб юборади. Туяқуш жўжалари томонидан катта миқдорда ютиб юборилган тош ва қумлар озиқа ҳазмини нормаллаштиради.
Агар табиий озиқа таркибида витаминлар миқдори кам бўлса, қўшимча равишда витаминларни алоҳида ичимлик сувига қўшиб берса бўлади. Биотин ва “В” гуруҳидаги витаминларни ҳар бир қушга 5 гр. ҳисобидан қўшиш тавсия этилади.
Туяқуш жўжаларини катта ёшдаги туяқушлар билан бирга боқиш ниҳоятда маъқул усул эмас. Бундай усулда юқумли касалликлар билан оммавий тарзда зарарланиш хавфи туғилади, айниқса ёш туяқушлар катта ёшдаги туяқушлардан ўта хавфли касалликларни юқтириб олиши мумкин.