Замонавий технологиялар асосида…

Бир ишчи кучи одатда нечта товуқни парваришлашга етади? Уй шароитида бу, албатта, 50-60 бошдан ошмайди. Бироқ жараён замонавий технологиялар асосида олиб борилса, мазкур рақам юз, ҳатто минг карра ортиши мумкин.  

Мисол учун, вилоятимиздаги «Karmana gol­den eggs» масъулияти чекланган жа­мия­тида бир на­фар хо­дим ўртача 10 минг бош жўжа пар­ва­ришлайди. Кор­хо­на­нинг замо­навий 4 та то­вуқ­хонаси Туркия дав­латида иш­лаб чиқарил­ган энг сўнгги ру­сум­да­ги тех­но­логиялар асо­сида жи­ҳозланган бў­либ, уларнинг ҳар бирида 60 мингта жўжа боқиш им­кони бор. Пар­ран­­да­лар 90 кундан сўнг, яъни ту­хумга кир­гач, бе­во­сита аҳо­лига етказиб бе­ри­лади. Товуқларни буюрт­мачи­ларга элтиб бериш­дан тор­тиб, улар­нинг парва­ри­шини йўлга қў­йиш ҳам му­та­­хас­сислар зиммасида.

— Яқинда Самарқанд вилоятидан «Элсел» зотли жў­жаларни келтирдик, — дейди жа­мият тех­но­логи Азиз Қў­зиев. — Бу­гунги кунда пар­рандалар биз­нинг ша­роит­га мос­лашди. Улар махсус ка­так­­ларга жой­лаш­ти­рил­ган бўлиб, 21 хил ком­­по­нент­­га эга ем би­лан озиқ­ланади. Хона ҳаро­ра­тини бир хил меъ­­ёр­­да сақ­лаш, бел­ги­ланган вақт­да жў­жа­ларга ем ва сув бе­риш технологик асос­­да амал­га оши­рилади. Хо­дим­­лари­миз маз­кур жа­раён­ларни назорат қи­либ бо­ри­ша­ди, холос.

Корхона тўлиқ ишга тушса, 25 нафар хо­дим­нинг бандлиги таъминланади. Шу­­нинг­дек, келгусида жўжа ҳамда тухум етиш­тириш, қо­ла­верса, махсус озу­қа ишлаб чиқариш ҳам шу ернинг ўзида таш­киллаштирилади. Бун­дан таш­қари, фермада қо­рамолчиликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Албатта, ҳар бир ишга замонавий ёндашув соҳа тараққиётини белгилаб беради. Ай­ниқ­са, иш­лаб чиқаришда мазкур омил сифат ва са­ма­радорлик гаровидир.

Сирож АСЛОНОВ,

«Дўстлик байроғи» газетаси мухбири.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.