Паррандаларнинг юқумли бронхит касаллиги ва даволаш чоралари

Юқумли бронхит (ЮБ) – барча ѐшдаги паррандаларга юқадиган контагиоз вирус касаллиги. Жўжаларнинг нафас олиш органларини зарарлайди ва катта ѐшдаги парранда маҳсулдорлиги тушиб кетади.
Касал қўзғатувчи короновирус гуруҳига таалуқли бўлиб, товуқ муртаклари ва хўжайра тўқималарида ўстириш мумкин. Қўзғатувчиси бир неча штаммларга бўлинади (30 га яқин серотиплари мавжуд). Контакт орқали аэроген, трансовариал йўллари билан юқади. Касал бўлиб тузалган парранда 50 – 100 кун вирус ташувчи бўлиб қолади. Колибактериоз, респиратор микоплазмоз қўзғатувчилари билан асоратланганда инфекция латент (яширин) шаклида кечади.
Клиник ҳолати – инкубацион давр 1 кундан 5 кунгача давом этади. Касал паррандада холсизлик, иштаха йўқолиши, хансираш, хириллаш, йўтал, аксириш, сероз конъюктивити, ринитлар кузатилади. Касалланиш юқори даражада, ўлим 25 фоизни ташкил этади. Икки ҳафталик ѐшда касалланиш оқибатида тухумдон ва тухум йўлларини ривожланиши кечикади. Катта ѐшдаги товуқлар касалланиши оқибатида тухум маҳсулдорлиги 35 – 50 фоизга камаяди, тухум ичида серсув суюқлик бўлади, тухум қобиғи тузилиши бузилади. Тухумдон ва тухум йўлини инфантилизмида тухум шаклланиши бузилади.
Даволаш ва профилактика – маҳсус профилактика тадбирлари инактивланган ва тирик вакцинани қўллашга асосланган. Вакцинация схемаси касалликни интенсивлигига боғлиқ. Юқумли бронхит колибактериоз, микоплазмозлар билан бирга аралаш инфекция ҳолида бўлса, унда антибактериал препаратлари (окситетрациклин, неомицин сульфат, ампинцилин) аэрозол ҳолатда 4 мл/м3 ҳисобидан қўлланилади.